Долзарб мавзу

Исроф ҳаромдир

Албатта, Аллоҳ таолонинг неъматларини санаб охирига етиб бўлмайди. Бу неъматларни шукрини қилиш ҳар бир бандасига лозимдир. Буни шукрини қилиш энг аввало бу неъматларни исроф қилмасдан фойдаланишда кўринади. Аллоҳ таолонинг неъматларига қанчалик кўп шукр қилсак, неъматларини янада зиёда қилиб беришини, аксинча исроф қилиб, ношукурчилик қиладиган бўлсак қаттиқ азоблар билан азоблашини Ўз каломида таъкидлаб қўйибди.

 

Олтиндан ҳам қимматли вақтни фойдали ва савобли ишларни амалга оширишда сарфлайлик

Вақт шунчалик аҳамиятлики, мусулмоннинг вақт олдида вазифалари бор. Мусулмон киши ана шу вазифаларни тушуниб адо этмоғи шарт. Улар эса қуйидагилар:

 

Жаҳл билан бошланган иш уят билан якун топади

Маълумки, Аллоҳ таоло инсон зотини азиз ва мукаррам қилиб, яратди. Инсонларга ақл деб аталмиш улкан бир неъматни ато қилди. Гоҳида инсон ақлини ишлатмасдан, жаҳл отига миниб кўнгилсиз оқибатларга сабаб бўлиб қолади. Инсон ғазабланмайдиган бўлса, жаҳлини жиловлаб оладиган бўлса дунё ва охиратда саодатли бўлиб, охиратда жаннат деб аталган неъматни қулга киритади.

Бу борада Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам барчамизга ўрнак эдилар.

 

Ота оила устуни

Отанинг фарзандга меҳри муҳаббати чексиздир. Дунёга келганимизда энг кўп хурсанд бўлган зот. Қалби бизга бўлган муҳаббат билан тўлиб тошган азизимиз, бахтимизни ўз бахтидан устун деб билган инсон – отадир. Фарзанд отанинг бир қисми, бўлиб суратда ва хулқ атворда унга ўхшайди. Шунинг учун ота фарзанди тарбиясига диққат қилади. Ўзи истаган фазлу камолни фарзандига беришга, уни ўзидан ҳам кўра мукаммал қилиб етиштиришга ғайрат қилади. Бу мақсади йўлида ҳар қандай машаққатга бардош беради. “Тарбия қилган отасига раҳмат!”, деган олқишни эшитишни, фарзанди орқали наслининг давом этишини орзу қилади.

 

21 - октабр - Ўзбек тили байрами куни

Давлат тили тўғрисидаги қонун қабул қилинганига мана ҳа демай 34 йил бўлади.

Йил бениҳоя муққддас ва мутабар неъмат, у одам деган мавжудодни шакллатирган, қавмларни бирлаштирган, тараққиёт босқичларига олиб чиққан, руҳий такамилга бошлаган, тафаккур гулшанининг дарвозаларини очган бемисил бир робитадир. Шунинг учун ҳам тилга эътиборсиз инсониятнинг ўзлигига нописандлик демакдир. Тилга эҳтиром ва эътибор эса бу дунёда инсон боласи муҳтарамлигигининг эътирофлдир. Бежиз эмаски, халқимиз тилга, хусусан ўзининг она тилига мунтазам муҳаббат билан қараган, уни эъзозлаб ардоқлаган, ўзбек тилининг мукаммаллиги ва бетакрор оҳанларидан фахру ифтихор қилган.

 

ФИРҚАЛАНИШДАН САҚЛАНИШ

Бугунги кунда жамиятда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш нақадар муҳим эканлиги барчамизга маълум. Инсон ҳар жиҳатдан хотиржамликка эришсагина, ҳаётда кўп натижаларга эришади. Аммо жамиятда турли фирқаланиш, фитна – фасод, ўзаро зулмкорлик, адоват, ҳиқду ҳасад қузийдиган бўлса, бу жамиятда ривожланиш бўлмайди. Аллоҳ таоло бандаларига ҳаётда нимага амал қилса, бахтли, саодатли яшашини тартибини белгилаб берган. Инсон Аллоҳ белгилаб берган низомдан четга чиқса, бошига қанчалар мусибат ва балолар келиши тарихдан ибрат ўлароқ барчамизга маълум.

 

Шаҳар байрамига муносиб совға

Кеча ва бугун кўҳна кент азим Самарқандда Бутунжаҳон Туризм ташкилоти UNWTO бош ассамблеясининг юбилей йигирма бешинчи сессияси бўлиб ўтмоқда. Ушбу сессияда Самарқандга маданий туризмнинг халқаро пойтахти мақоми берилади. Шу билан бирга, шаҳримизда халқаро Туризм академияси ташкил этилади. Бу борада мажлис иштирокчилари бир овоздан қарор қабул қилди. Нуфузли ташкилотнинг анжумани шаҳар байрами арафасида ўтаётганида ҳам бир маъно бор.

 

ЯГОНА МАҚСАД!!!

Аллоҳ таьоло Ўз каломида "Инсонларни ва жинларни фақат ўзимга ибодат қилишлари учун яратдим"деб марҳамат қилади, демак бизларга шариатимиз қандай ҳолатимизда қайси ибодатни буюрган бўлса ўша ҳолатимизда ибодатни адо қилишимиз керак экан.

 

Хуш келибсиз кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқандга, азиз меҳмонлар!

Кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқандда 16-20 октябрь кунлари UNWTO – БМТнинг Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош ассамблеясининг 25-сессияси ташкил этилади. Бош ассамблеянинг Ўзбекистонда ташкиллаштирилган бу галги сессиясида дунёнинг барча қитъаларидан меҳмонлар иштирок этмоқда.

Шунингдек, мазкур халқаро йиғин доирасида халқаро инвестиция форуми, халқаро таълим форуми, «Энг яхши туризм қишлоқлари»ни тақдирлаш маросими ва қатор ялпи сессиялар, маданий тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

 

Фарзанд тарбиясига, ёшларни илм маърифатли бўлишига масъулмиз

Фарзанд Аллоҳ таоло томонидан берилган буюк неъмат бўлиб, ҳар бир ота-она бу неъматни қадрига етиб, ҳаққини адо қилиши зарурдир. Динимизда фарзанд тарбиясига катта аҳамият берилган бўлиб, уни фарзанд ҳатто дунёга келмасдан олдин бошлаш керак экани бир қанча китобларимизда баён қилинган.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг