Долзарб мавзу

“ЖЎШ ОТА” ЖОМЕ МАСЖИДИ ТАРИХИ

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

  Самарқанд вилояти Қўшрабод тумани Жўш ота қишлоғида шу қишлоқнинг кўрки ва файзи бўлиб турган “Жўш ота” жоме масжиди бор. Масжидни қачон қурилганлиги маълум эмас, аммо ким томонидан қурилганлигини масжид ичидаги минбар тепалигида деворга ёпиштирилган мармар тошда ёзилган. Тошдаги битик форсча-арабча бўлиб, қуйидагиларни ўқиш мумкин:

 

МЕНИНГ ЎРНИМДАН ЖАВОБ ҚИЛ!

Бир куни Умар ибн Хаттоб розиёллоҳу анҳу масжидда Ҳассон ибн Собит розиёллоҳу анҳунинг шеър ўқиётганини эшитиб қолдилар. Умар розиёллоҳу анҳу Ҳассон розиёллоҳу анҳуга танбиҳ бердилар. Аслида Умар розиёллоҳу анҳу шеърни ҳаром демоқчи ёки шоирларнинг қадрини ерга урмоқчи эмас эдилар. Чунки у зотнинг ўзлари: “Тилингиз(қоидалари)ни Роббингизнинг китобидан ва қадимий шеърларингиздан олинглар!”, деган эдилар. Ҳассон розиёллоҳу анҳуни қайтарганларига сабаб фақатгина масжиднинг эъзози учун эди. Умар розиёллоҳу анҳу масжидда фақат қуръон ва ҳадис зикр қилинади деб эътиқод қилар эдилар. Шунда Ҳассон розиёллоҳу анҳу:
-Эй мўъминлар амири! Мен масжидда сиздан афзалроқ инсон бўлганида ҳам шеър ўқиганман!-деди.
Сўнгра Абу Ҳурайра розиёллоҳу анҳуга қараб:

 

ДУНЁНИНГ ЯРАТИЛИШИ

Дунё яратилаётган вақтда осмон тутундан иборат бўлганлиги Қурьони каримнинг “Фуссилат” сурасидаги 9-11 оятларидан билинади. Ҳозирги уламолар дунёнинг яратилиши ҳақида турли фикрларни илгари сурганлар. Жумладан, астроном олим сэр Жеймс Жинс шундай   дейди: “Борлиқ яратилишидан аввал ундаги моддалар газдан иборат бўлган ва шу газларнинг ўзаро бирикиши натижасида сайёралар келиб чиққан”.

 

ТАВАССУЛ МАСАЛАСИ ҲАҚИДА

Сохта салафийларнинг таноқузотларидан:
"Уларнинг наздида тавассул катта ширк ва Аллоҳдан бошқага ибодат қилиш ҳисобланади. Улар шу гаплари билан тавассулга янги тақсимлашни ихтиро қиладилар ва бу уларнинг наздида икки қисмдир.
1- Тириклар ва солиҳ амаллар билан тавассул қилиш жоиз.
2- Ўликлар билан тавассул қилиш ширк."

 

Оз ухлаш солиҳ зотларнинг одатидандир

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Омматан мусулмонларга, хусусан толиби илмларга вақтларини кўп ухлаш билан зое қилиб юбормасликлари лозим бўлади. Бунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобаи киромларга иқтидо қилишлик бор. Аллоҳ таоло айтади: «(Эй Муҳаммад алайҳиссалоту вассалом), албатта Парвардигорингиз сиз ва сиз билан бирга бўлган кишилардан иборат тоифа (яъни, саҳобаларингиз гоҳо) кечанинг учдан иккисидан озроғида, (гоҳо) унинг ярмида ва (гоҳо) учдан бирида (бедор бўлиб, намозда) туришларингизни билур» (Муззамил сураси, 20-оят).

 

АЛЛОҲ ВАЪДАСИГА ХИЛОФ ҚИЛМАЙДИ

Жаброил алайҳис салом Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам билан кундузи маълум вақтда учрашишга ваъдалашдилар. Аммо ўша вақт келганида келмадилар. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг қўлларида асо бор эди. Асони ирғитиб юбориб дедилар:
“Аллоҳ ва Унинг элчилари ваъдасига хилоф қилишмайди!”.
Сўнгра уёқ-буёққа қарадилар. Ўриндиқлари остида кичкина кучукча бор экан. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам сўрадилар:
-Эй Оиша! Бу кучукча қачон кириб қолди бу ерга?
-Аллоҳга қасамки, билмайман.

 

ҚУРЪОНИ КАРИМНИНГ НОЗИЛ БЎЛА БОШЛАШИ

Макка. Хиро ғори. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ёлғиз ибодат қилмоқдалар. Шу чоқ Алақ сурасининг айрим оятлари нозил бўла бошлади. Бу Қурьони Карим нозил бўлишининг аввали эди! Қурьон шу тариқа Аллоҳ таоло томонидан ўз бандаларига нозил этила бошлади! Қуръони Каримнинг нозил бўлиши 23 йил мобайнида давом этди.

 

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ақл-заковатлари ўткирлиги ва сезги аъзолари кучлилиги.

Набийимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч бир инсон зотига насиб этмаган ақлий, фикрий ва жисмоний қувват билан хосланган эдилар. У зот теран ақл ва фикр соҳиби, ўткир фаҳм-фаросат эгаси, идроки тез, сезиш қобилияти кучли шахс бўлганлар. Маълумки, эшитиш, кўриш, таъм билиш, ҳидлаш ва ушлаб билиш кабилар маълумот олиш воситалари ҳисобланади. У зотнинг туриш, ўтириш, юриш, ухлаш ва бошқа ҳолатлари мўътадил бўлиб, гўзал сифатлари ва фазилатлари билан қавмлари ичида ҳам, бошқалар орасида кўзга ташланиб турганлар. Бунинг устига Аллоҳ таоло у зотга илгари билмаган эътиқодий ва амалий илмларни ўргатди. Бу илмлар таҳсил олиш, мутоала қилиш, ўз устида ишлаш маҳсули эмас, балки Аллоҳ таоло у зотнинг қалби, ақли ва онгига индириши натижасида ҳосил бўлган. Басирати ва фаросати ҳаддан зиёд ўткирлигига ҳамма тан берарди. Бир қарашдаёқ ҳар бир ишнинг моҳиятини дарҳол тушуниб етар, узоқ ўйланиб, хаёл суриб ўтирмас эдилар. Юлдуз ўз нури билан қоронғуликни ёритганидек, у зот кучли фаҳм-фаросатлари билан қалблардан воқиф бўлар эдилар. Улуғ тобеъин Ваҳб ибн Мунаббиҳ роҳматуллоҳи алайҳ шундай дейди: «Илгари нозил қилинган китоблардан етмишга яқинини ўқиганимда ҳаммасида Росулуллоҳни одамларнинг энг ақллиси деб ёзилганига шоҳид бўлдим». Шу кишидан келтирилган бошқа бир ривоятда: «Олам яралганидан то интиҳосига қадар туғилажак жамики одамларга бериладиган ақлни у зотнинг ақлига таққосланса, дунёдаги қумларнинг бир заррасига ўхшаб қолади, холос, деб ёзилганини кўрдим», дейилган.

 

ИМОМИ АЪЗАМ ХУЛҚЛАРИ

Халифа Рашид кунларнинг бирида Имом Абу Юсуфга деди:
— Абу Ҳанифанинг хулқларини менга тавсифлаб беринг.
У зот дедилар:

 

ТАШРИФ ҚОҒОЗИ

Амирликда таниқли ишбилармон билан журналистлар учрашишди. Унга журналистлардан бири савол берди:
-Ҳаётингиздаги қизиқарли воқеалардан гапириб берсангиз.
Ишбилармон деди:
"Бир куни кечаси юрагим сиқилди. Тоза ҳавода айланишни ҳоҳладим. Маҳаллада айланиб юриб масжиднинг очиқ эшигига кўзим тушди. Икки ракат намоз ўқишимдан мени нима тўсади?! Ичкарига кир фориғ бўлгач унга дедим:
-Билишимча бошингизга ташвиш тушган кўринади. Нима ташвишингиз бор?дим. Ичкарида бир кишига кўзим тушди. У қўлларини очиб Аллоҳга дуо қилиб зорланар эди. Билдимки, унинг бошига ташвиш тушган. У киши дуосидан

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг