ЎҚУВ АМАЛИЁТ БИЛАН ҲАМОҲАНГ КЕЧМОҚДА
Самарқанд вилоятининг иқтидорли имом-хатиблари ўқувининг навбатдаги қисмида тингловчиларга Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва Имом Мотуридий халқаро-илмий тадқиқот маркази олимлари маъруза қилди.
“Дунёвий давлатда диннинг ижтимоий муносабатлардаги ўрни ва аҳамияти”, “Экстремистик ва террорчи ташкилотларнинг интернет ва ижтимоий тармоқлардаги тарғиботининг ўзига хос хусусиятлари”, “Мазҳабсизлик ғояларининг Марказий Осиё халқлари бирдамлигига таҳдиди”, “Мотуридий таълимоти асослари ва унга билдирилган таъналарга жавоблар” мавзуларида ўтилган дарслар мунозаралар билан давом этди...
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакиллиги
Матбуот хизмати
Киритилган вақти: 22/09/2023 16:32; Кўрилганлиги: 315
Чоп этилган вақт: 07/10/2024 16:24