Ахборот хизмати

2024 йилнинг илк сайёр йиғилиши Пастдарғом туманида бўлиб ўтди

Самарқанд вилоятида шаҳар ва туман бош имом хатибларининг сайёр йиғилиши жойларда ташкил этилмоқда. 2024 йил илк сайёр йиғилиш Пастдарғом туманида ташкил этилди. Бугун туман марказига вилоятдаги жами 16 нафар бош имом хатиблар ва 8 нафар иқтидорли имомлар ҳамда тумандаги 24 та масжидларнинг имом хатиблари ва 2023 йилда Хаж зиёратига бориб келган 12 нафар ҳожилар жам бўлишди.  

 

МУРОЖААТЛАР ТИНГЛАНДИ

Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят ваклилигига турли масалалар юзасидан мурожаат қилиб келган фуқароларни вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов ва бош имом ўринбосари  Ёқубжон домла Мансуровлар илиқ кутиб олишди.

 

Навбатдаги сайёр учрашув Каттақўрғон шаҳрида ташкил этилди!

Бугун, 2023 йил 13 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллигининг ташаббуси ҳамда йиллик иш режасига асосан ва албатта вилоят ҳокимлигининг жамоат ҳамда диний ташкилотлар билан ишлаш бўлими, Дин ишлари бўйича қўмитанинг вилоятдаги ҳамда унинг жойлардаги бўлимлари билан ҳамкорликда ташкил қилинган навбатдаги сайёр йиғилиш Каттақўрғон шаҳрида ўтказилди.

 

Маърифат улашиш – энг эзгу амал

«Агар огоҳсан сен – шоҳсан сен.

 Агар шоҳсан сен – огоҳсан сен!»

ҚАДРЛИ ва ТАБАРРУК  ҲОЖИБОБО ва ҲОЖИОНАЛАР!

МУҲТАРАМ  ҲОЖИАКАЛАР!

АЗИЗ ва ҚИММАТЛИ  МЕҲРИБЕПОЁН  ОТАЛАР!

ҲУРМАТЛИ ва МУНИС  МЕҲРИДАРЁ  ОНАЛАР!

Бугунги юртимизни тинчлигида СИЗЛАРНИНГ ҳам хизматларингиз БЕҚИЁС КАТТА!

СИЗЛАРНИНГ ўз оилангиз тарбиясидаги машаққатли ва шарафли, оғир ва савобли, сермаҳсул ва олижаноб фаолиятларингиз ҳар қандай таҳсину мукофотларга лойиқ ва муносиб!!!

 

Йил имом аниқланди!

Бугун, 5 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида фаолият юритаётган масжид имом-домлалари ўртасида “Йил имоми – 2023” танловининг якуний босқичи бўли ўтди.
Мазкур мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий босқичларда ғолибликни қўлга киритган имом-домлалар беллашдилар.

 

Конституциясининг 31 йиллиги муносабати билан имом-хатиблар тамонидан тадбир ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31 йиллиги муносабати билан бугун Ургут туманида тадбир ташкил этилди. Тадбирда вакиллик ҳуқуқшуноси Х.Маматов сўзга чиқиб, Конституциямиз жорий йилда тубдан янгиланган Асосий қонун умумхалқ референдуми натижасида қабул қилинганлигини ва миллий давлатчилигимиз тарихида илк бор барча устувор қоидалари тўғридан-тўғри қўлланадиган мукаммал Конституцияга эга бўлганлигимизни алоҳида таъкидлаб ўтди. Қолаверса, Конституцияни ва унинг биронта қоидасини замон ва маконнинг хусусияти талабларига зид равишда ўзгартириб бўлмаслигини айтиб ўтди.

 

Сайёр йиғилишнинг навбатдагиси Ургут туманида ташкил қилинди

Бугун, 2023 йил 05 декабрь куни навбатдаги сайёр йиғилиш Ургут туманида ташкил қилинди. Тумандаги 31 та масжид имом-хатиб, имом-ноиб ҳамда масжид ходимлари ҳамроҳлигида вилоятдаги 16 та шаҳар ва туман бош имом хатиблари ва иқтидорли имом-хатиблар тумандаги 31 та масжид ва 31 та маҳаллаларга тарқалиб, жойларда аҳолининг кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, носоғлом фикрда бўлган, ногиронлиги бор ва шу каби тоифадаги оилалар хонадонига ташриф буюрдилар.

 

Самарқандлик имом-хатиблар Халқаро ногиронлар куни муносабати билан хайрия тадбирида иштирок этдилар

3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилоят вакиллиги томонидан ҳам ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида турли тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Шундай тадбирлардан бири сифатида Вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов бошчилигида Самарқанд шаҳар ва Самарқанд туман имом-хатиблари билан биргаликда Халқаро ногиронлар куни муносабати билан ташкил этилган тадбирда ўз ҳадиялари билан иштирок этдилар.

 

Диний-маърифий соҳа самарадорлигини оширишга салмоқли ҳисса қўшиб келаётган Cамарқандликларнинг бир гуруҳи “диний бағрикенглик” кўкрак нишони билан тақдирланди

Вилоятимизда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, аҳоли ўртасида динлараро ва конфессиялараро ҳамжиҳатлик, тотувлик ва бағрикенгликни мустаҳкамлаш, диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни тарғиб этиш йўлидаги кўп йиллик самарали меҳнатлари учуун “Диний бағрикенглик” кўкрак нишони билан тақдирландилар.

 

Сайёр йиғилишнинг навбатдагиси Пайариқ туманида ташкил қилинди

Бугун, 2023 йил 21 ноябрь куни навбатдаги сайёр йиғилиш Пайариқ туманида ташкил қилинди. Тумандаги мавжуд 12 та масжид имом-хатиб, имом-ноиб ҳамда масжид ходимлари ҳамроҳлигида вилоятдаги 16 та шаҳар ва туман бош имом хатиблари тумандаги 12 та масжид ва 20 та маҳаллаларга тарқалиб, жойларда аҳолининг кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, носоғлом фикрда бўлган, ногиронлиги бор ва шу каби тоифадаги оилалар хонадонига ташриф буюрдилар.

 

Вилоят ҳокими Самарқанд шаҳридаги Имом Мотуридий мажмуаси ва Чокардиза қабристонини зиёрат қилди.

Вилоят ҳокими Самарқанд шаҳридаги Имом Мотуридий мажмуаси ва Чокардиза қабристонини зиёрат қилди.

Унда профессорлар Мамаюнус Пардайев, Дилором Салоҳий, матншунос Комилхон Каттайев, вилоят бош имом хатиби Зайниддин Ешонқулов, музей ва кадастр хизмати ходимлари иштирок етдилар.

 

Сайёр йиғилишнинг навбатдагиси Самарқанд туманида ташкил қилинди

Бугун, 2023 йил 14 ноябрь куни навбатдаги сайёр йиғилиш Самарқанд туманида ташкил қилинди. Тумандаги мавжуд 6 та масжид имом-хатиб, имом-ноиб ҳамда масжид ходимлари ҳамроҳлигида вилоятдаги 16 та шаҳар ва туман бош имом хатиблари ҳамда иқтидорли имом-хатиблар тумандаги 6 та масжид ва 20 та маҳаллаларга тарқалиб, жойларда аҳолининг кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, носоғлом фикрда бўлган, ногиронлиги бор ва шу каби тоифадаги оилалар хонадонига ташриф буюрдилар.

 

"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги тадбир Пайариқ туманида давом этмоқда.

Бугун вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов бошчилигида Пайариқ туманидаги "Имом Бухорий авлодлари" боғида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида тадбир ташкил қилинди.

 

Ургут туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида "Домло Қурбон" жоме масжидининг ҳудудида 400 туп мевали ва 100 туп манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди

Бугун Ёқубжон домла Мансуров бошчилигида Ургут туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида "Домло Қурбон" жоме масжидининг ҳудудида 400 туп мевали ва 100 туп манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.

 

Оқдарё туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт кўчатлари ўтқазилди.

Бугун Ёқубжон домла Мансуров бошчилигида Оқдарё туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида "Маҳдуми Аъзам" ва "Темур" жоме масжидларининг ҳовлисига мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг