Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Тадбирлар

Кексаларимиз доим эътиборда

 
 

Динимиз инсон наслини мукаррам санайди, Аллоҳни махлуқотлари ичидаги энг азизи ва эҳтиромга муносиби деб баҳолайди. Пайғамбаримизниг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ёши улуғларимизни қадрлаш, уларнинг ҳурматини жойига қўйиш ҳақида кўплаб ҳадислари бор.

Абу Ҳурайрадан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинишича, Набий (алайҳиссаллом): “Ким кичигимизга раҳм қилмаса, каттамизнинг ҳақини билмаса, биздан эмас”, деганлар Ҳоким ривояти). Бошқа бир ҳдиси шарифда эса: “ ким каттамизни улуғламаса, биздан эмас”, дейилган (Имом Термизий ривояти)

Бугун ёши улуғларимизни янада эзозлаш мақсадида вилоят бош имом-хатиби в.в.б Ёқубжон домла Мансуров бошчилигида бир қанча устозлар Пайариқ туманидаги “Ислом Нури” масжидига ташриф буюришди ҳамда ушбу масжидда пешин намозини жамоат билан бирга адо этдилар. Шундан сўнг, Пайариқ туманида кўп йиллардан буён хизмат қилиб келаётган Қаршибой домлага вилоят вакиллиги ва шогиртлари томонидан фаҳрий ёрлиқ ҳамда эсталик совғалари топширилди. Ёши улуғ домламиз ўз шоирдлари томонидан эъзозланди, иззат – икромда бўлади. Ушбу тадбир якунида фаҳрий устозларимиз томонидан хайирли дуолар қилинди.

Кексаларимизнинг дуолари билан юртимиз тинч, фаровон. Зеро, Пайғамбаримиз: (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Агар орангизда мункиллаган қариялар, ўтлаб юрган жонзотлар ва эмизикли чақалоқлар бўлмаганида эди, бошингизга балолар селдай оқиб келарди”, деб огоҳлантирганлар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакиллиги Матбуот хизмати


Киритилган вақти: 07/10/2023 17:02;   Кўрилганлиги: 369
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/events/keksalarimiz-doim-etiborda
Чоп этилган вақт: 03/05/2024 21:12
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг