Ахборот хизмати

Самарқанд вилоятида диний соҳа ходимлари учун аттестация қизғин давом этмоқда

Самарқанд вилоятида диний соҳа ходимлари учун аттестация қизғин давом этмоқда.

 

Дин ва миллат учун хизмат қилиш – ҳар бир пешвога масъулият юклайди

Шу йилнинг 30 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Жиззах вилоятига ташриф буюрдилар. Жиззах вилоятида фаолият кўрсатиб келаётган имом-хатибларнинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Мажлис Қуръони карим тиловати ва хайрли дуолар билан бошланди.

 

Самарқанд вилоятида диний соҳа ходимлари учун аттестация бошланди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан жорий йилнинг 30-октябрь куни Самарқанд вилоятида фаолият кўрсатаётган имом-хатиблар, имом-ноиблар ва шаҳар-туман бош отинойиларининг аттестациядан ўтказиш жараёнлари бошлаб юборилди.

 

Сайёр йиғилишнинг навбатдагиси Пахтачи туманида ташкил қилинди

Бугун, 2023 йил 24 октябрь куни навбатдаги сайёр йиғилиш Пахтачи туманида ташкил қилинди. Тумандаги мавжуд 12 та масжид имом-хатиблари ҳамроҳлигида вилоятдаги 16 та шаҳар ва туман бош имом хатиблари тумандаги 12 та масжид ва тумандаги барча 17 та маҳаллаларга тарқалиб, жойларда аҳолининг кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бор ва шу каби тоифадаги оилалар хонадонига ташриф буюрдилар. Шунингдек, маҳалла марказларида уюшмаган ёшлар билан суҳбатлар ташкил қилинди. Ҳар бир маҳалладаги фуқаролар сони, ижтимоий ҳолати ва муаммолари таҳлил қилинди. Шу билан бир қаторда вилоят ишчи гуруҳи Пахтачи туманидаги 12 та масжидда Пешин намозини ўқиб, йиғилган намозхонларга “ОАВдан тўғри фойдаланиш”, “Фарзандлар тарбиясига эътиборли бўлайлик”, “Тинчлик-энг олий неьмат”, “Қўшничилик ҳақлари”, “Неъматларга шукроналик”, “Оилангизни асранг”, “Ёт ғояларга алданманг” ва шу каби бугунги кундаги долзарб мавзулар юзасидан маърузалар қилдилар ҳамда уларнинг муаммо ва таклифларини тингладилар. Иш жараёнидаги ҳолатлар ишчи гуруҳ томонидан далолатнома асосида хатланди.

 

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида тадбирлар ўтказилди

Табиатга эҳтиром, боғ яратиш, кўчат экиш қон-қонимизга сингиб кетган, ота-боболаримиздан мерос қолган анъаналардан бири.

Қуръони каримда бир неча ўринларда дарахтларнинг хусусиятлари зикр қилинган. Шунинг учун Пайғамбаримиз алайҳиссалом уларни экишга тарғиб қилганлар. Уларнинг дунёдаги борлиқ ва жонзотлар учун манфаатлари билан бирга охиратда ҳам улкан фойдалари бор.

Сўнги вақтларда дарахт ва кўкаламзорларнинг камайиб кетиши табиатга жиддий зарар келтиришни бошлаган эди.

Мана шу хайрли ташаббусни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг топшириғига асосан Самарқанд вилояти вакиллиги бугун бир қанча ишларни амалга оширди.

 

БОШ ИМОМ-ХАТИБ "ЯШИЛ МАКОН" УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИДА ФАОЛ

Шу кунларда Республикамиз бўйлаб "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси изчил давом этмоқда. Хусусан, бугун Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин домла бошчилигида Жума намозидан олдин Самарқанд шаҳридаги "Янгиобод" жоме масжиди ҳудудида умуммилий лойиҳа доирасида кўчатлар экилди.

 

Бош имом-хатиблар билан йиғилиш ўтказилди!

Бугун вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла жойлардаги шаҳар/туман бош имом-хатиблари билан ZOOM платормаси орқали йиғилиш ўтказди.

 

ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДДА ҚОЛМАЙДИ

Шу йил 18 октябр чоршанба куни Самарқанд вилоятида фаолият юритаётган имом-хатибларимиз томонидан фуқароларни қабул қилиб, уларнинг мурожаатини тингладилар.

 

Эҳсон

Мавлид ойи муносабати билан, сахий инсонларнинг кўмаги билан Жомбой ва Каттақўрғон туманларида истиқомат қилаётган боқувчисини йўқотган, эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотларини эҳсон қилдилар.

 

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ИМОМЛАРИ УЧУН ТАЖВИД ДАРСЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ

Шайх Алижон қори бошчилигидаги устозлар иштирокида Самарқанд вилоятида фаолият юритаётган имом-хатиблар учун тажвид дарси ташкил қилинди.

 

Кексаларимиз доим эътиборда

Динимиз инсон наслини мукаррам санайди, Аллоҳни махлуқотлари ичидаги энг азизи ва эҳтиромга муносиби деб баҳолайди. Пайғамбаримизниг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ёши улуғларимизни қадрлаш, уларнинг ҳурматини жойига қўйиш ҳақида кўплаб ҳадислари бор.

Абу Ҳурайрадан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинишича, Набий (алайҳиссаллом): “Ким кичигимизга раҳм қилмаса, каттамизнинг ҳақини билмаса, биздан эмас”, деганлар Ҳоким ривояти). Бошқа бир ҳдиси шарифда эса: “ ким каттамизни улуғламаса, биздан эмас”, дейилган (Имом Термизий ривояти)

 

Жума ташрифи

 Айни вақтда, Зайниддин домла Эшонқулов Самарқанд шаҳридаги “Хўжа Исҳоқи Валий” жомесига ташриф буюриб, жума намозидан олдин КЕКСАЛАР БОР УЙДА БАРАКА БОР! мавзусида таъсирли маъруза қилиб бермоқдалар.

 

2023 йил учун обуна мавсумида фаоллик кўрсатган масжид имом-хатиблари совғалар билан тақдирланди

Хайрли ишларнинг тури кўп. Ҳар бирининг ихлос ва самимиятга қараб ажри бор, савоби бор. Илло, маърифат улашишнинг, мўмин-мусулмонларнинг хонадонларига зиё киритишнинг савоби жуда катта.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Шамсуддинхон Бобохонов” нашриёт-матбаа ижодий уйининг “Ҳидоят” ва “Мўминалар” журналлари ҳамда “Ислом нури” газетасига 2024 йил учун обуна мавсуми бошланди.

 

ИМОМ-ХАТИБЛАР ЎҚУВИ МУВАФФАҚИЯТЛИ ЯКУНЛАНДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Самарқанд вилоятида иш олиб бораётган имом-хатиблар малака ошириш ўқувининг сўнгги босқичи асосан тингловчилар иштирокидаги интерактив машғулотлар асосида ўтди.

 

ЎҚУВ АМАЛИЁТ БИЛАН ҲАМОҲАНГ КЕЧМОҚДА

Самарқанд вилоятининг иқтидорли имом-хатиблари ўқувининг навбатдаги қисмида тингловчиларга Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва Имом Мотуридий халқаро-илмий тадқиқот маркази олимлари маъруза қилди.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг