Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

ХЎЖА ЗИЁВУДДИН МАСЖИДИНИНГ БИРИНЧИ ҒИШТИ ҚЎЙИЛДИ

 
 

Маълумки, Пахтачи тумани маркази Зиёвуддин шаҳарчасида "Хўжа Зиёвуддин" масжиди янгидан қайта қурилмоқда. Туман ҳокими М.Хамдамов, туман прокурори Э.Шариповлар масжидининг қурилишига ҳар томонлама ёрдам бериш мақсадида қурилиш жараёнини кўздан кечиришди. Шунингдек, Масжиднинг биринчи ғиштини қўйиб беришди.

Пахтачи тумани бош имом-хатиби И.Амириллаев, тумандаги масжид имомлари ва қурилишда фаол мўмин-мусулмонлар билан биргаликда ушбу масжид тез кунда қуриб битказилиши ҳамда қалблари иймонга тўла мўминлар билан тўлиб тошган Зиёвуддин гавҳари бўлишини тилаб дуо қилишди.

Манба: https://t.me/Ziyo_news


Киритилган вақти: 30/06/2019 16:27;   Кўрилганлиги: 1068
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/xoja-ziyovuddin-masjidining-birinchi-gishti-qoyildi
Чоп этилган вақт: 29/05/2024 20:07
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг