Вилоят бош имом-хатиби Aҳмадхон домла Алимов Самарқанд шаҳридаги "Хўжа Исҳоқи Валий" масжидига ташриф буюрдилар.
Бугун, муборак Рамазон ойининг файзли кечаларидан бирида, Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Aҳмадхон домла Алимов Самарқанд шаҳридаги "Хўжа Исоқи Валий" масжидида таровеҳ намозини адо этдилар.
Намоздан аввал, домла "Ижтимоий иллатлар – дабдабабозлик ва исрофгарчилик" мавзусида таъсирли маъруза қилиб, дабдабабозлик ва исрофгарчиликнинг зарарли жиҳатлари ҳақида сўз юритдилар. Ортиқча дабдаба ва исроф нафақат кишининг моддий ҳаётига, балки жамиятнинг маънавий муҳитига ҳам салбий таъсир қилади. Маърузада Қуръони Карим оятлари ва ҳадислар асосида инсонни саражом-саришта, тежамкор ва меъёр асосида яшашга даъват қилиш лозимлиги таъкидланди.
Аллоҳ таоло ушбу ойда қилинаётган ибодат ва дуоларни қабул айласин!
Киритилган вақти: 04/03/2025 13:07; Кўрилганлиги: 2642
Чоп этилган вақт: 20/09/2025 02:06