Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

БОШ ИМОМ-ХАТИБ "ЯШИЛ МАКОН" УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИДА ФАОЛ

 
 

Шу кунларда Республикамиз бўйлаб "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси изчил давом этмоқда. Хусусан, бугун Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин домла бошчилигида Жума намозидан олдин Самарқанд шаҳридаги "Янгиобод" жоме масжиди ҳудудида умуммилий лойиҳа доирасида кўчатлар экилди.

Зеро, Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган Ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар бир муслим банда кўчат ўтказса ёки экин экса, ундан қушми, инсонми ёки ҳайвонми еса, бунинг учун унга садақа (қилганлик савоби) бўлади” (Имом Муслим ривояти), деб марҳамат қилганлар.

Самарқанд вилояти бўйлаб "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси давом этмоқда.

Cамарқанд вилояти вакиллиги Матбуот хизмати


Киритилган вақти: 23/10/2023 08:50;   Кўрилганлиги: 300
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/bosh-imom-xatib-yashil-makon-umummilliy-loyihasida-faol
Чоп этилган вақт: 18/05/2024 11:31
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг