Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Тадбирлар

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида тадбирлар ўтказилди

 
 

Табиатга эҳтиром, боғ яратиш, кўчат экиш қон-қонимизга сингиб кетган, ота-боболаримиздан мерос қолган анъаналардан бири.

Қуръони каримда бир неча ўринларда дарахтларнинг хусусиятлари зикр қилинган. Шунинг учун Пайғамбаримиз алайҳиссалом уларни экишга тарғиб қилганлар. Уларнинг дунёдаги борлиқ ва жонзотлар учун манфаатлари билан бирга охиратда ҳам улкан фойдалари бор.

Сўнги вақтларда дарахт ва кўкаламзорларнинг камайиб кетиши табиатга жиддий зарар келтиришни бошлаган эди.

Мана шу хайрли ташаббусни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг топшириғига асосан Самарқанд вилояти вакиллиги бугун бир қанча ишларни амалга оширди.

Жумладан, Зайниддин домла Эшонқулов бошчилигида Булунғур туманидаги “Амир Ҳамза” ва “Булунғур” жоме масжидларининг ҳудудларига100 дан зиёд мевали ва манзарали дарахтлар ўтқазилди.

Шунингдек, Ёқубжон домла Мансуров Тайлоқ туманида бўлиб, “Бачки”, “Ободон” ва “Ғўлба” жоме масжидларининг ҳовлисида 150 дан зиёд мевали дарахт, арча ва повлония кўчатлари экилди.

Биз аҳли илмлар сифатида “Яшил макон” умуммилий лойиҳасини қўллаб-қувватлашимиз, аҳолига ҳам бу савобли амалдан четда қолмасликни тарғиб этишимиз ҳам мусулмонлик, ҳам инсонлик вазифамиздир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакиллиги
Матбуот хизмати


Киритилган вақти: 23/10/2023 15:44;   Кўрилганлиги: 227
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/events/yashil-makon-umummilliy-loyihasi-doirasida-tadbirlar-otkazildi
Чоп этилган вақт: 04/05/2024 06:00
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг