Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Мақолалар

Шукр қилинг рўза тутганлар

 
 

Рўза тутмоқ аслида омад,

Охиротга чексиз даромад,

Рамазонга етдик саломат,

Шукр қилинг рўза тутганлар.

Осон эмас саҳарда турмоқ,

Оч холатда кун бўйи юрмоқ,

Мақсадингиз жаннатга кирмоқ,

Шукр қилинг рўза тутганлар.

Рўзадорга маҳлиё борлиқ,

Рўза тутмай юрмоқлик хорлик,

Хурсандчилик сизга ифторлик,

Шукр қилинг рўза тутганлар.

Дунёда бор турли хил касб,

Мўминларга рўза муносиб,

Кимларгадир қилмади насиб,

Шукр қилинг рўза тутганлар.

Безатилгай жаннатда боғлар,

Қолмагайдур гуноҳдан доғлар,

Барпо бўлар савобдан тоғлар,

Шукр қилинг рўза тутганлар.

Элимиз тинч юртимиз обод,

Ўтганларнинг рухи бўлсин шод,

Қуръон ўқиб қилмоқдамиз ёд,

Шукр қилинг рўза тутганлар.

Боқоний дер фурсат ғанимат,

Рамозонда қилинг кўп химмат,

Рўза тутмоқ энг буюк неъмат,

Шукр қилинг рўза тутганлар.


Киритилган вақти: 21/05/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 2252
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/shukr-qiling-roza-tutganlar
Чоп этилган вақт: 22/04/2024 01:00
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг