Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

ИМОМИ АЪЗАМ ХУЛҚЛАРИ

 
 

Халифа Рашид кунларнинг бирида Имом Абу Юсуфга деди:
— Абу Ҳанифанинг хулқларини менга тавсифлаб беринг.
У зот дедилар:

— Аллоҳ таоло айтади: «У бирор сўз айтмас, магар ҳузурида (фаришта) ҳозиру нозир» (Қоф сураси 18-оят). Аллоҳ таоло ҳар бир айтувчининг сўзидан ҳам яхши билгувчи Зотдир! Мен билган Абу Ҳанифа:
1) Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсаларга яқин келишдан ҳам ўта эҳтиёткор эдилар;
2) Аллоҳнинг дини борасида билмаган нарсасини айтишдан қаттиқ тақводор эдилар;
3) Аллоҳга итоат қилишни севар ва осий бўлишни ёқтирмас эдилар;
4) Дунё аҳлидан дунёлари ичида йироқ эдилар;
5) Узоқ сукут сақлар, кўп зикр қилар ва кенг илм соҳиби эдилар;
6) Кўп куладиган ва кўп гапирадиганлардан эмасдилар;
7) Агар бир масала у кишидан сўралса, бу борада илми бўлса сўзлар ва эшитганига кўра жавоб берар эдилар;
8) Агар аксинча бўлса, ҳаққа бош эгар ва унга эргашар эдилар;
9) Нафсини ва динини сақловчи эдилар;
10) Илм ва мол борасида сахий эдилар;
11) Ўз касблари ила одамлардан беҳожат эдилар;
12) Ғийбатдан узоқ эдилар ва бирор кишини эсласалар, фақат яхшилик билан эслар эдилар.
Халифа Рашид деди:
— Бу солиҳ зотларнинг хулқларидир.
Сўнг котибга буюриб, деди:
— Ушбу сифатларни ёз ва уни ўғлимга юбор. Уларни ўргансин!

Аллоҳ барча солиҳ зотлардан рози бўлсин!

Шайх Луъай Халилий ал-Ҳанафий ҳафизаҳуллоҳ

Хайрулла домла Саттаров вилоят бош имом-хатиби ўринбосари


Киритилган вақти: 25/12/2021 09:02;   Кўрилганлиги: 955
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/actual/imomi-azam-xulqlari
Чоп этилган вақт: 20/09/2025 03:20
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг