Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Учрашувлар, семинарлар, брифинглар

ҲОЖИЛАР ОЛДИДА ТУРГАН ВАЗИФАЛАР

 
 

2018 йилдан буён Ҳаж ибодатини адо этиб қайтган ҳожилар хизматидан кенг миқёсда фойдаланган ҳолда  маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш, йўлдан адашганларни соғлом турмуш тарзига қайтариш, уларнинг ижтимоий мослашувига ёрдам бериш ва  маҳалла йиғинида ўтказиладиган хайрия тадбирларида иштирок этиши каби уларнинг олдига янги талаблар қўйиб келинмоқда.

2019 йил Самарқанд вилоятидан 450 нафар фуқаролар муборак “Ҳаж” сафарига борадилар. Ана шу “Ҳаж” зиёратини амалга ошириш истагида бўлганлар билан учрашиб, ёшлар тарбияси ҳамда тинчлик, осойишталикни таъминлашда Ҳожилар олдида турган вазифалар юзасидан уларга тушунтириш ишлари олиб бориш учун Вилоят вакиллиги, “Нуроний” жамғармаси ва олий ўқув юрти профессор-ўқитувчиларидан иборат Вилоят ишчи гуруҳи тузилган. Бугун ишчи гуруҳ Тайлоқ, Нуробод туманларида бўлиб, бўлажак ҳожиларга зарурий тавсиялар берди. Йиғилишда ҳудуддаги барча маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва масжид имом хатиблари ҳамда отинойилар иштирок этди. Бу каби учрашувлар барча туманларда ташкил этилади.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 11/07/2019 17:19;   Кўрилганлиги: 1252
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/seminars-briefings/hojilar-oldida-turgan-vazifalar
Чоп этилган вақт: 08/10/2024 17:13
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг