Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Тадбирлар

ИМОМ-ХАТИБЛАР ЎҚУВИ МУВАФФАҚИЯТЛИ ЯКУНЛАНДИ

 
 

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Самарқанд вилоятида иш олиб бораётган имом-хатиблар малака ошириш ўқувининг сўнгги босқичи асосан тингловчилар иштирокидаги интерактив машғулотлар асосида ўтди.

Марказ тренерлари томонидан иштирокчилар икки шўъбада, катта ва кичик гуруҳларга бўлинган ҳолда соҳа вакилларининг амалий иш фаолиятида учраш эҳтимоли юқори бўлган ҳаётий вазиятлар ҳамда муаммоли ҳолатлар чуқур таҳлил қилинди. Қатнашчилар ўртага ташланган долзарб мавзу ва масалалар юзасидан ўз фикрларини эркин тарзда билдириш ва ўзаро қизғин мунозарага киришиш имкониятига эга бўлди. Шўъбаларнинг ҳар биридаги машғулотлар якунида фаолиятга оид муҳим йўналишлар бўйича умумий ва мақсадли хулосалар ишлаб чиқилди.

Шундан сўнг вилоятдаги иқтидорли имом-хатибларнинг бир ҳафталик малака ошириш ўқувининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Марказ директори Шовосил Зиёдов, вилоят ҳокимнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Баҳодир Қодиров ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Cамарқанд вилоят вакили в.в.б Ёқубжон Мансуров сўзга чиқиб, малака ошириш дастурининг бугунги кундаги долзарб аҳамияти, машғулотларда олинган билим ва кўникмаларни амалиётда қўллашнинг ҳаётий зарурати ҳақида сўзлади ва тингловчиларни ўқувларнинг муваффақиятли якуни билан қизғин табриклади.

Иштирокчиларнинг барчасига ташкилотчилар томонидан махсус сертификатлар топширилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакиллиги
Матбуот хизмати


Киритилган вақти: 23/09/2023 13:43;   Кўрилганлиги: 267
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/events/imom-xatiblar-oquvi-muvaffaqiyatli-yakunlandi
Чоп этилган вақт: 04/05/2024 09:58
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг