Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Аҳмадхон домла Алимов Иштихон туманидаги "Эшон Темирхон тўра" жоме масжидида жамоатга маъруза қилдилар
Самарқанд вилояти бош имом-хатиби А.Алимов Рамазон ойининг улуғ фазилатларидан фойдаланиш мақсадида Иштихон тумани "Эшон Темирхон тўра" жоме масжидига ташриф буюриб, таровеҳ намозидан олдин жамоатга "Динимизда ўзаро ёрдамнинг фазилати" мавзусида маъруза қилди. Шунингдек, инсонлар орасида меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик ва бир-бирига ёрдам беришнинг улуғ савоблари ҳақида сўз юритдилар.
Суҳбат давомида мусулмонлар ўртасида бирдамликни мустаҳкамлаш ва муҳтожларга кўмак беришнинг аҳамияти таъкидланди. Маърузадан сўнг жамоат билан бирга таровеҳ намози адо этдилар.
Киритилган вақти: 04/03/2025 13:03; Кўрилганлиги: 2457
Чоп этилган вақт: 20/09/2025 02:07