Хабарлар

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўзгарди

Тошкент шаҳрига янги бош имом-хатиб тайинланди. Тошкент шаҳри Юнусобод тумани бош имом-хатиби ва “Мирза Юсуф” жоме масжиди имом-хатиби Сайфуддинов Раҳматуллоҳ ушбу вазифага тайинланди.
Сайфуддинов Раҳматуллоҳ иш фаолияти давомида Тошкент шаҳридаги «Хўжа Аламбардор», «Минор» жоме масжидларида имом-хатиби ва шу кунга қадар Тошкент шаҳри Юнусобод тумани бош имом-хатиби ва “Мирза Юсуф” жоме масжиди имом-хатиби вазифаларида меҳнат қилаётган эди.
Сайфуддинов Раҳматуллоҳ домлага Аллоҳ таолодан келгусидаги фаолиятларига муваффақият тилаймиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

 

МУФТИЙ САЙЛАНДИ

2021 йил 19 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди, Тошкент шаҳри бош имом-хатиби сифатида ишлаб келаётган Нуриддин домла Холиқназаров Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимига сайландилар.
Нуриддин домла Холиқназаров 1968 йилда Андижон вилояти Асака шаҳрида туғилганлар. 1992 йилда Бухоро вилоятидаги Мир Араб мадрасаси, 1998 йилда Имом Бухорий номли Тошкент ислом институтини, 2007 йилда эса Фарғона давлат университетини тамомлаганлар.

 

Самарқандда мавлид тадбири ўтказилди

Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи ва саллам)нинг муборак ҳаётлари, суннатлари ва юксак одобларидан намуна олиш, Ул зотга муносиб уммат бўлиш истагида 18 октябрь куни Самарқанд шаҳар “Намозгоҳ” жоме масжидида ҚАЛБИМИЗ ВА ҲАЁТИМИЗ СИЗ ИЛА Ё РАСУЛАЛЛОҲ шиори остида мавлид тадбири бўлиб ўтди. Тадбир Қуръон тиловати ва салавот билан бошланди.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг хулқлари, сийратлари имом-хатиблар томонидан ёритиб борилди. Оламларга раҳмат Пайғамбаримизнинг хулқлари, гўзал суннатларига эргашган инсонларнинг ҳаётларини тарихий воқеалар асосида ижро қилиб беришди.

Тадбирда Самарқанд вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Ёқубжон домла Мансуров, виолятимизда фаолият олиб бораётган имом-хатиблар, ва кенг жамоатчилик иштирок этидиар.

 

Cайловларда иштирок этиш жоизми?

803-САВОЛ: Сизлардан битта нарсани сўрамоқчиман. TikTok ижтимоий тармоғида битта видео кўриб қолдим. Унда сайловда қатнашиш овоз беришни куфр амал деган. Шу қанчалик асосли? Шу сайловларда иштирок этишга динимизда қандай қаралади? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

 

“Таъвилот ал-Қуръон” асари 30-жузи тақдимоти бўлиб ўтди: бу — китобнинг ўзбек тилидаги илк таржимасидир

Абу Мансур Мотуридийнинг Қуръони Карим тафсирига бағишланган мазкур китоби таржимаси анчадан буён кутилган ва жорий йилда илк бор оммага тақдим этилган ҳамда дунёнинг етакчи уламолари томонидан эътироф этилган.

Тақдимот маросими вилоят ахборот-кутубхона марказида ўтказилиб, унда Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, ҳамкор ташкилотлар ва илмий доиралар вакиллари, имом-хатиблар, таълим муассасалари талабалари ҳамда мустақил тадқиқотчилар иштирок этди.

 

Имом-хатиблар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди

2021 йил 13 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакили Зайниддин домла Эшонқулов Самарқанд шаҳрида соҳада олиб борилаётган ишлар ва имом-хатиблар фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида йиғилиш бўлиб ўтди.

 

Вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов Самарқанд шаҳаридаги “Хўжа Абду Дарун” жомеъ масжидида пешин намозини жамоат билан адо этди.

Вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов  Самарқанд шаҳаридаги “Хўжа Абду Дарун” жомеъ масжидида пешин намозини жамоат билан адо этди. Шунингдек масжид жамоати билан "Пайғамбар алайҳиссаломнинг Мадинага ҳижратлари " мавзусида суҳбатлашди.

 

Туркиялик меҳмонлар Самарқанд вилоятидаги зиёрати давомида Самарқанд Шаҳрида жойлашган “Абу Мансур Мотуридий” зиёратгоҳига ташриф буюрди. Меҳмонларга вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов ҳамроҳлик қилмоқда.

Туркиялик меҳмонлар Самарқанд вилоятидаги зиёрати давомида Самарқанд Шаҳрида жойлашган “Абу Мансур Мотуридий” зиёратгоҳига ташриф буюрди. Меҳмонларга вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов ҳамроҳлик қилмоқда.
Абу Мансур Мотуридий 870 йилда туғилган, Самарқандда 945 йилда вафот этган ва шаҳар чеккасидаги Чокардиза деган қабристонга дафн этилган.
Баъзи манбаларда унинг Самарқанддаги “Иёзий” мадрасасида таълим олгани қайд этилган. Мотуридий Абу Бакр Аҳмад Жузжоний, Абу Наср Аҳмад Иёзий, Имом Аъзам мазҳабидаги буюк олим Наср ибн Яҳё Балхий, Муҳаммад ибн Фазл кабиларни ўзининг устози деб билган. Мотуридий фиқҳ ва калом масалалари билан қизиқиб, ҳанафий мазҳаби олимларидан дарс олиб ўз билимини оширади. Шу вақт давомида кўплаб машҳур фақиҳлар ва муҳаддислар билан мулоқотда бўлган ва мунозаралар қилган.

 

Туркиялик меҳмонлар Самарқандга ташриф буюрди.

Туркиялик меҳмонлар Самарқандга ташриф буюрди. Меҳмонлар Самарқанднинг диқққатга сазовор жойларини зиёрот қилмоқда. Бугун меҳмонлар зиёрати давомида Самарқанд Шаҳрида жойлашган “Шоҳи Зинда” зиёратгоҳига ташриф буюрди. Меҳмонларга вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов ҳамроҳлик қилмоқда.
Малумот ўрнида шуни айтишимиз жоизки, ҚУСАМ ибн АББОС (тахм. 624-677) — саҳоба. Муҳаммад (сав)нинг амакиваччаси. Манбаларда айтилишича, Саид динни кучайтирмоқ ва шариат ҳукмларини юргизмоқ мақсадида Қусам ибн аббос ибн А. ни бир неча ислом қўшини билан Самарқандда қолдирган. 677 й. суғдийлар Самарқандга ҳужум қилганда Қусам ибн аббос ибн А. шаҳид бўлган. Бану ножия қабристонида ғор ёнида (бошқа манбаларда — ғозийлар ёнида) дафн этилган У Оби машҳад ариғи яқинида бўлган. Амир Темур даврида ушбу мозор устига иморат қилиниб, турли безаклар билан безатилган. Халқ орасида Шоҳи Зинда («Тирик шоҳ») номи билан машҳур бўлган бу ёдгорлик ўрта аср меъморлигининг ноёб обидаларидан саналади.

 

“Убай ибн Каъб” жоме масжиди имом-хатиби Абдулҳаким домла Матқулов жума намозини Самарқанд шаҳрида жойлашган “Қўшбоққоли” жоме масжидида адо этди.

 Бугун, 8 октябр Жума куни вилоятимизга “Убай ибн Каъб” жоме масжиди имом-хатиби Абдулҳаким домла Матқулов ташриф буюрди. Ташриф давомида меҳмонлар вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов ҳамроҳлигида жума намозини Самарқанд шаҳрида жойлашган “Қўшбоққоли” жоме массжидида жамоат билан адо этдилар. Абдулҳаким домла Матқулов сўзга чиқиб, биз уммат ўлароқ инсониятнинг энг буюги – суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг сийратлари, суннатлари, гўзал шамоиллари ва юксак ахлоқларини қунт билан ўрганишимиз ва ёш авлодларга ўргатишимиз зиммамиздаги олий бурчимиздир мавзусида жамоатга ҳаётий мисоллар асосида мазмунли маъруза қилиб бердилар.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси масжидлар бўлими мудири Муҳаммадназар Қаюмов Булунғур туманида жойлашган "Амир Ҳамза" жоме масжидида жума намозини адо этди

Жорий йилнинг 8-октябр кунидан бошлаб бутун Булунғур туманининг мўъмин-мусулмонлари учун катта ҳадя бўлган "Амир Ҳамза" жоме масжидининг янги, замонавий андозалар асосида қуриб битказилган биносида жума намози жамоат билан жуда катта шукуҳият ила адо этилди.

 

Самарқандлик имом-хатиблар обунада фаоллик кўрсатгани учун “Шамсуддунхон Бобохонов” нашриёти томонидан тақдирланди.

2021 йил 5 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти Ургут туманидаги шаҳар ва туман бош имом хатиблари иштирокида навбатдаги сайёр йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда “Шамсуддунхон Бобохонов” нашриёт-матбаа ижодий уйи бўлим мудири Толибжон Низомов иштирок этиб, сўзга чиқди ҳамда бугунги кунда халқимиз маънавиятини оширишда “Ҳидоят” журнали, “Ислом нури” газетаси ва “Мўминалар” журналининг тутган ўрни, ушбу уч нашр сифат жиҳатидан тобора зиёда бўлиб бораётгани ҳақида тўхталди.

 

245 та масжид янгидан қурилмоқда, 44 та жоме эса қайта қуришга тайёрланмоқда

Ўзбекистон мусулмонлари идорасида раис ўринбосари Ўткир Ҳасанбоев, Масжидлар бўлими мудири Муҳаммадназар Қаюмов ва вилоят бош имом-хатиблари иштирокида Zoom дастури орқали онлайн йиғилиш ўтказилди.

Масофавий тадбирда вилоят қозиларининг янгидан қурилаётган масжидлар тўғрисидаги ахбороти тингланди.

 

Ургут туманида сайёр йиғилиш бўлиб ўтди

Жорий йилнинг  5 октябр куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти вакиллиги томонидан жойларда масжидлар фаолиятини такомиллаштириш, мавжуд камчиликларни жойида ўрганиш ва бартараф этиш мақсадида шаҳар ва туман бош имом хатиблари ҳамда Ургут туманидаги мавжуд 62 та масжид имом хатиблари иштирокидаги навбатдаги сайёр учрашув Ургут туманидаги  “Ургут марказий” масжидида бўлиб ўтди.

 

БИР ОЙЛИК МАЛАКА ОШИР ТААССУРОТЛАРИ

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказининг Самарқанд вилояти минтақавий филиалида жорий йилнинг 7 сентябрдан – 5 октябргача Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфида фаолият олиб бораётган имом-хатиб ва имом-ноиблари учун "Исломшунослик (ислом тарихи ва манбашунослик, қуръоншунослик ва ҳадисшунослик, фиқҳ ва калом илми)” йўналиш бўйича 144 соатли малака ошириш ўқувлари ташкил этилди. Малака ошириш курсида Самарқанд вилоятидан 15 нафар, Бухоро вилоятидан 4 нафар, Жиззах вилоятидан 6 нафар ва Сирдарё вилоятидан 5 нафар, Навоий вилоятидан 3 нафар жами 33 нафар имом-хатиб ва имом-ноиблари ўз малакаларини оширдилар.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг