Мақолалар

Дўстимга очиқ хат

Дўстим, сенга хат ёзишга бир неча марта чоғландим. Лекин журъат қилолмадим. Сени охирги марта кўрганимдан сўнг хат ёзиш қарорим қатъийлашди ва қўлимга қалам олдим.

Азиз дўстим, ёшлик давримизни унутмагандирсан. Эсингда бўлса, дўстлар бир дас­турхон атрофида ўтириб гурунг қилардик. Бугун эса ҳамма ўртоқлар бор-у, сен камномасан. Охирги пайтларда дўстлар билан сени тўғри йўлга бошлашга ҳаракат қиляпмиз. Аммо сен дину диёнат ҳақида сўз борса, гапни бошқа ёққа бурасан. Ёки солиҳ кишиларга тош отиш, масхаралаш пайидан бўласан. Наҳот, ўртоқларимизнинг қанчаси ҳидоят топганини кўриб туриб ҳам тан олгинг келмайди?!

 

Аллоҳ таолога иймон

Инсон учун энг биринчи вазифа ва бурч Аллоҳ таолога иймон келтиришдир. Аллоҳга иймон келтириш бўлмас экан, иймон келтириш лозим бўлган бошқа нарсаларга ҳам иймон бўлмайди. Киши ҳамма нарсани ёлғиз Аллоҳ таоло яратганини, Ундан ўзгага сиғиниб бўлмаслигини, У комил сифатлар билан сифатланганини, айб-нуқсондан поклигини қалби билан тасдиқлаб, тили билан иқрор бўлсагина Аллоҳ таолога иймон келтирган бўлади.

 

Жаннатий жонивор

«(Эй Муҳаммад!) Раббингиз асалариларга ваҳий (буйруқ) қилди: “Тоғларга, дарахтларга ва (одамлар) барпо қиладиган нарсаларга ин қурингиз”. Уларнинг қоринларидан одамлар учун шифо бўлган турли рангдаги шарбат (асал) чиқур. Албатта, бунда фикр юритадиган қавм учун аломат бордир» (Наҳл сураси, 68–69-оятлар).

Ояти каримадаги “ваҳий” сўзини муфассир уламолар: “Аллоҳ таолонинг асалариларга илҳом бериши, йўл кўрсатиб, тоғларга, дарахтларга ва одамлар қурадиган иншоотларнинг шифтларига ин қуриши учун буйруқ беришидир”, дейишган (“Тафсири Ибн Касир”).

 

Одамларга яхши гаплар айтинг!

Одамларга хитоб қилаётганингизда энг чиройли сўзлардан фойдаланиб, чиройли тарзда гапиринг. Зеро, Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Одамларга яхши гаплар айтингиз” (Бақара сураси, 83-оят).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Яримта хурма билан бўлса ҳам ўзингизни дўзахдан сақланг. Агар кимки буни тополмаса, ширин сўз билан!”.

Гапингиз орасида тўхтаб-тўхтаб, шошмасдан гапиринг, токи эшитаётган одам мақсадингизни тушунсин, унинг мағзини чақсин!

 

Ғойибона дуо қилиш

Cавол: Бировларни кўп ғойибона дуо қиладиган инсон яхши инсон бўладими ёки кўп ғойибона дуо қилинадиган инсонми?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Албатта, иккисида ҳам яхшилик бор. Лекин ҳадиси шарифларда бировларни ғойибона дуо қилишга алоҳида тарғиб қилинган.

 

Ҳамма бир киши учун...

Дадам ёшлигимиздан бизни муаммоларимизни бирга ҳал қилишга ўргатганлар. Оилада қайси биримиз бўлса ҳам, муаммоли вазиятга дуч келсак, дадам фарзандларининг ҳаммасини тўплар эдилар ва “Укаларингизнинг шундай-шундай муаммолари бор экан, келинглар, унга қандай ёрдам беришни ўйлаб кўрайлик” деб барчани фикрлашга чақирардилар. Ўша муаммоларнинг аксарияти дадамнинг бир ўзлари ечим топа оладиган муаммолар эди. Лекин дадам бизни муаммо хоҳ катта бўлсин, хоҳ кичик бўлсин, мушкул вазиятда жигарларни ташлаб қўймасликка, қўлдан келганича бир-биримизга ёрдамга шошилишга ўргатдилар.

 

Савоби улкан амал!

Саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари кенг ёйилишида беқиёс хизмат қилишган. Бу бежизмас. Чунки Пайғамбаримиз алайҳиссалом бундай деганлар: “Ме­нинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра қандай эшитган бўлса, ана шундай етказган одамни Аллоҳ неъматлантирсин” (Имом Термизий ривояти)

 

Шабон ойи - гуноҳлар ўчириладиган, ғайб аломатлари ошкор бўладиган улуғ ойга киришдир.

Фазилатли ойлардан бири шаъбонда қилинган хайрли амалларнинг ажри жуда улуғдир. Айниқса, бу ойнинг биринчи ярмида нафл рўза тутиш ниҳоятда савоблидир.

Шаъбон ойининг 14-дан 15-га ўтар кечаси энг фазилатли тунлардан биридир. Бу кечани "Бароат кечаси" дейилади. Бароат кечасида бир йил ичида бўлажак ишлар ҳақида қазою ҳукм қилиниб, ажал ва умр белгиланади ва амал саҳифалари Аллоҳ таолонинг ҳузурига кўтарилади. Шу куни Аллоҳ таолонинг раҳмати ер юзига ёғилади.

 

Одамлар оми кишидан эмас, олимдан савол сурашади.

Илм олаётган одамнинг холини машаккатли сабоклар йулини босиб утган киши яхши тушунади. Илмда фазилат куп. Билганлар билмаганлар билан хеч качон тенг булмайди. Уларнинг гап — сузида, фикр – мулохазасида фарк яккол сезилади. Одамлар оми кишидан эмас, олимдан савол сурашади. Олим билган нарсасини билмадим деса, ёлгон гапи учун гунохга ботади. Билмаган нарсасини «билмайман» деб тан олиши эса комиллик аломати. Чираниш, махмаданалик килиш олимнинг мартабасига путур етказади. Чинакам олимнинг маком – мартабаси юксак. Илм кичик ёшли инсонга хам викор бағишлайди.

 

Фарз намозларидан аввал ва кейинги суннат намозлари

Cавол: Фарзлардан аввал ва кейин ўқиладиган суннатларнинг қандай фазилати бор? Уларни ўқимаса ҳам бўладими?

Жавоб: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Мазкур суннатларнинг фазилати катта. Бир қанча ҳадиси шарифларда уларни доим ўқиб юришга кучли тарғиб бор. Уларни узрсиз тарк қилишни уламолар макруҳ дейдилар.

 

Мадина – Расулимиз яшаган ва дафн этилган шаҳар

Мадинаи Мунаввара – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳижрат қилган, Қуръони каримнинг бир қанча оятлари нозил бўлган, саҳобалар юрган, Пайғамбаримизнинг муборак таналарини ўз бағрига олган, улуғ саҳобаи киромлар дафн этилган, Маккадан кейинги энг фазилатли шаҳар. 

 

Фотиҳадан кейин "Омин" айтишнинг ҳукми

Ҳанафий ва Моликий мазҳабида оминни маҳфий айтиш суннатлиги айтилган бўлса, Шофеъий ва Ҳанбалий мазҳабларида жаҳрий айтиш суннатлиги айтилган Шофеъий ва Ҳанбалий мазҳаб уламолари қуйидаги ҳадисларни ҳужжат қилиб келтиришади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қачон имом омин деса сизлар ҳам омин денглар чунки кимнинг сўзи фаришталар билан мувофиқ келиб қолса унинг ўтган гуноҳлари махфират қилинади”, дедилар. (Имом Бухорий ривоятлари).

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг