САМАРҚАНДЛИК ЮРТДОШЛАРИМИЗНИНГ ҲАЖ САФАРИДАН ФОТО ЛАВҲАЛАР
САМАРҚАНДЛИК ЮРТДОШЛАРИМИЗНИНГ ҲАЖ САФАРИДАН ФОТО ЛАВҲАЛАР
Ҳаж 2024 мавсуми ГУРУҲ РАҲБАРЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ
Ҳаж 2024 мавсуми ГУРУҲ РАҲБАРЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ
Талабалар Диний идора фаолияти билан танишди
Бутун дунёда бўлгани каби мамлакатимиздаги олий таълим муассасаларида ҳам замонавий таълим-тарбия усуллари тобора ривожланиб бормоқда, хусусан, назария билан амалиётни уйғун ҳолда олиб бориш вақт синовидан ўтган услуб саналади.
Айни мақсадда бугун, 6 июнь куни Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг биринчи курс талабалари Ўзбекистон мусулмонлари идорасига келиб, унинг фаолияти билан яқиндан танишди.
Юксак ва самимий эҳтиром
Куни кеча давлатимиз Раҳбари Шавкат Мирзиёев Макка шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари билан телефон орқали мулоқот қилди. Давлат Раҳбарининг ўзбекистонлик ҳожилар ҳолидан хабар олиш мақсадида алоҳида эътибор билан қўнғироқ қилиши илгари ҳеч кузатилмаган эди.
1 июн – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан имом-хатибларимиз томонидан хайрли тадбирлар ўтказилди
1 июн – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан имом-хатибларимиз томонидан хайрли тадбирлар ўтказилди.
Самарқанд вилояти учун "Ҳаж-2024" мавсуми бошланди
КУЗАТИШ ЖАРАЁНИДАН ЛАВҲАЛАР
“Ҳаж – 2024” мавсумида Самарқанд вилоятидан илк зиёратчилар Самарқанддан Саудия Арабистонига жўнаб кетдилар.
Ҳаж сари қадам қўяётган ҳамюртларимизнинг кўзларида қувонч, тилларида шукроналик ҳиссини кўришимиз мумкин.
Барча муборак сафар тараддудида, муқаддас заминга ошиқмоқда.
Жума ташрифи (Фото)
Аллоҳ таоло масжидларимизга ташриф буюрган уламоларимиз сафарини хайрли ва манфаатли қилсин!
ИҲТ бош котиби “Ҳазрати Имом” мажмуасини зиёрат қилди
Бугун, 31 май куни Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳа мамлакатимизга сафари давомида Тошкентнинг диққатга сазовор жойларидан бири бўлган "Ҳазрати Имом" мажмуасига ташриф буюрди.
Дунёдаги энг катта 5 та масжид
Масжидлар нафақат ҳайратланарли даражадаги гўзал меъморий ёдгорликлар, балки улар мусулмон дунёсида муҳим диний, ижтимоий ва маданий маскандир. Ушбу мақолада дунёдаги энг катта 5 та масжид ҳақида маълумот берамиз.
ҚЎШРАБОД ТУМАНИДА САЙЁР ЙИҒИЛИШ БЎЛИБ ЎТДИ 22.05.2024 Й
Бугун, 2024 йил 22 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллигининг ташаббуси ҳамда йиллик иш режасига асосан ва албатта вилоят ҳокимлигининг жамоат ҳамда диний ташкилотлар билан ишлаш бўлими, Дин ишлари бўйича қўмитанинг вилоятдаги ҳамда унинг жойлардаги бўлимлари билан ҳамкорликда ташкил қилинган навбатдаги сайёр йиғилиш Қўшработ туманида ўтказилди.
“Ҳаж – 2024” ишчи гуруҳи жамоаларига улкан масъулият юкланди
Шу йил 20 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раисликларида “Ҳаж – 2024” мавсумини юқори даражада ўтказиш бўйича видеоселектор йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ҳаж делегацияси вакиллари, ишчи гуруҳи аъзолари, элликбошилар ва шифокорлар жамоаси иштирок этди.
Мажлисда Муфтий ҳазратлари ҳаж қилувчи инсон Ҳақ таолонинг меҳмони экани, шу боис ҳаж амалини бажараётган кишига кўмак берган, унинг оғирини енгил қилган инсон улуғ ажру савобларга ноил бўлишини сўзлаб, ҳар бир ишчи гуруҳи аъзоси ва элликбошилар ана шундай улуғ даражаларни мақсад қилиб, Раҳмоннинг меҳмонларига Ўзи рози бўладиган даражада сидқидилдан хизмат қилиши лозимлигини алоҳида қайд этдилар.
“Жаннат”га етакловчи гуноҳ
Унутмангки, Аллоҳ таоло Ўзига юзланишингиз учун сизни турли мусибатлар билан синайди. Баъзан Аллоҳдан имтиҳонлардан муваффақиятли ўтишни ёки солиҳа жуфт ҳалол ё яна бошқа нарсаларни сўраб ой ва йиллар давомида дуо қиласиз. Аммо дуоингиз ижобат бўлмаётганидан ташвишга туша бошлайсиз.
Фуқаролар мурожаати тингланмоқда! 15.05.2024 й
Бугун, вилоят бош имом-хатиби в.в.б. Ёқубжон домла Мансуров "Очиқ эшиклар" куни муносабати билан вакилликка турли саволлар билан мурожаат қилиб келган фуқароларни қабул қилиб, уларнинг саволларига атрофлича жавоблар бериб ўтди.
Ўрганиш керак бўлган хорижий тиллар
Ўрганиш фойдали бўлган чет тиллар:
Араб тили;
Инглиз тили;
Турк тили (Туркия туркчаси);
Форс тили;
Рус тили;
Бу тиллар нафақат фойдали, балки жуда гўзал тиллар. Араб тилини мукаммал билиш диний адабиётларни аслиятдан ўрганишга замин яратади. Тафсир, Ҳадис ва унинг шарҳлари, фиқҳ ва унинг асослари, Қуръон билимларини ўрганиш, шунингдек, олимларнинг ижтимоий масалаларга бағишлаб ёзган оммабоп асарларини мутолаа қилишда асқотади. Шаръий билимлар маълум марҳалага қадар устоз билан ўрганилиши шарт. Аммо, бунинг учун ҳам аввал араб тилини яхши билиш лозим. Ижтимоий аҳамиятга молик асарларни эса устозсиз мутолаа қилса ҳам бўлади.
“TV Okey” Ўзбекистоннинг тарихий меросини намойиш этади
Малайзия давлат телерадиокомпаниясининг “TV Okey” телеканали ушбу мамлакатда, шунингдек, Сингапур, Таиланд, Шимолий Индонезия ва Филиппинда эфирга узатиладиган оммавий маданият ва кўнгилочар сегментида машҳурдир.