Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Фотиҳадан кейин "Омин" айтишнинг ҳукми

Ҳанафий ва Моликий мазҳабида оминни маҳфий айтиш суннатлиги айтилган бўлса, Шофеъий ва Ҳанбалий мазҳабларида жаҳрий айтиш суннатлиги айтилган Шофеъий ва Ҳанбалий мазҳаб уламолари қуйидаги ҳадисларни ҳужжат қилиб келтиришади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қачон имом омин деса сизлар ҳам омин денглар чунки кимнинг сўзи фаришталар билан мувофиқ келиб қолса унинг ўтган гуноҳлари махфират қилинади”, дедилар. (Имом Бухорий ривоятлари).

Оминни овоз чиқармасдан айтиш суннат деган Ҳанафий ва Моликий уламолари бу ҳадисга қуйидагича жавоб берганлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон имом омин деса сизлар ҳам омин денглар, деган гапларида очиқ ойдин оминни овоз чиқариб айтишга далолат йуқ. Уламолар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадисдаги қачон имом омин деса, сизлар ҳам омин денглар деган сўзларини мажозга ҳамл қилинади. Яьни имом омин дейишни ирода қиладиган ўринда омин денглар деган маъно тушинилади. Оминни маҳфий айтиш суннатлигига саҳобаи киромларнинг сўзлари ва амаллари ҳам далил бўлади Абу Воил розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади у зот айтадилар Али ва Ибн Масъуд розияллоҳу анҳумолар (номоз ичидаги) Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳимни ҳам Аъуузуни ҳам оминни ҳам овоз чиқариб айтмас эди бошқа бир ривоятда ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг ҳам оминни ичларида айтиб номоз ўқиганлари таькидланади. Уламоларимиз оминни маҳфий айтиш суннат эканига ақлий далиллар ҳам келтиришган.

Омин лафзи дуодир унинг маъноси ижобат қил яьни дуони қабул қил демакдир. Аллоҳ таоло Куръони каримда шундай марҳамат қилади Роббингизга зорланиб ва ҳуфёна (овозсиз) дуо қилингиз! Зеро У ҳаддан ошувчиларни ёқтирмагай (Аъроф сураси 55-оят) Ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақида шундай дедилар: Ичида қилинган дуо жаҳрий қилинган дуонинг етмиштасига тенг келади (Имом Абу Шайх ривояти).

Умаров Шоҳимардон Каттақурғон тумани “Халфа Худайберди”жоме масжиди Имом-хатиби 

Киритилган вақти: 03/02/2024 11:59;   Кўрилганлиги: 361
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/actual/fotihadankeyin-ominaytishninghukmi
Чоп этилган вақт: 30/04/2024 12:39
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг