Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Тадбирлар

Сайёр йиғилишнинг навбатдагиси Пахтачи туманида ташкил қилинди

 
 

Бугун, 2023 йил 24 октябрь куни навбатдаги сайёр йиғилиш Пахтачи туманида ташкил қилинди. Тумандаги мавжуд 12 та масжид имом-хатиблари ҳамроҳлигида вилоятдаги 16 та шаҳар ва туман бош имом хатиблари тумандаги 12 та масжид ва тумандаги барча 17 та маҳаллаларга тарқалиб, жойларда аҳолининг кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бор ва шу каби тоифадаги оилалар хонадонига ташриф буюрдилар. Шунингдек, маҳалла марказларида уюшмаган ёшлар билан суҳбатлар ташкил қилинди. Ҳар бир маҳалладаги фуқаролар сони, ижтимоий ҳолати ва муаммолари таҳлил қилинди. Шу билан бир қаторда вилоят ишчи гуруҳи Пахтачи туманидаги 12 та масжидда Пешин намозини ўқиб, йиғилган намозхонларга “ОАВдан тўғри фойдаланиш”, “Фарзандлар тарбиясига эътиборли бўлайлик”, “Тинчлик-энг олий неьмат”, “Қўшничилик ҳақлари”, “Неъматларга шукроналик”, “Оилангизни асранг”, “Ёт ғояларга алданманг” ва шу каби бугунги кундаги долзарб мавзулар юзасидан маърузалар қилдилар ҳамда уларнинг муаммо ва таклифларини тингладилар. Иш жараёнидаги ҳолатлар ишчи гуруҳ томонидан далолатнома асосида хатланди.

Ушбу тадбир давомида умумий ўрганилган хонадонлар ва ўтказилган учрашувлар сони қуйидагини ташкил қилди:

  • Имом-хатиблар ташриф буюрган маҳаллалар сони: 17 та. Шундан 11 тасида муаммолар борлиги аниқланди ва барчаси ижрога йўналтирилди;
  • Кам таъминланган оилаларга ташриф: 58 та. Барчасига моддий ёрдам кўрсатилди ҳамда бошқа йўналишдаги муаммолари ҳамкор ташкилот масьуллари билан биргаликда ижрога йўналтирилди.  
  • Ногиронлиги бор ва касалманд 4 нафар фуқаролар ҳолидан хабар олинди. Шундан барчасига моддий ёрдам кўрсатилди.
  • Нотинч оилаларга ташриф: 1 та. Уларнинг оиласидаги келишмовчилик ислоҳ қилинди.
  • Узоқ муддатга хорижга бориб келган 9 нафар шахслар билан ҳамда хозирда хорижда юрганларнинг 4 нафарининг оила аъзолари билан учрашиб, уларга зарур кўрсатма ва маслаҳатлар берилди. Шуларнинг барчаси мутаассиб фикрда эмаслиги маълум бўлди.
  • Уюшмаган ёшлар билан 10 та МФЙда йиғилиш ўтказилди. Унда 65 нафар уюшмаган ёшларнинг иштироки таъминланди.
  • Тумандаги 12 та масжидда Пешин намози ўқилиб, йиғилган намозхонларга долзарб мавзуларда маърузалар қилинди. Унда 1 000 нафардан зиёд намозхонлар иштирок этишди.
  • Юқорида айтиб ўтилган хонадонларга кўрсатилган жами моддий ёрдам миқдори: 12 млн сўмни ташкил қилди.
  • Вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Хайрулло домла Саттаров Пахтачи туманидаги “Хўжа Зиёвуддин” жоме масжиди ҳудудига туман бош имом-хатиби, вакиллик ходимлари ва фаол намозхонлар билан биргаликда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 30 туп дарахт кўчатларини экди. Шундан сўнг, туманда расмий фаолият олиб бораётган маҳалла муллолари ва отинойилар билан фаолиятларини янада жадаллаштириш, аҳоли орасида кенг тарқалаётган бидъат хурофотларни тўхтатишда қилиниши керак бўлган ишлар, аҳоли билан яқиндан ишлаш ва шу каби масалалар юзасидан йиғилиш ўтказди.
  • Мазкур тадбирлардан сўнг, ушбу сайёр учрашувда иштирок этган диний соҳа ходимлари билан таҳлилий йиғилиш ташкил қилинди. Унда Пахтачи туманидаги маҳаллаларда ўрганилган муаммолар, диний соҳадаги ютуқ ҳамда камчиликлар муҳокама қилиниб, ижрога йўналтирилди. Мазкур йиғилишга вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Хайрулло домла Саттаров ҳамда Дин ишлари бўйича қўмитанинг Пахтачи туманидаги мутахассиси бевосита бош бўлдилар. Ўтказилган таҳлилий йиғилишда аҳолининг турли қатламларидан ўрганилган камчилик ва муаммолар ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ижрога йўналтириш чоралари муҳокама қилинди. Шунингдек, диний соҳа ходимларига раҳбарлар томонидан аҳоли билан янада яқинроқ ишлаш, соҳанинг ривожини янада такомиллаштириш бўйича керакли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 24/10/2023 17:08;   Кўрилганлиги: 236
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/events/sayyor-yigilishning-navbatdagisi-paxtachi-tumanida-tashkil-qilindi
Чоп этилган вақт: 05/05/2024 01:51
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг