Мақолалар

Исроф барака заволи

Барчамиз ҳар йили келадиган Рамазон ойини катта қувонч ва хурсандчилик билан, қалбимиз сурурга тўлиб қарши оламиз. Сабаби муҳим ибодатлардан бири бўлган рўзани шу ойда тутишни Аллоҳ фарз қилди! Барчамиз иймонан савоб ва жаннат умидида, Аллоҳни ризоси-мағфиратига сазовор бўлиш учун Рамазон рўзасини тутишликка ҳаракат қиламиз.

 

Шукр қилинг рўза тутганлар

Рўза тутмоқ аслида омад,

Охиротга чексиз даромад,

Рамазонга етдик саломат,

 

Рамазони шариф муборак!

Муборак рамазон ойи биз бандалар учун кўплаб яхшилик ва барокотлар келтирадиган ой, мўътабар меҳмонки, ташрифини шавқу хурсандчиликлар билан кутиб олиб, кетишида ғам ва маҳзунлик билан видолашамиз. Бу азиз меҳмон нафс тарбиясида муаллимдир. Унинг билан имон қувватланади, хулқ -атворлар тарбияланади, кишидаги ҳиммат ошади, тақво зиёда бўлади. Зеро Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўзининг муборак каломида шундай деб марҳамат қилган:

 

Рамазон ойининг фазилатлари

Рамазон - раҳмат ва мағфират ойидир. Рўза гуноҳлардан тўсувчи пардадир. Шундай экан бу муборак ойни чиройли кутиб олиб, Аллоҳ таоло бандаларига берган улкан неъматлардан фойдаланиб савоб заҳирамизни кўпайтириб қолишимиз керак. Зеро Рамазон бир ойгина меҳмонимиз бўлади холос.

 

Ёшлик олтин давр

Аллоҳ таоло томонидан инсониятга ато этилган энг сара ва ардоқли неъмат шубҳасиз ёшликдир. Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳам ўзларининг гўзал ҳадиси шарифларида:

 

ДИНИЙ ВА ДУНЁВИЙ БИЛИМЛАР УЙҒУНЛИГИ

Мамлакатимизда сўнги йилларда ҳар бир соҳада, шу жумладан таълим соҳасида ислоҳотлар олиб борилаётгани, ўсиб келаётган ёш авлодни келажакда инсон деган шарафли номга муносиб равишда тарбия ва таълим олиб камол топишларига мамлакатимизнинг оқил инсонлари жон куйдираётгани ва бу борада ишлаб чиқилаётган ва амалга оширилаётган амалий ишдар ва тадбирлар таҳсинга сазовордир. Ушбу жараёнда бугунги ўзбек жамиятининг мутлақ кўпчилиги инсоннинг маънавий дунёқарашини шакллантириб, ахлоқини тарбиялашдаги диннинг юксак ахлоқини, инсон руҳиятида инсоний фазилатларни яратувчанлигини қўллаб - қувватламоқда. Миллий ва диний қадриятларни англатиш ёшларнинг маънавий дунёқарашини юксалтиришга хизмат қилиши бугунги кунда ҳеч кимга сир эмас.

 

Ким шайтоннинг биродари?!

Президентимиз ташаббуслари сабаб юртимизда жадал олиб борилаётган ислоҳотлар ҳеч бир соҳани четлаб ўтаётгани йўқ. Шу жумладан тўйу маросимларни ҳам. Аслини олганда тўй бу бир эҳсон бўлиб, унинг ўзига яраша бир неча қонун-қоидалари бор. Аввало эҳсон кишининг ўз имкониятлари доирасида бўлмоғи даркор. Яъни қарз кўтариб қилинмайди. Ҳозирги кўплаб тўйлар ёру – биродарларнинг “холис” ёрдамлари билан ўтказилмоқда. Бу ёрдамлар “темир” дафтарда қарз ўлароқ қайд этилган бўлиб, кези келганда ўша “ёрдам”ни ўз вақтида қайтармаслик ҳар қандай қариндошчилик, дўсту – ёрликни узиши ва бузиши мумкин бўлиб, бунга кўплаб мисоллар келтириш мумкин.

 

Меҳмонлар ташрифи-дўстлик риштаси

Динимизда қўшничилик ҳақларига риоя қилиш муҳим ишлардан ҳисобланади. Зеро, инсонлар ўртасида ўзаро меҳр-оқибат ришталарини мустаҳкамланишида қўшниларнинг ўрни беқиёсдир.

 

Қуръон-Қалблар шифоси

Бугун Юртимизда Қуръон байрами бошланди. Барча мўмин-мусулмонларнинг қувончи чексиз. Дарҳақиқат, Муқаддас ислом динимизниг асоси Қуръон карим бўлиб, Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламга 23 йил давомида нозил бўлган ҳақ китобдир. Шу билан бирга дунёдаги барча китоблар ичида энг улуғи, мукаммали ва охиратгача муҳофазаси таъминланган китобдир! Бу илоҳий китобнинг мўъжизалиги - Аллоҳ таоло қиёматгача тўлиқ сақлашликни ўз зиммасига олганлигидир. Бу борада Қуръони каримда: “Албатта, зикр (Қуръон)ни Биз нозил қилдик ва албатта уни Биз муҳофаза қилурмиз”, деб марҳамат қилинган. (Ҳижр 9 оят). Дарҳақиқат, шу пайтгача ҳеч бир шахс бу китобнинг бирор ҳарфини ҳам ўзгартира олмаган ва кейин ҳам ўзгартира олмас! Мусулмонлар Қуръони каримни тўлиқ ёд олган кишини “ҳофизулқуръон” деб иззат-икром қиладилар.

 

Исрофгарлардан бўлмайлик!

Ислом бағрикенглик ва мўътадил дин сифатида келиб, инсонни тараққиёти ва ривожи учун бир қанча ишларни унга таклиф этди. Бу қонун ва қоидалар унинг ҳаётда бахтли ва ўз ўрнига эга бўлиши ва охиратда мукофотли манзилларда бўлишида катта аҳамиятга эгадир. Мана шу ишлардан бири, Исломнинг, инсонни ҳаётнинг барча соҳаларида исрофга йўл қўймасликка чақириғидир. Исроф сўзининг луғавий маъноси, чегарадан чиқиш, бир нарсани қасддан унутиш, деган маъноларни англатади. Одамлар ишлатадиган тушунчасида эса, инфоқ, таомланиш, кийим ва бошқа нарсаларда белгиланган миқдоридан ҳаддан ошишдир.

 

Намоздан кейинги тасбеҳлар

Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳудан ривоят: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «(Намоз) ортидан келувчиларни айтувчилар ёки қилувчилар ноумид бўлмаслар. Ҳар бир намоз ортидан ўттиз учта тасбиҳ, ўттиз учта ҳамд ва ўттиз тўртта такбир», дедилар». Муслим ва Термизий ривоят қилган.

 

Шогирдларни эслаб

Қоронғу тунларни нурафшон этган,

Муҳаббат боғида очилган гулзор.

Гина-кудуратни ичига ютган,

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг