Ахборот хизмати

Самарқандлик Ҳожиларнинг илк гуруҳлари юртимизга етиб келди 

Бугун куннинг биринчи ярмида Самарқанд халқаро аэропортида муборак Ҳаж зиёратини адо этиб юртимизга қайтган бир гуруҳ юртдошларимиз алоҳида эҳтиром билан кутиб олинди.

 

2024 ЙИЛДА 1,8 МИЛЛИОНДАН ЗИЁД ЗИЁРАТЧИ ҲАЖ АМАЛИНИ АДО ЭТДИ

 Саудия Арабистони Подшоҳлиги статистика Бош бошқармаси ҳаж амалларини бажариш учун келган зиёратчилар сонини эълон қилди. Унга кўра:

 Бу йил 1 миллион 833 минг 164 нафар киши ҳаж амалини адо этган. Шундан маҳаллий зиёратчилар сони 221 минг 854 нафар.

 Ҳожиларнинг 958 137 нафари эркак, 875 027 нафари эса аёллардир.

 Зиёратчиларнинг 22,3 фоизи араб, 63,3 фоизи эса Осиё, 11,3 фоизи Африка давлатларидан, 3,1 фоизи эса Европа, Америка, Австралия ва бошқа мамлакатлардан келган зиёратчилар ташкил этган.

 Зиёратчиларнинг асосий қисми ҳаво йўллари орқали келган.

 

Президент Шавкат Мирзиёевга диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишлар ҳақида ахборот берилди.

Диний-маърифий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёевга диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишлар ҳақида ахборот берилди.

 Батафсил (https://telegra.ph/Dinij-marifij-j%D1%9Enalishdagi-masalalar-k%D1%9Erib-chi%D2%9Bildi-06-19)

 

Шукроналик – неъматни зиёда қилади

Аллоҳ таолога ҳамду саноларимиз бўлсинки, исломнинг беш рукнидан бири бўлган ҳаж ибодатини адо этдик. Бу йилги ҳаж мавсуми ва унга тайёргарлик юқори даражада амалга оширилди.

 

Диний-маърифий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёевга диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишлар ҳақида ахборот берилди.

⚡️ Батафсил (https://telegra.ph/Dinij-marifij-j%D1%9Enalishdagi-masalalar-k%D1%9Erib-chi%D2%9Bildi-06-19)

 

ҲОЖИЛАРИМИЗ 22 ИЮНДАН ЮРТИМИЗГА ҚАЙТАДИ

 “Ҳаж – 2024” мавсуми ибодату зиёратларини кўтаринки кайфиятда ниҳоясига етказаётган зиёратчиларимиз жорий йилнинг 22 июнь – 12 июль кунлари юртимизга қайтиб келади.

 Юртдошларимиз Жидда шаҳридан Ўзбекистоннинг 10 та ҳудуди – Тошкент, Наманган, Фарғона, Бухоро, Самарқанд, Қарши, Термиз, Навоий, Нукус ва Урганч шаҳарларига “Uzbekistan Airways”нинг тўғридан-тўғри авиқатновлари орқали парвоз қилиб, қайтиб келадилар.

 

Вилоятимиздаги 285 та жоме масжидида Қурбон ҳайити намози адо этилди

Ҳайит намозида Қурбон ҳайити байрамининг тарихи, маънавий қадриятларимиз юксалиши йўлида амалга оширилаётган ишлар, бугунги фаровон ҳаётимиз мазмун-моҳияти хусусида сўз юритилди.

Ҳайит намозида юртимизга тинчлик, халқимизга фаровонлик тилаб дуо қилинди.

 

Самарқанд вилоят ҳокими Э.Турдимов Самарқанд шаҳридаги "Намазгоҳ" жоме масжидида муборак Қурбон Ҳайити муносабати билан барча мўмин мусулмонларни муборакбод этди.

Самарқанд вилоят ҳокими Э.Турдимов Самарқанд шаҳридаги "Намазгоҳ" жоме масжидида муборак Қурбон Ҳайити муносабати билан барча мўмин мусулмонларни муборакбод этди.

 

Президент Шавкат Мирзиёев муборак Қурбон ҳайити арафасида Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди.

 Шу билан давлатимиз раҳбари Самарқандга ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди. — Президент Шавкат Мирзиёев в преддверии священного праздника Курбан хайит посетил (https://president.uz/ru/lists/view/7324) мавзолей Имама Бухари. На этом глава государства завершил поездку в Самарканд и отбыл в Ташкент.

 

Саудия хайрия маркази "Вақф" фондига 25 тонна хурмо ҳадя қилди

Саудия Арабистонининг “Подшоҳ Салмон” номидаги инсонпарварлик ёрдами маркази юртимизга беғараз кўмак сифатида 25 тонна хурмо мевасини ҳадя қилди.

 

Ургут туманидаги “Мулла Шоди бобо” жомесига ташриф

Бугун, вилоят бош имом хатиби ўринбосари Хайрулло домла Ургут туманидаги “Мулла Шоди бобо” жомесига ташриф буюриб, пешин намозини жамоат билан бирга адо этдилар.

 

ҚУРБОН ҲАЙИТИ 16 ИЮНЬ КУНИ НИШОНЛАНАДИ

 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади. (https://t.me/Press_Secretary_Uz/4307)

 

ИККИ ТОМОНЛАМА ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Шу йил 10 июнь куни Ўзбекистон делегацияси аъзолари Саудия Арабистонига сафари давомида Ҳаж ва умра вазири Тавфиқ бин Фавзон Рабиа билан учрашув ўтказди.
Мулоқотда Ҳаж ва умра вазири икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик равнақ топаётгани, ҳаж ва умра зиёратчилари сони кескин ошаётгани, Президент Шавкат Мирзиёев ва Икки Муқаддас масжид ходими, Подшоҳ Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд, валиаҳд шаҳзода Муҳаммад ибн Салмон ўртасидаги дўстона муносабатлар ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиққанини алоҳида қайд этилди.

 

 ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ САУДИЯДАГИ ҲАЖ АНЖУМАНИДА ИШТИРОК ЭТДИ

Бугун, 10 июнь куни Ўзбекистон делегацияси Ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа таклифига биноан Макка шаҳрида бўлиб ўтаётган 48-ҳаж анжуманида иштирок этди. Бу йилги мазкур тадбир мавзуси “Ҳаж амалини адо этишда қонуний рухсатномаларга ва амалдаги қоидаларга риоя қилиш”га бағишланди.

 

2024-2025 ЎҚУВ ЙИЛИ УЧУН ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими 2024-2025 ўқув йили учун олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш саналарини маълум қилади:

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг