Ахборот хизмати

ҲОЖИЛАР ОЛДИДА ТУРГАН ВАЗИФАЛАР

2018 йилдан буён Ҳаж ибодатини адо этиб қайтган ҳожилар хизматидан кенг миқёсда фойдаланган ҳолда  маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш, йўлдан адашганларни соғлом турмуш тарзига қайтариш, уларнинг ижтимоий мослашувига ёрдам бериш ва  маҳалла йиғинида ўтказиладиган хайрия тадбирларида иштирок этиши каби уларнинг олдига янги талаблар қўйиб келинмоқда.

 

Ҳадис илми мактабида кириш имтиҳонлари бошланди

Бугун, 9 июль куни Ҳадис илми мактабига ҳужжат топширган абитуриентлар учун “Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис” ҳамда “Араб тили” фанларидан кириш ижодий имтиҳони бўлиб ўтмоқда.

Жорий йилнинг 6 июль куни Ҳадис илми мактабига ҳужжат топширган абитуриентларга “Ҳадис илми мактабига абитуриентларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида Низом” талаблари бўйича ижодий имтиҳон ва тест синовларини ўтказиш тартиб-қоидаларини тушинтириш бўйича консултация ўтказилган эди.

 

Покистон муфтийси Самарқандга ташриф буюрди

Юртимизда меҳмон бўлиб турган Покистон Ислом Республикаси бош муфтийси Муҳаммад Рофеъ Усмоний бугун, 9 июль куни Самарқанд вилоятига ташриф буюрди. Меҳмон Самарқандга ташрифининг аввалини Имом Бухорий ҳазратларининг ҳокипокларини зиёрат қилишдан бошлади. Ҳадис илмининг султони, буюк муҳаддис Имом Бухорий ҳақларига тиловат ва дуолар қилинди. Шундан сўнг меҳмонни Имом Бухорий мажмуасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари қабул қилди. Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Рофеъ Усмоний ҳафизаҳуллоҳнинг Ўзбекистон заминига қилган ташрифи билан қутлаб, юртимизда олиб борилаётган диний ислоҳатлар ва янгиликлар билан таништирди. Дўстона ўтган мулоқотда томонлар ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, илмий соҳа ва таълим йўналишида фикр алмашишга келишиб олдилар.

 

ҲАДИС ИЛМИ МАКТАБИГА КИРИШ ИМТИҲОНЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги ПФ- 5416-сон Фармонига асосан ислом дини ва ҳадис илми ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг бой меросини чуқур ўрганиш, улар томонидан асос солинган ҳадис мактаблари фаолиятини қайта тиклаш ва ривожлантириш, улар қолдирган бой илмий меросни ўрганиш, тадқиқ қилиш орқали халқимиз ва кенг жамоатчиликка етказиш ва тарғиб қилиш, хусусан ҳадис ва унга доир илмларни чуқур ўзлаштирган етук мутахассисларни тайёрлаш мақсадида Ҳадис илми мактаби ташкил этилган эди.

 

Ҳадис илми мактабида 2019-2020 ўқув йили қабул имтиҳонлари олдидан консултация бўлиб ўтди

Бугун 2019 йилнинг 6 июль куни Ҳадис илми мактабида 2019-2020 ўқув йили қабул имтиҳонлари олдидан консултация бўлиб ўтди.

 

ХЎЖА ЗИЁВУДДИН МАСЖИДИНИНГ БИРИНЧИ ҒИШТИ ҚЎЙИЛДИ

Маълумки, Пахтачи тумани маркази Зиёвуддин шаҳарчасида "Хўжа Зиёвуддин" масжиди янгидан қайта қурилмоқда. Туман ҳокими М.Хамдамов, туман прокурори Э.Шариповлар масжидининг қурилишига ҳар томонлама ёрдам бериш мақсадида қурилиш жараёнини кўздан кечиришди. Шунингдек, Масжиднинг биринчи ғиштини қўйиб беришди.

 

ОҚ МАСЖИД ОБОД БЎЛАДИ

Самарқанд вилояти, Нуробод тумани, Тим қишлоғида XVI асрда барпо этилиб, давлат муҳофазасига олинган “Оқ масжид” (Араб ота) биноси энг чекка ҳудуддаги тарихий масжидлардан ҳисобланади. Унда намозхонлар кунлик беш вақт ва жума намозларини адо этиб келишади. Масжид ҳамда маҳалла фаолларининг таъкидлашича ушбу масжид биноси мавжуд намозхонларнинг сиғими учун етарли бўлмоқда. Дарҳақиқат, бино бугунги кунда таъмирталаб ҳолатда. Ушбу бино Маданий мерос департаменти Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси тасарруфида бўлгани боис уни таъмирлаш ишлари фақат мана шу ташкилот орқали амалга оширилади. Маданий мерос вилоят бошқармаси томонидан 2010 йил 10 июн, 2016 йил 16 март кунлари “Оқ масжид” биносининг ҳолати ўрганилиб, уни таъмирлаш зарурати тўғрисида далолатнома тузилган ҳамда унинг нусхалари тегишли идораларга юборилиб, ушбу объектни таъмирлаш учун лойиҳа сметаларини тайёрлаб беришлари сўралган. Бундан ташқари “Оқ масжид” биноси Маданий мерос вилоят бошқармаси томонидан 2017-2027 йилларга мўлжалланган манзилли таъмирлаш дастурига киритилган ва масжид биносини таъмирлаш учун маблағ ажратилишини сўраб бир неча бор бош бошқармага мурожаат юборилган.

 

Энг маърифатли имом-2019 кўрик танловининг биринчи босқичи ўз якунига етди

Жорий йилнинг 25 июн куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2019 йил 11 мартдаги 01А/032-сонли буйруғи асосида Самарқанд вилояти вакиллиги тасарруфидаги 285 та масжид имом-хатиби ва имом-ноиблари ўртасида “Энг маърифатли имом-2019” кўрик танловининг шаҳар ва туман босқичи бўлиб ўтди.

 

ЭНГ МАЪРИФАТЛИ ИМОМ-2019 кўрик танловининг биринчи босқичи бошланди

Жорий йилнинг 24 июн куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2019 йил 11 мартдаги 01А/032-сонли буйруғи асосида Самарқанд вилояти вакиллиги тасарруфидаги 285 та масжид имом-хатиби ва имом-ноиблари ўртасида “Энг маърифатли имом-2019” кўрик танловининг шаҳар ва туман босқичи бўлиб ўтди.

 

ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ҚЎЛЁЗМА ФОНДЛАРИ: МУҲОФАЗА ҚИЛИШ, КАТАЛОГЛАШТИРИШ ВА МУТАХАССИСЛАР МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ МАВЗУСИДА ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-АМАЛИЙ ЎҚУВ СЕМИНАРИ БОШЛАНДИ

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 21-22 июнь кунлари Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти (OIS)нинг Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ қилиш Маркази (IRCICA) ташкилоти ҳамкорлигида “Ўзбекистондаги қўлёзма фондлари: муҳофаза қилиш, каталоглаштириш ва мутахассислар малакасини ошириш” мавзусида халқаро илмий-амалий ўқув семинари ташкил этилиши режалаштирилган эди.

 

Самарқанд вилоятидан Ҳаж сафарига борувчилар учун ибодатга доир малака ва кўникмаларни шакллантиришга бағишланган ўқув-семинари йўлга қўйилди

Маълумки, юртимизда ҳар йил Ҳаж ва Умра ишлари юқори савияда ташкил этилади. 2017 йилдан бошлаб 7200 та ҳамюртларимиз Ҳаж амалини адо этиш бахтига муяссар бўлиб келмоқдалар. 2019 йил Ҳаж ибодатини амалга ошириш учун Самарқанд вилоятидан 450 нафар фуқаролар Саудия Арабистони мамлакатига жўнаб кетадилар. Ҳаж ишларини янада юқори савияда ташкил этиш, Самарқанд вилоятидан Ҳаж сафарига борувчилар учун ибодатга доир малака ва кўникмаларни шакллантириш мақсадида ўқув-семинар ҳамда зиёрат ташкил этилди. Ушбу ўқув-семинар ва зиёрат 9 кундан иборат бўлиб, Ҳаж амалини адо этувчи 450 нафар номзодлар 50 кишидан 9 та гуруҳга бўлинган ҳолда машғулотларда иштирок этадилар.

 

ИМОМ БУХОРИЙ МАЖМУАСИГА БАНГЛАДЕШ ХАЛҚ РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ МУҲАММАД АБДУЛ ҲАМИД ТАШРИФ БУЮРДИ

18 июнь куни юртимизда меҳмон бўлиб турган Бангладеш Халқ Республикаси Президенти Муҳаммад Абдул Ҳамид бошчилигидаги делегация Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрди.

 

Марказга АҚШнинг Darelsalam islamic world travel сайёҳлик ширкати сайёҳларидан иборат делегация ташриф буюрди

Мамлакатимизда кейинги йилларда диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш, ислом цивилизацияси ривожига улкан ҳисса қўшган буюк аллома аждодларимиз илмий меросини тадқиқ этишга катта эътибор қаратилмоқда.

 

АЛЛОҲ АЗЗА ВА ЖАЛЛА КЕЧИРИМЛИ ЗОТ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармони имзоланган эди.

 

ОТИНОЙИЛАРНИНГ ЎҚУВ-СЕМИНАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Хабар берганимиздек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллигининг тадбирлар режасига мувофиқ Самарқанд вилоятида сертификат асосида фаолият олиб бораётган отинойиларнинг билим савиясини ошириш, дунё қарашини кенгайтириш ҳамда жамоат ишларидаги фаоллигини янада оширишга қаратилган қисқа муддатли, 6 кунлик ҳудудий ўқув-семинар машғулотлари бошланган эди. Бугун ўқув-семинарнинг иккинч куни ҳам самарали бўлиб ўтди.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг