Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Оила

Оила муқаддас даргоҳ

 
 

Оила муқаддас даргоҳ. Оила шундай илоҳий-мўжизавий маскан-манзилки, унинг  шаъни, сизнинг шаънингиз, ўз оилангиз обрўсига путур етказадиган ҳатти ҳаракатлардан сақланинг! Ҳаётнинг лаззати ширин турмушда.  Эр-хотин иноқ , бир-бирига меҳр-оқибатли бўлишса бу бахтдир. Зеро , замин яхши бўлса ниҳол бешикаст ўсади. Оилавий бахт сизники, унинг қадрига етинг.

Ўзбек оиласи, ўзбек хонадони  шундай қурулганки, унга дунё халқлари ҳавасманд десак сира муболаға қилмаган бўламиз.  Ўзбек оиласида фарзанд тарбияси ўта муҳим саналади. Тарбия санати шундай хусусиятга эгаки, деярли барчага таниш ва тушунарли. Баъзиларга эса жуда осон туюлади. Бу иш билан назарий ва амалий жиҳатдан қанчалик таниш бўлса, унга шунчалик тушунарли ва осон бўлиб туюлади.  Ҳамма тарбия сабр-тоқатни талаб қилади. Айримлар бунинг учун туғма қобилят ва малака, яъни кўникма керак деб уйлайдилар. Лекин жуда кам қисм бундан ташқари яна махсус билимлар кераклиги ҳақида ишонч ҳосил қилади.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, инсон она қорнидан яхши ёки ёмон бўлиб туғилмайди. У бирдай туғилади. Яхши ёки ёмонга айланиши тарбиядан, даставвал ота-она, оила, маҳалла-куй, қишлоқ ва овул,қолаверса жамият тузимидандир.

Халқ бисотидан энг яхши табаррук сўзлар дуо, олқишлар ҳам тарбияга қаратилади. Дарвоқе , халқ ананавий тарбиясида яхши сўз , дуо олқишнинг тасир кучи, тарбиявий аҳамияти, инсон манавий устуворлиги, иймон этиқоди бутунлиги, қисқаси кишиларнинг хар томонлама мукаммал камолоти борасида тутган ўрни ва ролига алоҳида аҳамият берилади.

Халқ тарбияси асрлар давомида яшаб келди. Аждод –авлодларнинг ахлоқий, маърифий шакилланишида ва камолотида жисмоний баркамоллигига ҳал қиливчи рол ўйнайди. Оддий инсонларми ёки буюк алломалар, шунчаки фуқароми ёки юрт султонлари кичик суворийми ёки улуғ саркардами уларнинг барчаси тарбия ананаларига тўла амал қилган, унга суянган, таянган ҳолда яшаб, фаолият кўрсатиб келган. Эл-юрт назарига тушган, олқишга сазовор бўлган.

Дарҳақиқат ватан тақдири, халқ равнақи мустақил юртнинг келажаги учун авлод тарбияси бугуннинг биринчи масаласига айланди. Ҳар қандай бойликнинг ниҳояси бўлади, олтин, зар, зарбобга, уланишнинг умри қисқа. Осмонўпар бинолар қулаши, сулолалар келиб-кетиши, авлодлар кетидан янгилари келиши табиий. Аммо халқ тарбияси қийқириб оқувчи дарёдай, уйғоқ мусаффо чашмадай бетиним қуёш тафтидай иссиқ, ой нуридай нурафшон, ҳаётнинг ўзидай ғузал, бедор инсонлардай уйғоқ ҳолда авлодлар тарбиясига ҳамиша ўз вазифасини айтиб келган.

Ўзбек оилаларининг ўзига хос хусусияти сифатида эр ва хотин  муносабатларини кўрсатиш мумкин. Эр оиладаги барча оғир юмушларни буйнига олишдан ташқари, хотини, бола чақларининг номуси химоячисидир. Бу ҳақида никоҳ куниёқ оқсоқоллар томонидан ёш келин кувларга  бир оз оиласини қандай асраб-авайлаш, болаларга меҳрибонлик қилиш, тарбиялаш хусусида бир умр эсдан чиқмайдиган насиҳатлар беради.  Шундай талабларга амал қилиб яшайдиган эрнинг қадри, хурмати ўзбек оиласида доимо юқори бўлган. Шунинг учун ҳам унинг болалари, хотини ҳурматини, жойига қуйишади. Эркакнинг улуғлиги шунда деб билишади.

Оиладаги соғлом муҳитни кўпинча аёл белгилайди. Тадбиркор, назокатли аёл  жоҳил эрни тўғри йўлга солиб, рўзғорга файзу-барака, осойишта муҳит, покизалик бахш этади. Эр оилани иқтисодий таъминлашдан тортиб, барча оғир юмушларни буйнига олар экан, хотин зиммасида овқат пиширишдан тортиб,бола парваришига бўлган жуда нозик дид талаб қиладиган ишлар тушади ва уларни бажаришни ўз бурчи деб билади. Ўзбек оилаларида бундай муносабат ортиқча шов-шувсиз, табиий равишда амалга оширилади. Бир –бирига аҳил оила жамоасини ташкил  қила билиш оила тарбиясининг муҳим омилларидан биридир. Ҳар бир оила аъзоси ўз бурчини туғри англаши ва уни сидқи дилдан бажариши лозим. Шунингдек, болани тарбия қилишда ота-онанинг ўзаро маслахатлашиб, унга бир хилда таъсир кўрсатишлари зарурдир.

Олимларнинг оилани тарбиявий ролини ўрганиш мақсадида ўтказилган сўровномада ёш авлодни шакиллантиришда биринчи ва асосий ролни оила, иккинчи ўринда мактаб, учунчи ўринда тенгқурлари, тўртинчи ўринда маҳалла, адабиёт, санъат , кино ва телевидение туради.  Оила биринчи ва асосий тарбиячисидир. Оилада ота- устун,  она-таянч ҳисобланади.

Одатда отани “Падарибузруквор”, онани “Меҳрибон волида” деймиз. Чунки ҳеч бир инсоннинг отадан улуғ , қадрдон, онадан меҳрибон ва  яқин кишиси юқ. Улар сиз билан бизни дунёга келтириб, кўз қорачиғидай асраб авайлаб, вояга етказибгина қолмасдан, ҳамма вақт қуёш янглиғ ҳаётимизга нур ато этади.

Энг улуғ меҳр бу ота-онага бўлган меҳрдир. Ушбу меҳр оилада, маҳаллаларда шакилланади. Инсон боласининг қалбида аввало ота-онага меҳр қуяди. Ота-онага меҳрли бўлиш ҳар бир фарзандга Қурони Карим орқали Аллоҳ томонидан буюрилган бола ҳаётида кимга эришмоғи керак , у намуна олдиндан қиёфа ети қават осмонда эмас, балки ўзимиз яшаб турган она заминдадир.

 Б.Исмоилов Тайлоқ туман бош имом-хатиби


Киритилган вақти: 10/07/2020 12:26;   Кўрилганлиги: 1762
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/family/oila-muqaddas-dargoh
Чоп этилган вақт: 29/03/2024 03:26
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг