Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Таълим-тарбия

Фарзанд тарбиясида ҳадисларнинг ўрни

 
 

Шарқ халқларида қадимдан фарзанд тарбиясига алоҳида эътибор қаратиб келинган.  Фарзанд тарбиясига чақалоқнинг тўғилган пайтидан, балки ундан ҳам олдинроқ аҳамият бериш лозимлиги ҳақида қатор ривоятлар ва ибратли ҳикоялар борки, уларнинг барчасида инсоннинг камолоти ва келажак пойдевори ёшликда олинган таълим-тарбияга боғликлиги ҳақида сўз юритилади.

Жадид адибимиз Абдулла Алвонийнинг “Тарбия биз учун ё ҳаёт, ё мамот, ё нажот ё ҳалокат, ё саодат ё ҳалокат” дейиши - миллат тақдири фарзандларимиз қўлида эканлигига ишора эди. Халқимзда “Бир болага етти маҳалла ота-она” деган ҳикматнинг маъноси ҳам тарбиянинг аҳамиятлилик ва масъулиятлилик даржаси нечоғлик юқори эканлигини билдириб туради.

Сир эмаски, миллий маданиятимизнинг ўқ илдизи Исломий одоб-ахлоқ қоидалари билан боғлиқ бўлиб, унда Қуръон ва ҳадис таълимоти анъаналаридан баракали фойдаланилгандир. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг “Ота-она ўз боласига гўзал одобдан афзал нарса бера олмайди” (Айюб ибн Мусо розияллоҳу анҳудан, у киши отасидан, у киши бобосидан - Термизий ривояти) деганларида фарзанднинг келажакда жамият олдидаги масъулиятини билдирса, иккинчи томондан отанинг фарзанд олдидаги мажбуриятини ҳам билдириб туради. “Кимики отасининг вафотидан кейин ҳам яхшилик қилишни истаса, унинг яқин биродарлари билан алоқани узмасин” ҳадиси тинч-тотувлик, ҳамжихатлик, тотувлик, меҳр-муҳаббатли бўлиш ғояларини илгари суради.

Шунингдек, миллий қадриятларимизнинг энг юксаги бўлган ота-онага бўлган эътибор, меҳр-оқибат борасида ҳам кўплаб ҳадис намуналари мавжудки, улар фарзандларимиз учун дастуруламал бўлмоғи лозим. “Кимки ота-онасининг розилигини олган бўлса, унга қандай яхши. Аллоҳ Таоло унинг умрини узайтиради”. Дарҳақиқат, ота-онага бўлган ҳурмат, уларга бўлган эҳтиром минг йиллик қадриятларимиздандир.

Шуни айтишимиз жоизки, ота-оналар фарзанд тарбияси борасида фикр юритар чоғларида, ўқитувчиларимиз дарс ўтиш жараёнларида ҳадис намуналаридан фойдаланиб иш юритсалар албатта фойдали бўлур эди.

Ислом ҲАЗРАТҚУЛОВ - Каттақўрғон туман "Таварон" жоме масжиди имом-хатиби


Киритилган вақти: 06/12/2019 16:04;   Кўрилганлиги: 862
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/eductaion/farzand-tarbiyasida-hadislarning-orni
Чоп этилган вақт: 18/09/2021 23:59
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг