Оила

Эрининг рухсатисиз у истамаган жойларга бормаслик бахтли ҳаёт омилидир

Пайғамбаримиз Муҳаммад (САВ): “Ким Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган бўлса, қўшнисига озор бермасин ва аёлларга доимо яхшилик қилинг! Чунки улар қовурғадан яратилгандирлар. Албатта, қовурғанинг энг эгри жойи юқори қисмидир. Агар уни тўғирлайман деб уринсанг, синдирасан. Агар уни тек қўйсанг, эгрилигича қолур. Бас, аёлларга доимо яхшилик қилинг”, дедилар.

 

Етимга озор берганлар, Аллоҳнинг азобига гирифтор бўлади.

Ота-онаси ёки иккисининг биридан ажраб қолган болаларнинг дили хаста, кўнгли ярим бўлади. Улар тортган дард аламини фақат етимликни бошидан ўтказганларгина тўлиқ ҳис қила олади. Ота-онасининг бағрида улғайганлар эса етимнинг ҳолини тушунишлари амри маҳол. Етимнинг шундоғам вайрон дилини оғритиш, қалбига озор бериш жуда катта гуноҳ саналади. Қуръони каримда етимнинг молини еганлар билиб қўйсинки, аслида улар қорнига олов ейишмоқда, деган мазмунда оят бор. Шариатимиз ота-оналаридан ажраб қолган яримкўнгил етимлар манфаатини қаттиқ ҳимоя қилади, уларга яхшилик қилганларга катта-катта ваъдалар беради.

 

Оила — жамиятнинг асосидир

Дунёда ҳамма нарса жуфт жуфт қилиб яратилган. Инчунин эркагу аёлҳам.

 

Оилани эркак боқиши керак эмасми? (Аудио)

Савол: Ассалому алайкум Устоз. Яхшимисиз? Сизга саволим қуйидагича: қизимни узатганимга 7 йил бўлди. Алҳамдулиллах, куёвим дину-диёнатли деб, яхши ниятлар билан ҳавас қилиб узатгандим. Ҳозир ҳам ёмон эмас. Қизим узатилгач, ҳижобга кирди. Уч нафар фарзандлик бўлишди. Қайнона-қайнотаси билан яшашади. Менга ҳеч ҳам гап ташимаган шу пайтгача. Кейинги пайтларда мазаси бўлмай, тушкунликка тушиб, юраги оғрийдиган бўлиб қолди. Охири сўраб суриштириб билдимки, у ҳеч ҳам кўчага чиқмас экан.

 

Бахтли оила

Президентимиз оиланинг жамиятдаги мавқеи ва аҳамиятини таърифлаб айтганларидек, «…Шарқда қадим-қадимдан оила муқаддас ватан саналган. Агар оила соғлом ва мустахкам бўлса, маҳаллада тинчлик ва хотиржамликка эришилади. Бинобарин, маҳалла-юрт тинч булсагина давлатда осойишталик ва барқарорлик ҳукум суради» деганлар.

 

Одамлар ўртасидаги ўзаро муҳаббат

"Меҳр берсанг-меҳр оласан", дейди доно халқимиз. Бу оддий қоидага кўра одам бошқаларга меҳр берса, ўзига шундай жавоб қайтади. Бировга меҳр бермаган кишининг бошқадан меҳр кутиши ёки талаб қилиши инсофдан эмас. Атрофидагиларга меҳр кўрсатган одам ҳам Раббисидан савоб олади, ҳам бошқалар муҳаббатини қозонади. Мабодо, одамлар ношукурлик қилиб, номуносиб жавоб қайтарса ҳам, у ҳеч нарса ютқазмайди. Чунки, ҳамма нарса унинг ажру савоблари амаллар китобига нақд бўлиб ёзилади. Инсон Аллоҳ ризоси учун бировларга меҳр-шафқат кўрсатади ва бошқалардан шу муносабатни кўради. Аллох таола бандаларига ўта меҳрибон. Бизни ҳам раҳм-шафқатли, меҳрибон бўлишга буюради. “Ким (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур). Ким (бир) ёмон (гуноҳ иш) қилса, фақат ўша (гуноҳ) миқдорида(бир гуноҳга яраша) жазоланур. Уларга ноҳақлик қилинмагай”. (Анъом сураси, 160-оят).

 

Оила муқаддас даргоҳ

Оила муқаддас даргоҳ. Оила шундай илоҳий-мўжизавий маскан-манзилки, унинг  шаъни, сизнинг шаънингиз, ўз оилангиз обрўсига путур етказадиган ҳатти ҳаракатлардан сақланинг! Ҳаётнинг лаззати ширин турмушда.  Эр-хотин иноқ , бир-бирига меҳр-оқибатли бўлишса бу бахтдир. Зеро , замин яхши бўлса ниҳол бешикаст ўсади. Оилавий бахт сизники, унинг қадрига етинг.

 

УЙЛАНИШ ВА НИКОҲ ОДОБЛАРИ

Ислом динида никоҳ – бу Аллоҳнинг амри, Пайғамбар (с.а.в)нинг суннатлари билан мўмин-мусулмонларнинг гувоҳлигида боғланадиган муқаддас риштадир. Шунингдек, Қуръони каримнинг Рум сурасининг 21-оятида “Унинг аломатларидан (яна бири)-сизлар (Нафсни қондириш жиҳатидан) таскин топишингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратгани ва ўртангизда иноқли ва меҳрибонлик пайдо қилганидир. Албатта, бунда тафаккур қиладиган кишилар учун аломатлар бордир” деб марҳамат қилади. Шунингдек, Расулуллоҳ (с.а.в.): «Никоҳ менинг суннатимдир. Ким менинг суннатимдан юз ўгирса, мендан эмас», дея марҳамат қилганлар ва бошқа бир ҳадисларида уйланишга, кўпайишга буюрганлар. Термизий (р.а) ривоятида Набий (с.а.в): “Тўрт нарса Расулларнинг суннатларидан: “ Ҳаё, хушбуй сепмоқлик, мисвок ва никоҳ" дедилар. Ушбу тўрт нарса Одам а.с.дан тортиб, Муҳаммад а.с. гача бўлган барча пайғамбарларнинг суннатидир.

 

НОҚОНУНИЙ НИКОҲНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ.

Барча ишларимизга Аллоҳ таолонинг амри ва икки олам сарвари, Пайғамбаримизнинг ҳадиси муборакларини асос қилиб амал қилсак биз мусулмонларнинг вазифамиздир. Фарзандларимизнинг биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлиб яшаши учун бор куч ва имкониятларимизни ва маънавий тарбия масъаласини ҳеч шубҳасиз, беқиёс аҳамият касб этишини эсдан чиқармаслигимиз даркор.

 

Ёш авлод тарбиясига этиборли бўлайлик

Фарзанд тарбияси деганда кўпинча инсонлар кўз ўнгида

оналар гавдаланади бу ишлар гуё отанинг зиммасидан соқит бўлгандай, аслида қандай бўлиш керак.

قال رسول الله صلي الله عليه و سلّم :" رحم الله والدَ أعان ولدَهُ على برّهِ

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг