Долзарб мавзу

МОҲИ РАМАЗОН ФАЗИЛАТИ

Ҳазрати Абу Лайс Самарқандий раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг машҳур Танбеҳул ғофилин асарларида Рамазон ойининг фазилати тўғрисидаги бобда оталаридан силсила орқали ҳазрати Ибни Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деб марҳамат қилганлар: Албатта, жаннат муборак Рамазон ойи кириши олдидан йилдан йилга хушбўйланади, зийнатланади. Рамазон ойининг биринчи кечаси Аршнинг остидан енгил шамол — шабада эсади. Унинг номи Масийрадир. Жаннат дарахтларининг баргларини тебратади. Эшикларининг табақалари таққиллайди. Халқалари урилади. Бу жаранглашларнинг барчаси гўзал бир оҳанг касб этиб, эшитувчилар бунданда яхши овозни эшитмаганлар. Ҳурул ъийнлар кўриниш берадилар. Ҳатто улар жаннат тепасидан қўним топадилар. Аллоҳ таолога куёв бўлишни ҳоҳловчилар борми? Бас, Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло уларни бизларга жуфт қилсин. Кейин Ризвондан (жаннатга вакил қилинган фаришта) Эй, Ризвон бу кеча қандай кеча? — деб сўрайдилар. Улар талбия билан жавоб берадилар: Эй, жаннат гўзаллари бу кеча Рамазон ойининг аввалги кечасидир. Аллоҳ таоло: Эй, Ризвон жаннатнинг эшикларини ҳабибим Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг рўзадор умматлари учун оч. Моликка қарата (молик дўзахга вакил қилинган фаришта) Эй, Молик жаҳаннам эшикларини Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг рўзадор умматлари учун ёп. Кейин Жаброил алайҳиссаломга: Эй, Жибрил ерга туш, бас шайтонларнинг саркашларини занжирбанд қил, уларни ғуллар билан кишанла. Кейин уларни денгиз тўлқинларига улоқтир. Ҳаттоки улар Менинг ҳабибим Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг рўзадор умматларини рўзаларини бузмасин. Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло Рамазон ойининг ҳар кечасида уч маротаба: Мендан сўрагувчи борми? Сўраганини бераман. Менга тавба қилувчи борми? Тавбасини қабул қиламан. Менга истиғфор айтгувчи борми? Мен уни мағфират қиламан, дейди. Кейин Раҳмоннинг нидо қилувчиларидан бири нидо қилади: Ким узоқ муддатга йўқ бўлиб кетмайдиган, ҳеч бир зулмсиз вафо қилинадиган қарз беради.

 

Энг яхши ифторлик риёдан холи бўлганидир

Рамазон ойи кириши билан бутун Ислом оламида ўзгача руҳ пайдо бўлади. Ибодат, Қуръон тиловати, хайру эҳсонлар мавсуми бошланади. Кун бўйи Аллоҳнинг розилиги учун ўзини еб-ичишдан, шаҳватдан, ҳатто кўз, қўл, қулоқ, қалб, борингки бутун вужудини гуноҳ ишлардан сақлаб, тақвода, одоб-ахлоқда кунини ўтказган киши чин маънодаги рўзадор сифатида қуёш ботганидан сўнг ифторлик қилади. Мана шу дақиқалар мўмин киши учун энг хурсанд бўладиган онлар ҳисобланар экан.

 

ВАҚФ ЎЗИ НИМА?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5416-сон Фармонига асосан Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузурида “Вақф” хайрия жамоат фонди ташкил қилиниб, унинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилан эди:

 

Лангар Қуръони ҳақида қизиқарли ва ноёб маълумотлар

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг кутубхонасида сақланаётган “Катта Лангар Қуръони” номи билан аталадиган Қуръони каримнинг нусхаси дунёдаги энг қадимий ва нодир қўлёзма асарларидан ҳисобланади. Катта Лангар Қуръони деб номланиши, унинг Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманидаги Лангар ота масжидида сақланганига бориб тақалади.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг