Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

МОҲИ РАМАЗОН ФАЗИЛАТИ

 
 

Ҳазрати Абу Лайс Самарқандий раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг машҳур Танбеҳул ғофилин асарларида Рамазон ойининг фазилати тўғрисидаги бобда оталаридан силсила орқали ҳазрати Ибни Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деб марҳамат қилганлар: Албатта, жаннат муборак Рамазон ойи кириши олдидан йилдан йилга хушбўйланади, зийнатланади. Рамазон ойининг биринчи кечаси Аршнинг остидан енгил шамол — шабада эсади. Унинг номи Масийрадир. Жаннат дарахтларининг баргларини тебратади. Эшикларининг табақалари таққиллайди. Халқалари урилади. Бу жаранглашларнинг барчаси гўзал бир оҳанг касб этиб, эшитувчилар бунданда яхши овозни эшитмаганлар. Ҳурул ъийнлар кўриниш берадилар. Ҳатто улар жаннат тепасидан қўним топадилар. Аллоҳ таолога куёв бўлишни ҳоҳловчилар борми? Бас, Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло уларни бизларга жуфт қилсин. Кейин Ризвондан (жаннатга вакил қилинган фаришта) Эй, Ризвон бу кеча қандай кеча? — деб сўрайдилар. Улар талбия билан жавоб берадилар: Эй, жаннат гўзаллари бу кеча Рамазон ойининг аввалги кечасидир. Аллоҳ таоло: Эй, Ризвон жаннатнинг эшикларини ҳабибим Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг рўзадор умматлари учун оч. Моликка қарата (молик дўзахга вакил қилинган фаришта) Эй, Молик жаҳаннам эшикларини Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг рўзадор умматлари учун ёп. Кейин Жаброил алайҳиссаломга: Эй, Жибрил ерга туш, бас шайтонларнинг саркашларини занжирбанд қил, уларни ғуллар билан кишанла. Кейин уларни денгиз тўлқинларига улоқтир. Ҳаттоки улар Менинг ҳабибим Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг рўзадор умматларини рўзаларини бузмасин. Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло Рамазон ойининг ҳар кечасида уч маротаба: Мендан сўрагувчи борми? Сўраганини бераман. Менга тавба қилувчи борми? Тавбасини қабул қиламан. Менга истиғфор айтгувчи борми? Мен уни мағфират қиламан, дейди. Кейин Раҳмоннинг нидо қилувчиларидан бири нидо қилади: Ким узоқ муддатга йўқ бўлиб кетмайдиган, ҳеч бир зулмсиз вафо қилинадиган қарз беради.

“Аллоҳга “чиройли қарз” берадиган (Унинг йўлида ўз бойлигидан сарфлайдиган) киши бормики, унга бир неча баробар кўп қилиб қайтарса? Ҳолбуки, Аллоҳ (ризқни) танг ҳам, кенг ҳам қилур ва (сизлар) Унинг ҳузурига, албатта, қайтарилажаксизлар”. (Бақара сураси 245-ояти).

Яхшилик йўлида, савоб ҳосил қилиш мақсадида сарф қилинадиган маблағни, мол-мулкни ва хайрли, савобли ишларни Аллоҳ таолога қарз бериш деб аталмоқда.


Киритилган вақти: 11/05/2019 00:00;   Кўрилганлиги: 1588
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/actual/mohi-ramazon-fazilati
Чоп этилган вақт: 14/10/2024 16:21
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг