Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Савоби улкан амал!

 
 

Саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари кенг ёйилишида беқиёс хизмат қилишган. Бу бежизмас. Чунки Пайғамбаримиз алайҳиссалом бундай деганлар: “Ме­нинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра қандай эшитган бўлса, ана шундай етказган одамни Аллоҳ неъматлантирсин” (Имом Термизий ривояти)

Таҳоратдан сўнг дуо қилишнинг фази­латига тўх­талсак. Умар ибн Хаттоб ро­зияллоҳу ан­ҳудан ривоят қилинади. Ра­сулуллоҳ сол­лаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким яхшилаб та­­ҳорат олса, сўнг­ра: “Ашҳаду аллаа илаҳа иллаллоҳу ваҳ­даҳу лаа шарийкалаҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Расулуҳу”, деса, унинг учун жаннатнинг саккизта эшиги очилади ва хоҳлаганидан киради», дедилар (Имом Муслим ривояти)

Имом Термизий Умар ибн Хаттоб ро­зияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадис­да Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким яхшилаб таҳорат олса, сўнгра: “Ашҳаду аллаа илаҳа иллаллоҳу ваҳ­даҳу лаа шарийкалаҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Расулуҳу. Алло­ҳуммажъалний минат-таввабийн важъалний минал мутатоҳҳирийн” деса, унинг учун жаннатнинг саккизта эшиги очилади ва хоҳлаганидан киради», дедилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига мувофиқ ҳар бир мўмин таҳоратдан сўнг юқоридаги муборак калималарни айтишга одатланиши мақсадга мувофиқдир. Эътибор қаратадиган бўлсак, таҳорат жуда осон, савоб­лари улкан, гуноҳларни кетказувчи, Аллоҳга яқинлаштирувчи ҳамда жаннатга етакловчи амалдир. Аммо эътиборсизлик, дангасалик ва бепарволик сабаб бунга амал қилмаймиз.

Аллоҳ таоло барчамизни ҳар бир ишда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини ўрганиб, унга амал қилиб яшашни насиб айласин! 

Обиджон ИСМОИЛОВ,

Сариосиё тумани

“Имом Низомиддин Сангардакий”

жоме масжиди имом-хатиби


Киритилган вақти: 21/02/2024 14:45;   Кўрилганлиги: 234
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/actual/savobi-ulkan-amal
Чоп этилган вақт: 30/04/2024 12:46
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг