Ҳадис илми мактабида кириш имтиҳонлари бошланди
Бугун, 9 июль куни Ҳадис илми мактабига ҳужжат топширган абитуриентлар учун “Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис” ҳамда “Араб тили” фанларидан кириш ижодий имтиҳони бўлиб ўтмоқда.
Жорий йилнинг 6 июль куни Ҳадис илми мактабига ҳужжат топширган абитуриентларга “Ҳадис илми мактабига абитуриентларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида Низом” талаблари бўйича ижодий имтиҳон ва тест синовларини ўтказиш тартиб-қоидаларини тушинтириш бўйича консултация ўтказилган эди.
Шунингдек, абитуриентларга ижодий имтиҳон бўлиб ўтадиган аудитория, тест жараёнига ажратиладиган вақт, жавоблар варақасини тўғри тўлдириш, имтиҳонга абитуриент томонидан уяли телефон ва бошка алоқа воситалари, луғат ва шпаргалкаларни олиб кириш ва фойдаланиш қатъиян тақиқлангани, имтиҳон ўтказиш тартибини бузмаслик бўйча муҳим эслатма ва кўрсатмалар берилган эди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 10 июль куни, яъни эртага “Ўзбекистон тарихи” фанидан тест синови бўлиб ўтади.
Манба: bukhari.uz
Киритилган вақти: 09/07/2019 17:17; Кўрилганлиги: 1022
Чоп этилган вақт: 11/12/2024 22:56