Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

ДУНЁНИНГ ЯРАТИЛИШИ

 
 

Дунё яратилаётган вақтда осмон тутундан иборат бўлганлиги Қурьони каримнинг “Фуссилат” сурасидаги 9-11 оятларидан билинади. Ҳозирги уламолар дунёнинг яратилиши ҳақида турли фикрларни илгари сурганлар. Жумладан, астроном олим сэр Жеймс Жинс шундай   дейди: “Борлиқ яратилишидан аввал ундаги моддалар газдан иборат бўлган ва шу газларнинг ўзаро бирикиши натижасида сайёралар келиб чиққан”.

Доктор Жаму эса:

“Дунё вужудга келаётган вақтда у тартибли тарқоқ газдан иборат бўлган. Унинг қалинлиги ва ҳақоратини тасаввур қилиб бўлмайди ва шу газда турли моддаларнинг аралашуви натижасида атом парчаланиши вужудга келди. Мана шу ҳаддан ташқари иссиқ газга қаттиқ босимнинг таьсири натижасида борлиқ вужудга кела бошлади. Иссиқ ҳарорат пасайди, газларнинг ҳаракатланиши натижасида булутлар вужудга келиб, улар юлдуз ва бошқа сайёралар сифатида шаклланади”, дейди.

Қурьони Каримда борлиқнинг тутундан яратилгани айтилади. Ўша вақтдаги арабларга мана шу сўз (яьни тутун) таниш бўлган. Бизга замондош олимлар эса тутунни “газ” деб атаганлар, холос. Моҳияти битта!

Яна савол туғилади: илм олмаган, ўқиш-ёзишни ўрганмаган Муҳаммад Пайғамбар инсон зоти англаб етмаган ҳақиқатни қаердан олиб айтган? Бу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил бўлган оят Аллоҳнинг сўзи эканлигининг исботи эмасми?!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг “Қурьон ва суннатдаги илмий мўьжизалар” китобидан

Исроил домла Амириллаев – Пахтачи тумани бош имом-хатиби


Киритилган вақти: 06/01/2022 17:12;   Кўрилганлиги: 586
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/actual/dunyoning-yaratilishi
Чоп этилган вақт: 03/05/2024 16:33
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг