Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Яхшилик қилиш — инсонийлик белгиси

 
 

Динимиз ва инсонпарварлик қадриятлари қўллаб-қувватлайдиган энг улуғ амаллардан бири — эҳтиёжманд, кўнгли яраланган, боқувчисини йўқотган ва кам таъминланган инсонлар ҳолидан хабар олиш, уларга меҳр-мурувват кўрсатишдир.

Жорий йилнинг 14 апрел куни Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида сайёр йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Самарқанд вилояти бош имом-хатиби ўринбосари Нурсултонхон домла Абдуманнонов, шаҳар ва туман бош имом-хатиблари, «Ҳаж–2025» зиёратчилари, маҳалла фаоллари ҳамда нуроний отахон-онахонлар иштирок этдилар.

Сайёр йиғилиш доирасида тумандаги кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар ҳолидан хабар олинди, беморлар зиёрат қилиниб, уларга маънавий қўллаб-қувватлаш кўрсатилди.

Шунингдек, турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолган ёки ичкиликка ружу қўйган айрим шахслар билан яккама-якка тарбиявий суҳбатлар ўтказилиб, уларга зарур тушунчалар, ҳаётий маслаҳатлар ва йўл-йўриқлар берилди.

Сайёр йиғилиш якунида тумандаги масжидларда пешин намозидан сўнг имом-хатиблар томонидан маънавий-маърифий маърузалар қилинди ҳамда юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги йўлида хайрли дуолар қилинди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакиллги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 14/04/2026 21:38;   Кўрилганлиги: 19
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/yaxshilik-qilish-insoniylik-belgisi
Чоп этилган вақт: 15/04/2026 02:14
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг