Рамазонга ажойиб туҳфа!
Аллоҳга беҳисоб ҳамду санолар бўлсинки, мўмин-мусулмонлар ойларнинг саййиди ва энг фазилатлиси бўлмиш Рамазонни ниҳоятда кўтаринки руҳда, завқу шавқ билан кутиб олмоқдалар. Рамазон фазилатларга бой ойдир.
ИСЛОМ ДИНИДА ИРИМ-СИРИМЛАР ЙЎҚДИР!
Халқ орасида қадимдан келаётган ёки бошқа халқлардан ўтиб қолган турли ирим-сиримларнинг бор. Масалан, қоронғуда ёки жума куни тирноқ олиб бўлмайди, йўлингдан мушук кесиб ўтса орқага қайтиш керак, супургини тик қўйиб бўлмайди, остона ҳатлаб сўрашиб бўлмайди, фалон кунда фалон ишни қилиб бўлмайди, 13 рақами – бахтсиз ва ҳоказо. Бу иримларда мутлақо асос йўқ.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дан ривоят қилинган ҳадисларда “Фолчилик, ирим-сиримлар бутпарастлик билан баробардир”, “Ирим қилувчи ёки ирим қилдирувчи бизлардан эмас”, дейилган.
ҲАР БИР ҲАҚ СОҲИБИГА ЎЗ ҲАҚИНИ БЕРИНГ!
Аёл кишининг биринчи вазифаси уй ишларини идора қилиш, оилага қараш, болаларни бошқариш, эрига яхши муомалада бўлишдир. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аёл киши эрининг уйида бошлиқдир. У ўз қўл остидагиларга масъул”, деганлар. У оиласини бахтли даргоҳ, хушнуд гўшага айлантириши лозим. Бунинг учун ўз зиммасидаги вазифаларни, яхши билиши лозим бўлади.
Ўз қўлингиз билан ўзингизни ҳалокатга ташламангиз!
Аллоҳ таоло инсонга берган неъматларнинг ичида энг қимматли ва муҳимларидан бири – ҳаёт, тириклик неъматидир. Аммо жамиятимизда оз бўлса-да учраб тураётган мусибатлардан бири бу ўз жонига қасд қилишдир.
Қуръони каримнинг “Нисо” сурасида: «Ўзингизни ўзингиз ўлдирманг! Албатта, Аллоҳ сизларга раҳмлидир» деган. Инсонга ҳаёт неъматини Аллоҳ берган экан, унинг ҳаётини фақат Ўзигина олишга ҳақлидир. Ҳаттоки, ўша яшаш ҳуқуқи берилган киши ўз ҳаётига ўзи ҳам суиқасд қила олмайди. Динимизда бировни ўлдириш қанчалик оғир гуноҳ бўлса, ўзини ўзи ўлдириш ҳам шунчалик оғир жиноятдир.
Мулла Али Қорининг ҳаёти ва ижоди
Мулла Али Қорининг ҳаёти ва ижоди
Алломанинг тўлиқ исми Нуриддин Абул Ҳасан Али ибн Султон ибн Муҳаммад Қори Ҳаравий Маккий Ҳанафий бўлиб, “Мулла Али Қори” номи билан машҳур[1].
Ўз қўлларингиз билан ўзингизни ҳалокатга ташламангиз!
Аллоҳ таоло инсонга берган неъматларнинг ичида энг қимматли ва муҳимларидан бири – ҳаёт, тириклик неъматидир. Аллоҳ инсонга ҳаёт неъматини, бу дунёда яшаш ҳуқуқини берар экан, бу омонат - ҳаётни асраб, уни муҳофаза этишга буюради. Жамиятимизда оз бўлсада учраб тураётган мусибатлардан бири бу ўз жонига қасд қилишдир. Аллоҳ таоло Нисо сурасида: «Ўзингизни ўзингиз ўлдирманг! Албатта, Аллоҳ сизларга раҳмлидир» деган. Инсонга ҳаёт неъматини Аллоҳ берган экан, унинг ҳаётини фақат Ўзигина олишга ҳақлидир. Ҳаттоки, ўша яшаш ҳуқуқи берилган киши ўз ҳаётига ўзи ҳам суиқасд қила олмайди. Динимизда бировни ўлдириш қанчалик оғир гуноҳ бўлса, ўзини ўзи ўлдириш ҳам шунчалик оғир жиноятдир.
БАҲСЛАШИШ КЕЛИШМОВЧИЛИККА САБАБ БЎЛАДИ
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилиб шундай дейдилар: “Агар бировни сажда қилишга амр қилувчи бўлсам, Аллоҳ уларга (эрларга) улар (хотинлар) устидан берган ҳақнинг сабабидан аёлларни эрларига сажда қилишларини амр қилган бўлар эдим”.
Рамазон ойига қандай тайёргарлик кўрдингиз?
“Агар Аллоҳ бу умматни азоблашни хохлаганида эди. Уларга Рамазон ойи ва Ихлос сурасини ато қилмас эди.” (Хазрати Али р.а)
Тасаввур қилинг хонадонимизга мехмон ташриф буюрмоқчи. Мехмон қанча узоқдан келса шунча қадрли бўлади. У бизнинг севимли кишимиз, қадирдонимиз, бирга ўқиган дўстимиз ёхуд бир қанча вақтдан буён хонадонимизга ташриф буюриши интизорлик билан кутилаётган энг қадрли кишимиз. Биз у мехмоннинг кўнглини олишни ҳар чорасини излаймиз. .Ўзгача бир хурсандчилик, завқ,шавқ, ўзгача бир иштиёқ билан, мехмонни муносиб кутиб олишга таёргарлик кўрамиз.
Муваффақиятга эришиш ниятингиз бўлса
Эрталаб уйғондингизми, кайфиятингизга аҳамият беринг. Яратганнинг шундай саодатга етиштирганлигига, яъни тонгда уйғотганига шукур қилиб, яхши режаларни тузиб олинг.
* * *
Эрталаб албатта пиёда юринг, спорт билан шуғулланинг. Танангизнинг ҳаракат қилиб туриши – ҳаётнинг бардавомлигини таъминлайди.
* * *
БИДЪАТНИНГ ИККИ КЎРИНИШИ
Яратганга шукроналар бўлсинки, жамият йилдан-йилга тараққийлашиб, илм-фанда янгидан янги кашфиётлар қилинмоқда. Инсонларга ҳар томонлама қулайликлар яратилмоқда. Аждодларимизнинг бошқа тилларда, жумладан араб тилида ёзилган асарлари ўзбек тилига таржима қилиниб, юртдошларимиз ундан баҳраманд бўлмоқдалар. Ёшларимиз ўз салоҳиятларини дунёга танитиб, аслида ким эканлигини намоён қилишда давом этмоқда. Буларнинг барчаси қувонарли ҳол. Ундан завқланмаслик мумкин эмас.
ҒИЙБАТ ЎЗИ НИМА?
Ғийбатнинг таърифи шуки, бирор кишининг ёмон сифатини унинг ўзи йўқлигида, эшитса унга оғир ботадиган, дили ранжийдиган тарзда баён этишга айтилади. Бундай ғийбат қилувчи тили билан айтсин, қўли билан ёзсин ёки тана аъзоларининг бириси билан ишора қилсин, ғийбат қилинган киши ҳоҳ кофир, хоҳ мусулмон бўлсин, бунинг аҳамияти йўқ. Кишида мавжуд бўлмаган айб ҳақида гапириш эса туҳмат ва бўҳтон ҳисобланади.
Мўминлар дўст, фирқалар эса ўзаро нафратдадирлар
Инсонлар жамоаланиш бўйича икки тоифага ажрайдилар. Раҳмоннинг жамоаси ва шайтон жамоалари. Аллоҳ таолонинг жамоаси тарқоқ бўлиши асло мумкин эмас. Аллоҳ таоло айтади: “Динларини (фирқаларга) бўлиб, (турли) гуруҳларга айланганлар (учун) бирор нарсада (Сиз масъул) эмассиз. Уларнинг иши Аллоҳга (ҳавола). Сўнгра (У) уларни қилиб юрган амалларидан огоҳ қилур” (Анъом, 159).