Мақолалар

10 декабрь — Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси қабул қилинган кун

1992 йил 10 декабрь “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинган кун. Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинганлигига ҳам 27 йил тўлди.

Дунёдаги барча давлатларнинг ўз рамзлари бор. Байроқ, Герб, Мадҳия сингари. Давлат рамзлари мамлакат суверенитетини ифодаловчи муқаддас тимсоллардир. Ўзбекистоннинг Давлат рамзлари халқимизнинг шон-шарафи, тарихий хотираси ва интилишларини ўзида мужассам этиб, ҳар биримизга фахру ифтихор бағишлайди. Улар маънавиятнинг энг муҳим тимсолларидир. Шу боис мадҳиямиз янграганда биз руҳан жўшқинликни, азму шижоатимиз ошганини қалбимизда ғурур ва буюк истиқболга ишонч туйғусини ҳис этамиз.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги

 

АЙРИМ ЁШЛАРНИНГ КЎЧАДА ЮРИШ ОДОБИГА РИОЯ ҚИЛМАЁТГАНИГА КИМ АЙБДОР?

Кўчада юришнинг ҳам одоблари бор. Одобсизлик қонунга ҳам, миллий қадриятларимизга ҳам тўғри келмайди. Ҳозирги пайтда баъзи ёшларнинг кўчада юриш одобларига риоя қилмасдан, катталарни ҳурмат, кичикларни иззат қилиш ўрнига, кўчада одобга зид бўлган ишларни қилиб юришлари одамни ўйлантириб қўяди. Аслида фуқаро кўчада камтарона тезлашмай ёки сустлашмай, оҳиста тўғри юришлиги одобдандир.

 

ИШЛАР НИЯТГА ҚАРАБ БАҲОЛАНАДИ

Мусулмон кишининг ҳар бир қиладиган иши унинг ниятига қараб баҳоланади. Тил ёки бошқа аъзоларнинг иши бўлсин, уларнинг тўғри бўлишида ниятнинг алоҳида ўрни бор. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Амаллар фақат ниятларга кўрадир”, деб айтганларини эшитганман”, деди.

 

Отага ҳурмат

ОТА!!! Ўзбек оиласида отанинг ўзига хос ўрни бор. У оиланинг сарбонидир. Отанинг оиладаги ўрнини ўлчайдиган тошу-тарози йўқ. Оилада отанинг обрў-эътибори қадрланади, фарзандлар отага суянади, эргашади, ишонади ва фахрланади.

Фақат оталаргина болаларини ҳаётдаги барча оғирликларни ақл-идрок, сабр-чидам, ғайрат ва ирода билан енгиб ўтишга ўргата олади. Ота иродаси фарзандларни қийинчилик, мушкул ишлар олдида иккиланмасликка, уни енгиб ўтишга ўргатади.

 

Эр ва хотин бир бирига либос кабидур

Ҳозирги кунда баьзи ёш эр ва хотинлар оиладаги сир ва гап сўзларни оиласидан ташқарига чиқариши оқибатида оилада кўп келишмовчилик юзага келмоқда. Хизмат юзасидан нотинч оилаларни яраштириш учун борганимизда ҳатто баьзи ёш оилалар эр-хотин ўртасидаги жинсий муносабатни ҳам кўчага чиқариб айтганидан оиласи бузулиш арафасига келиб қолганини гувоҳи бўлмоқдамиз. Қурони Каримда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилган:

 

Нурчилик ташкилотининг назарий манбалари

Ҳаракатнинг асосий ғоясини ташкил этган Саид Нурсийнинг 6000 саҳифалик Рисолаи-нуркитоби дунёнинг ўн беш тилига таржима қилинган. Унинг ўзи мазкур китобга Рисолаи Нурбу асарни ва келажак асарларни нурлантирган бир мўьжизаи Қурьонийдир-дея баҳо берган.Нурчилик ҳукумат томонидан таьқиб қилингани учун мазкур китоб 1954 йилгача бирорта нашриётда чоп этилмай, ҳаракат фаоллари томонидан қўлда кўчирилиб, халқ орасида махфий тарқатилган.

 

Фарзанд тарбиясида ҳадисларнинг ўрни

Шарқ халқларида қадимдан фарзанд тарбиясига алоҳида эътибор қаратиб келинган.  Фарзанд тарбиясига чақалоқнинг тўғилган пайтидан, балки ундан ҳам олдинроқ аҳамият бериш лозимлиги ҳақида қатор ривоятлар ва ибратли ҳикоялар борки, уларнинг барчасида инсоннинг камолоти ва келажак пойдевори ёшликда олинган таълим-тарбияга боғликлиги ҳақида сўз юритилади.

 

НУРЧИЛИК

Ташкилот номи. ”Нурчилик” (туркча-Nurculuk) диний-фундаментал ҳаркат. Халқ тилида Нурчилардеган ном билан ҳам машҳур.

 

Ёмон хулқли намозхон...

Ёмон хулқ ва дилозорлик солиҳ амалларнинг савобини йўққа чиқаради, уларнинг ҳабата бўлишига сабаб бўлади. Шунинг учун ўзини мўмин санайдиган ҳар бир инсон мудом ўз нафсиини тафтиш қилиб турмоғи керак бўлади.

Баъзи одамлар бор, гарчи намоз ўқисаларда, яхши ишларни қилиб турсалар-да, аммо ўта бадхулқ, иккита гап ортиқчалик қиладиган, битта гап етмайдиган қандайдир асабий инсон бўладилар. Ундайларга бир яримта ҳажмда гап айтолмасангиз тамом, ичидаги ҳамма заҳрини сизга сочади. Худди жуда катта айб ишни қилиб қўйгансиз-у у кишига сизни сўроқ қилиш ва устингизга ўзининг ҳақоратомуз ва оғир сўзлари билан ташланиш изни берилган.

 

ФИТНА – ҚОТИЛЛИКДАН ҲАМ ЁМОН

      Бугунги кунда шиддат билан ривожланаётган соҳалардан бири бу ижтимоий тармоқлардаги ахборот оқимидир. Интернет катта имкониятлар майдонидир. Қанча маълумотлар керак бўлса бир неча лаҳзада кўз олдингизда намоён бўлади. Ақлини ишлатган инсон ўзига керакли бўлган, дунё ва охиратига фойдали бўлган, илмини зиёда қиладиган маълумотларни олади. Бироқ, кўнгилни хира қиладиган, асабларни қақшатадиган маълумотлар борган сайин кўпаймоқда ва мана шу маълумотлар бошқаларига қараганда тезлик билан тарқалаётганини гувоҳи бўлмоқдамиз.  Шу маълумотларни ўқиётган кишилар интернетда айтилган бўлса хақиқат деб ишонишмоқда.

 

Азоннинг илоҳий кучи

Шу йил, 5 август куни ҳаётимдаги қувончли кунлардан бири бўлди. Бобо бўлдим. Аллоҳга шукр, Яратган Эгам мени ўғил набира билан сийлади. Чақалоқ туғилганидан 4-5 кун ўтиб, набирамнинг қулоғига азон айтиш учун қизим яшаётган хонадонга бордик. Қизим биринчи фарзандини дунёга келтиргани учун биз катталар қизим ва куёвимга фарзанд тарбияси ҳақида керакли маслаҳатларни бердик. Чунки, дунёга келган бола ҳаётининг  дастлабки йили парвариш борасида ўта масъулиятли давр ҳисобланади. Чунки ана шу даврда боланинг жисмоний ва ақлий ривожланишига асос солинади. Бу эса оналардан фарзанд тарбиясида ниҳоятда эътиборли бўлишни талаб этади.

 

Салафийликнинг террорчилик ҳаракатларида иштироки

Сохта салафийларнинг фикрича, ҳукуматга хизмат қилаётган давлат, ҳуқуқини муҳофаза қилиш идоралари ходимлари ва ҳарбийлар “динсизлар” тоифасидан ҳисобланади. Бу йулда давлат раҳбарлари, ҳокимят идоралари вакилларини обрўсизлантириш ҳамда расмий диний уламоларнинг мавқеларини заифлаштириш мақсадида уларнинг ҳаётига тажовуз қилишгача боришмоқда. Жумладан, 2009 йилда Ўзбекистонда бир қатор диний уламоларга нисбатан тажовузлар уюштирилгани бунинг ёрқин мисолидир.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг