Тадбирлар

ИМОМ-ХАТИБЛАР ЎҚУВИ МУВАФФАҚИЯТЛИ ЯКУНЛАНДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Самарқанд вилоятида иш олиб бораётган имом-хатиблар малака ошириш ўқувининг сўнгги босқичи асосан тингловчилар иштирокидаги интерактив машғулотлар асосида ўтди.

 

ЎҚУВ АМАЛИЁТ БИЛАН ҲАМОҲАНГ КЕЧМОҚДА

Самарқанд вилоятининг иқтидорли имом-хатиблари ўқувининг навбатдаги қисмида тингловчиларга Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва Имом Мотуридий халқаро-илмий тадқиқот маркази олимлари маъруза қилди.

 

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ИМОМ-ХАТИБЛАРИ УЧУН МАЛАКА ОШИРИШ ЎҚУВЛАРИ БОШЛАНДИ

Айни дақиқаларда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳамкорлигида Самарқанд вилоятида фаолият олиб бораётган масжид имом-хатиблари иштирокида малака ошириш ўқувлари бошланди.

 

Самарқанд вилоятидаги 288 нафар имом-хатиблар билан маърифий учрашув бўлиб ўтди

Шу йил 14 сентябр куни Ҳадис олий мактаби залида вилоятимизда фаолият юритаётган 288 нафар имом-хатиблар билан маърифий учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда вилоят ҳокими ўринбосари Б.Қодиров, ДИҚ нинг вилоят бош мутахассиси С.Боймуродов, вилоят бош имом-хатиби в.в.б Ё.Мансуров, Имом бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Ш.Зиёдов вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Х.Саттаров ва Ҳадис олий мактаби ректори О.Юсуповлар иштирок этдилар.

 

13 Сентабр чоршанба кунидаги ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ

Шу йил 13 Сентабр чоршанба куни Самарқанд вилоятида фаолият юритаётган имом-хатибларимиз томонидан фуқароларни қабул қилиб, уларнинг мурожаатини тингладилар.

 

Бўлажак имом-хатиби ва имом-ноиблари билан учрашув

Самарқанд вилоят вакиллиги биносида Ёқубжон домла Мансуров бошчилигида диний талим муассасаларининг Самарқандлик битирувчи курс талабалари билан давра суҳбати бўлиб ўтди.

 

Байрамга ҳақиқий туҳфа

Бугунги сана мамлакатимиз аҳолиси учун катта шодиёналик куни ҳисобланади. Аввало, мустақиллик куни байрами бўлса, ўқувчилар учун таҳсилнинг бошланиши – билимлар куни ҳамдир. Юртимизда мана шундай байрам кунларига туҳфа ҳозирлаш анъанага айланган. Булунғур туманининг энг чекка манзилларидан бири Чорбоғ маҳалласида мактаб йўқ эди. Ёшлар ўзлари яшайдиган маҳалладан анча олисда бўлган мактабга қатнар эди. 

 

Сайёр йиғилишнинг навбатдагиси Нарпай туманида ташкил қилинди

Бугун, 2023 йил 29 август куни навбатдаги сайёр йиғилиш Нарпай туманида ташкил қилинди. Тумандаги мавжуд 18 та масжид имом-хатиблари ҳамроҳлигида вилоятдаги 16 та шаҳар ва туман бош имом хатиблари ҳамда иқтидорли имом-хатиблар тумандаги 18 та маҳаллаларга тарқалиб, жойларда аҳолининг кам таъминланган ва нотинч оилаларга ташриф буюрди. Шунингдек, маҳалла марказларида уюшмаган ёшлар билан суҳбатлар ташкил қилинди. Ҳар бир маҳалладаги фуқаролар сони, ижтимоий ҳолати ва муаммолари таҳлил қилинди. Шу билан бир қаторда, вилоят ишчи гуруҳи Нарпай туманидаги 18 та масжидда Пешин намозини ўқиб, йиғилган намозхонларга “Тинчлик-энг олий неьмат”, “Қўшничилик ҳақлари”, “Неъматларга шукроналик”, “Фарзандлар тарбиясига эътиборли бўлайлик”, “Оилангизни асранг”, “Ёт ғояларга алданманг” ва шу каби бугунги кундаги долзарб мавзулар юзасидан маърузалар қилдилар ҳамда уларнинг муаммо ва таклифларини тингладилар. Иш жараёнидаги ҳолатлар ишчи гуруҳ томонидан далолатнома асосида хатланди.

 

Бухоро вилоятида маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари бошланди

 "Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остида бўлиб ўтаётган маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари юртимиз бўйлаб кенг қамровда олиб борилмоқда.

 

Самарқандда “Йил имом – 2023” кўрик танловининг вилоят босқичи ўтказилди

Маълумки, ҳар йили анъанавий тарзда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида фаолият кўрсатиб бораётган имом-хатиблар ўртасида “Йил имоми” кўрик танлови ўтказиб келинар эди. Жорий йилдан эса мазкур танлов “Йил имом – 2023 номи остида Низом асосисида ўтказилди.

Танловнинг мақсади – бугунги тараққиёт талабларига жавоб берадиган, кучли илмий салоҳиятга эга, ташаббускор, илғор фикрли, замонавий ахборот технологияларидан етарлича фойдалана оладиган ва кенг халқ оммасига ўз фикрини етказиб бера оладиган, иқтидорли, фаол имом-хатибларни аниқлашдир.

 

МАҲОРАТ ДАРСЛАРИ 1-КУН

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуслари билан барча масжидларимизда фаолият олиб бораётган имом-хатиб ва имом-ноибларнинг Қуръони карим қироати борасидаги маҳоратларини янада ошириш мақсадида, “Қуръон ва тажвидни ўргатиш” бўлими мудири Шайх Алижон қорининг силсилавий машғулотлари дарслари бошланди.

 

Сайёр йиғилишнинг навбатдагиси Оқдарё туманида ташкил қилинди

Бугун, 2023 йил 1 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллигининг ташаббуси ҳамда йиллик иш режасига асосан ва албатта вилоят ҳокимлигининг жамоат ҳамда диний ташкилотлар билан ишлаш бўлими, Дин ишлари бўйича қўмитанинг вилоятдаги ҳамда унинг жойлардаги бўлимлари билан ҳамкорликда ташкил қилинган навбатдаги сайёр йиғилиш Оқдарё туманида ўтказилди.

 

 Мандат-2023

 Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Ҳадис илми мактабида 2023-2024 ўқув йили учун Араб тили, Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис ҳамда Ўзбекистон тарихи фанларидан ўтказилган қабул имтиҳонлари мандат натижаси эълон қилинди.

 

#Янгиликлар #Имтиҳон

Бугун, 2023 йил 26 июл санаси. Ҳадис илми мактабида 2023-2024 ўқув йили учун биринчи курс талабаларини танлаб олиш тадбири бошланди. Эрта тонгда пойтахтдан ташриф буюрган соҳа мутасаддилари, абитуриентлар, имтиҳон олувчи педагог-ўқитувчилар ва масъул ходимлар иштирокида тадбир бўлиб ўтди.

Ижодий имтиҳон жараёнларига старт берилди. Жараённи қуйидаги линклар орқали кузатиб боринг

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг