Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Тадбирлар

2023 йил учун обуна мавсумида фаоллик кўрсатган масжид имом-хатиблари совғалар билан тақдирланди

 
 

Хайрли ишларнинг тури кўп. Ҳар бирининг ихлос ва самимиятга қараб ажри бор, савоби бор. Илло, маърифат улашишнинг, мўмин-мусулмонларнинг хонадонларига зиё киритишнинг савоби жуда катта.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Шамсуддинхон Бобохонов” нашриёт-матбаа ижодий уйининг “Ҳидоят” ва “Мўминалар” журналлари ҳамда “Ислом нури” газетасига 2024 йил учун обуна мавсуми бошланди.

Шу муносабат билан, бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги мажлислар залида мазкур нашриёт масъуллари бошчилигида “Ҳидоят” ва “Мўминалар” журналлари ҳамда “Ислом нури” газетасига 2023 йил учун обуна мавсумида фаоллик кўрсатган ва ушбу нашрларга энг кўп обуна бўлган туман бош имом-хатиблари ҳамда масжид имом-хатиблари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Йиғилиш давомида раҳбарлар томонидан мазкур йўналишдларда фаоллик кўрсатган соҳа ходимлари нашриёт томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Шунингдек, йиғилишда мазкур нашрларга 2024 йил учун обуна мавсуми бошлангани, мўмин-мусулмонларнинг маърифатини янада юксалтириш, уларга муқаддас динимизнинг соф таълимотини етказишда “Ҳидоят” ва “Мўминалар” журналлари ҳамда “Ислом нури” газетаси қимматли нашрлар экани айтиб ўтилди.

Тадбир сўнгида соҳа ходимларига бунданда улкан муваффақиятлар сўраб, хайрли дуолар қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакиллиги
Матбуот хизмати


Киритилган вақти: 27/09/2023 15:50;   Кўрилганлиги: 243
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/events/2023-yil-uchun-obuna-mavsumida-faollik-korsatgan-masjid-imom-xatiblari-sovgalar-bilan-taqdirlandi
Чоп этилган вақт: 04/05/2024 07:57
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг