Долзарб мавзу

Аллоҳ таоло Абу Ҳанифани одамларга имом қилди...

Аллоҳ таоло Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳнинг ижтиҳодларини қабул қилди ва у зотни одамларга имом қилди. Тожуддин Субкий роҳимаҳуллоҳ: “Ким умматга тўғри манҳаж билан имом бўладиган бўлса, у кўприкдан ошиб ўтганлардандир”, деб айтганлар.

 

ЖУМЪА ФАРЗИДАН ОЛДИН ТЎРТ РАКЪАТ НАМОЗ ЎҚИШ СУННАТДИР!

Афсуски, бизнинг давримизга келиб айрим кишилар янги бир фитнани қўзғата бошладилар. У ҳам бўлса, жумъа намозининг фарзидан олдин тўрт ракъат суннат намозини ўқишни шариатда йўқ, деб шариатда йўқ гапни айтдилар. Аслини олганда, минг йиллардан бери, айтиш мумкинки, Пайғамбаримиз алайҳиссалом, саҳоба ва тобеъинлар давридан бери, ҳатто бизнинг ота-боболаримиз мусулмон бўлгандан бери жумъа намозининг фарзидан олдин тўрт ракъат суннат намозини бор деб, ўқиб келишмоқда.

 

Сохта салафийлар жамиятни иккига: “мусулмон” ва “динсизлар”га ажратади.

Бугунги глобаллашув жараёнида Ислом умматлари ўртасида турли тафриқалар келиб чиқмоқда. Билиб-билмай хар хил фирқаларнинг таъсир доирасига тушиб қолган баъзи ёшларнинг бундай хато йўлга кириб қолаётгани кузатилмоқда. Кейинги пайтларда Ислом мафкураси ва тарихига зид ғоялари билан қайта намоён бўлаётган “сохта салафийлик” оқими ўзларининг ақидавий ва ҳуқуқий масалаларини кўпинча суриялик Ибн Таймия (1263-1328) таълимоти билан асосламоқчи бўлишади. Ибн Таймия асарларида, исломга турли бидъатлар кириб қолгани айтилиб, мусулмонлар ва улар яшаётган жамиятларни, Қуръон ва суннат таълимотига асосланган йўлга солиш зарур, деган ғоялар илгари сурилади.

Сохта салафийлар жамиятни иккига: “мусулмон” ва “динсизлар”га ажратади. Бу билан бошқа диндагиларни душман санаб, динлараро адоват уйғотишга уринади. Улар нафақат бошқа дин вакилларига, балки шариат ҳукмларини улар ўйлагандек тўлиқ бажармаётган мусулмонларни ҳам шундай аташади.

 

Ақида нима?

Бу илмнинг мақсади диний ақидаларни қатъий далиллар ила исботлаш ва ундаги шубҳаларни рад қилишдир. Эътиқод қилиши лозим бўлган ишларда мусулмонни тақлидчи бўлишдан далил келтириш ва ишончли бўлиш чўққисига кўтаришдир. Энг асосий мақсади, тўғри ақида билан икки дунё саодатини ҳосил қилишдир.

«Ақийда» сўзи арабча «ақада» феълидан олинган бўлиб, бир нарсани иккинчисига маҳкам боғлаш маъносини англатади. Бу сўзнинг жами (кўплик шакли) «ақоид» бўлади. Ислом ақийдаси мусулмон инсонни маълум бир нарсалар билан маҳкам боғлаб турадиган эътиқодлар мажмуасидир

 

Қадр этган қадр топади

Халқимиз учун асрлар давомида эзгу анъана ва одатга айланиб қолган муқаддас туйғулардан бири ўтганларни хотирлаш, уларнинг руҳини ёд этиш, ҳақларига дуои хайр ва эҳсонлар қилишдир. Яхши кунларимизда ҳам мусибатзада ҳолатимизда ҳам ўтганларимизни тиловат ва дуо билан ёд этамиз. Чунки бу ўтганларимиз учун манфаатли амалдир.

Абу Усайддан ривоят қилинади: 

 

Неъматга эътироф ва шукр лозим

Мамлакатимизда сўнги йилларда барча соҳаларда бўлгани каби диний соҳада ҳам кўплаб ислоҳотлар, ўзгариш ва янгиликлар амалга оширилмоқда.

 

ЁЛҒОН ДУНЁ БУ ДУНЁ

Бир шайХ ўтирган жойидан деразага боқиб, ёнидагиларга:
− Сизга ёлғон гапираман, малика ўтиб кетяпти, – дебди.
Ҳамма ўрнидан туриб, деразадан ташқарига қарабди. Шайҳ кулимсираб:
− Мен сизларга ёлғон айтаман десам ҳам, ўрниларингиздан туриб қарадингиз. Дунё ҳам шундай ёлғончидир, кўра-била ноғорасига ўйнайверамиз!

 

ИСЛОМ ТИНЧЛИК ВА ҲАМЖИҲАТЛИК ДИНИ (1-қисм)

Ислом ўз моҳиятига кўра тинчлик динидир. У инсонларни тинчлик ва барқарорликни таъминлаш йўлида бор куч-ғайратини сафрлашга, турли фитна ва ўзаро адоватга барҳам беришга чақиради. Зеро, тинчликпарварлик ислом динининг асосини ташкил этади. Аммо бугунги кунда динни ниқоб қилиб, унинг номидан иш олиб боришга интилаётган экстремистик ва террорчи оқимларнинг чиркин фаолияти муқаддас ислом дини ва тинчликсевар мусулмонлар ҳақида нотўғри тасаввурларнинг шаклланишига сабаб бўлмоқда.

Хўш, бузғунчи оқимларнинг жиҳод борасидаги қарашлари қай даражада асосли, жиҳоднинг моҳияти нимада?

 

ИФТОРЛИК — САВОБИ УЛУҒ АМАЛ, AMMO ДАБДАБАБОЗЛИК ЭМАС

Муборак Рамазон ойи ўзининг шукуҳ ва файзи билан давом этмоқда. Имон-эътиқодли ҳар бир юртдошимиз тилу дилида шукроналик билан ушбу табаррук ойнинг савоби самарасидан баҳраманд бўлишга бел боғлаган.

 

Бош кийим кийиш миллий ва диний қадриятимиздир

Бош кийим ҳар бир миллатда, ҳар бир элатда зийнат ҳисобланган. Илгарилари кўчага бош кийимсиз чиқилмаган, тўйга борилса албатта бош кийим кийилган.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг