Долзарб мавзу

ЖИҲОД СОХТАЛИГИДАН ОГОҲ БЎЛИНГ!

Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда дин ниқоби остида кўплаб шахслар тарафидан “Жиҳод” фарз эканлги ва ўзга юртларга бориб ҳар бир инсон “Жиҳод” қилишлиги хусусида кўплаб сўзлар ва тушунтиришлар кенг тарқалмоқда. Аслида булар соф исломни нотўғри таълимотларга қориштиришдир. Асли “Жиҳод” нима ўзи? “Жиҳод” арабча сўз бўлиб “Жидду Жаҳд”, “Ғайрат қилмоқ” маъноларини англатади. Уламолар жиҳодни 2 турга бўладилар. Биринчиси “Кичик жиҳод” - исломнинг душманлари билан жанг қилишдир. Агар юртимизда ҳар бир инсон теран кўз билан қараса, бу шарт бизни диёрда топилмайди. Чунки бизнинг диёр кўпчилик мусулмонлар истиқомад қилувчи диёрдир. Бизнинг ватанда ислом ва унга амал қилишлик учун имконият, эркинлик етарлидир. Иккинчиси “Буюк жиҳод” – мусулмонларнинг ўз нафси билан курашишидир. Бу хусусда Имом Термизийдан ривоят қилинган ҳадисда: “Жиҳоднинг афзали Аллоҳ таъоло йўлида ҳавоий нафсингга қарши жиҳод қилмоғингда деганлар.” Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо Соллаллоҳу алайҳи васаллам.

 

Неъматларнинг ичида энг буюкларидан бири эса – тинчликдир.

Ҳаёт кечиришимиз учун Аллоҳ таоло ато этган неъматлар шундай беҳисобки, уларни санаб адоғига етиб бўлмайди. Буларнинг шукрини адо этиш эса ҳар бир кишининг бандалик бурчи ҳисобланади. Шукроналик энг аввало, Аллоҳ азза ва жаллага тақво қилишда, унга тоат ва илитжода бўлишдадир.

Теран фикр юритиб кўрсак, бизга ато этилган неъматларининг завол топишига ношукрлик, гуноҳ каби амалларимиз сабаб бўлади. Зеро, бу борада Қуръони каримда шундай марҳамат қилинади: “Яна Раббингиз эълон қилган (бу сўзлар)ни эслангиз: “Қасамки, агар (берган неъматларимга) шукур қисангиз, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман. Борди-ю, ношукурчилик қилсангиз, албатта, азобим (ҳам) жуда қаттиқдир” (Иброҳим, 7).

 

Пайғамбаримиз мақтаган соҳа

“Яхшига қилсанг яхшилик –

ҳам айтади, ҳам қайтади...”

 

Бисмиллаҳир Раҳмонир Раҳим!

Меҳрибон Яратган Парвардигоримиз Аллоҳ таборака ва таолога беадад ҳамду санолар,

Ҳазрати Пайғамбаримиз Жаноби Муҳаммад Мустафо Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга беҳисоб салавоту саломларимиз бўлсин!

Бахтли, саодатли яшаш, чинакам маъмур ҳаёт кечириш – ҳар бир инсон орзуси. Дунёда бахту саодатни, маъмурчилик ва фаровонликни ўлчайдиган мезонлар кўп, омиллар бисёр. Лекин шундай неъматлар борки, уларсиз ҳаётимиз рангсиз, турмушимиз ҳузур-ҳаловатсиз бўлиб қолади.

 

АЛЛОҲ ТАОЛО ЯГОНАДИР!

«Аллоҳ таоло ягонадир» деган сўз саноқ эътиборидан эмас, балки Унинг зотида, сифатларида ва феълларида шериги йўқ экани эътиборидандир. Ваҳдоният (ягоналик) — салбий сифатлардан бўлиб, уч турга бўлинади:

Биринчиси: Зотида ягона экани. Бундан ирода қилинган маъно Аллоҳ таолонинг Зотида турланишнинг йўқ эканидир. Бунинг маъноси қисмларга бўлинишни қабул қилмаслигидир.

 

Аҳиллик ва ҳамжиҳатлик – осуда ҳаёт, фаровон турмуш пойдевори

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Ислом дини инсонларни доимо аҳил-иноқ, тинч-тотув ва ҳамжиҳат бўлиб ҳаёт кечиришга чақиради. Тарихдан маълумки, мана шундай фазилатларга амал қилиб яшаган кишилар доимо бахту саодатга эришган. Аллоҳ таолога шукрки, юртимизда қўлга киритилаётган барча ютуқлар, муваффақиятлар замирида жамиятимиздаги иттифоқлик, ҳукм сураётган тинчлик мужассам, албатта.

 

Қуш уясида қўрганини қилади

Илмий кузатиш ва тадқиқотларда инсон ўз ҳаёти давомида оладиган барча маълумотнинг етмиш фоизини беш ёшгача бўлган даврда олиб улгуриши келтирилган. Бундан «Қуш уясида қўрганини қилади» деган доно мақол бежиз тўқилмаганига ишонч ҳосил қиласиз.

Луқмон ҳакимдан: «Нега кўпроқ ёшларга насиҳат қиласиз, аммо ёши катталарга камроқ, бунинг сабаби нима?» – деб сўрашганида, шундай жавоб берди: «Боғбон ерни юмшатиб бир ниҳолни ўтқазиб, унинг атрофини хас-хашак ва ҳар хил зарарли ўтлардан тозалаб, керак вақтда сув бериб турса, яхшилаб парваришласа, тезда вояга етади, унумли ва серҳосил бўлади.

 

ИХЛОС

Айтинг: «У Аллоҳ ягонадир» (Ихлос сураси 1-оят).

Имом Тоҳир ибн Ошур роҳимаҳуллоҳ ушбу оятнинг тафсирига батафсилиб тўхталиб, қуйидаги хулосани айтганлар:

«Аллоҳ таолонинг ягона ибодатга лойиқ Зот эканининг маъноси мавжудотлардан бирор нарса бу борада Унга шерик бўла олмаслигидир. Бу маъно ширк аҳли ибодат деб ҳисоблайдиган ширкларини, Мулкония Насронийлари уч илоҳ деб биладиган эътиқодларини, Мажусийлар сиғинадиган бутларини ва Браҳманларнинг санаб бўлмас маъбудларини ботилга чиқаради».

 

ОТА ЎЗ ФАРЗАНДИГА ЧИРОЙЛИ ОДОБДАН АФЗАЛРОҚ НАРСА БЕРОЛМАЙДИ

Шарқ мутафаккирлари бола тарбиясига таъсир қиладиган даврни уч гуруҳга ажратадилар.

Биринчиси, оқ билан қорани танимайдиган бола. Бундай бола табиати ҳали ёмонлик ғубори билан булғанмаган, қалбини эса бузуқлик ва фасод эгаллаб олмаган бўлади. Бундай болага панд-насиҳат тез таъсир қилиб, уни тўғри йўлга йўллаш осон кечади.

 

 Юрт ҳимояси – муқаддас бурч

Пайғамбарлар ўз ватанлари ҳаққига дуо қилганлар бу ҳақида Аллоҳ таоло Қуръони Каримда Иброҳим алайҳиссалом тилларидан қуйидаги дуони келтиради:

 

Эрта турмуш- келтирар ташвиш

Инсон улғайиб маълум ёшга етганда оила қуриб яшашни истаб қолади. Оила қуриш ва унинг тинчлигини асраш инсон учун катта масулиятдир. Хар бир оила мустахкам пойдеворга эга бўлишига эришиш, жамиятда хар бир гудакнинг соғлом туғилиши ва яшаб кетиши учун тўлиқ кафолатни таминлаш керак. Соғлом фарзанд соғлом онадан дунёга келади. Минг афсуский, кийинги вақтларда қизларни эрта турмушга бериш энг оғриқли масала бўлиб қолмоқда. Бунинг сабаби ота-оналар орзу ҳавасга тезроқ етай, невара кўриб қолай деган мақсадларни рукач қилиб тўйга тарадду қилмоқда. Йигит ва қиз турмушга таййорми йўқми бу билан ишлари йуқ.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг