Меҳмонлар ташрифи-дўстлик риштаси
Динимизда қўшничилик ҳақларига риоя қилиш муҳим ишлардан ҳисобланади. Зеро, инсонлар ўртасида ўзаро меҳр-оқибат ришталарини мустаҳкамланишида қўшниларнинг ўрни беқиёсдир.
Дарҳақиқат, юртимиз раҳбари томонидан бўлаётган барча жабҳалардаги тубдан ўзгаришлар халқимиз қалбида сурур ва хурсандчиликларни пайдо қилмоқда. Айниқса қушничилик борасида олиб борилаётган ислоҳатлар, қадимдан динимиз ва қадриятларимиз бир бўлган миллат сифатида тожик , ўзбек, қозоқ, қирғиз ва туркман халқларини бирликка даъват қилиниши нафақат ҳаётдагиларни балки, ўтган аждодларнинг ҳам руҳларини шод этмоқда иншаАллоҳ. Зеро, муқаддас динимиз таълимотларида ҳам айнан шу кўрсатмалар мавжуд. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: “Кимнинг Аллоҳга ва охират кунига имони бўлса, қўшнисини иззат-икром қилсин”, (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Юртимиз Раҳбари жорий йилнинг 9-10 март кунлари қўшни Тожикистон Республикасига давлат ташрифи билан икки кун давомида мамлакатлар ўртасидаги дўстлик риштасини янада мустаҳкамлаш мақсадида икки мамлакат ҳудудлари ўртасида ўзаро савдо-иқтисодий, маданий алоқаларни ривожлантириш юзасидан ҳам муҳим келишувларга эришилган эди.
Бугун эса мазкур ташрифнинг самараси ўлароқ Суғд вилояти раиси Ражаббой Аҳмадзода бошчилигидаги делегация аъзолари Самарқанд шаҳрида меҳмон бўлиб, бизнес-форумда иштирок этмоқдалар.
Шу куни меҳмонлар Имом Бухорий мажмуасида бўлиб, Ҳазрат Имом Бухорийнинг мақбарасини зиёрат қилдилар.
Суғд вилояти вакиллари уч кунлик ташриф давомида бизнес-форумда иштирок этиш билан бирга,вилоятимиздаги йирик саноат корхоналари, фермер хўжаликлари фаолияти билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлади. Тарихий-маданий обидалар, диққатга сазовор масканларга саёҳат уюштирилмоқда. Шунингдек, икки мамлакат санъаткорлари иштирокида концерт дастури ва бошқа бир қатор маданий тадбирлар режалаштирилган.
Киритилган вақти: 21/04/2018 00:00; Кўрилганлиги: 2304
Чоп этилган вақт: 07/10/2024 15:12