Долзарб мавзу

Дунё имтиҳонлар ҳовлиси ва синовлар уммонидир

Севикли биродарим! Бу дунёга келган кунингиздан бошлаб сиз имтиҳону синовлар гирдобига ташланган бўлдингиз. Агар Аллоҳ сизга мол-давлат ато этган бўлса, билингки, сиз синовлар уммонидасиз. Агар сиҳат-саломатлик ато этган бўлса, билингки, яна имтиҳондасиз. Агар Аллоҳ сизни шак-шубҳалар ва тангликларга дучор этган бўлса, билингки, бу ҳам бир имтиҳон.

 

ЁШЛАРНИ ЁТ ҒОЯЛАРНИНГ ТАЪСИРИДАН САҚЛАЙЛИК

Маълумки, мамлакатимиз аҳолиси диний эътиқод масаласида ўта хассос бўлган ва пок эътиқодни муқаддас санаган. Бугун мана шу жиҳатни ёшлар онгига тўғри сингдириш долзарб вазифадир. Чунки соғлом эътиқод жамиятнинг тинчлиги ва равнақига хизмат қилади ҳамда инсонни икки дунё саодатига етиштиради.

 

#Раддия Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан тавассул қилиш ва ёмғир сўраш

Имом ҳофиз Шайхул ислом Абул Фараж Абдурраҳмон Ибн Жавзий Ҳанбалий ўзларининг “Ал вафо биаҳволил Мустафо” номли китобларида Абу Бакр Мунқрийдан бир ривоятни келтирадилар: “ Абу Бакр Мунқрий айтадилар: “Мен Табарий ва Абу Шайх билан бирга Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳарами шарифларида эканимизда бир ҳолатга тушиб қолган эдик, бизга очлик ўз таъсирини кўрсатди. Бир куни хуфтон вақтида мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабриларини олдида ҳозир бўлиб “Ё Расуллаллоҳ очлик, очлик”, деб айтдим ва қайтдим.

 

КАЛОМ ИЛМИНИ ЎРГАНИШ ҲУКМИ ҲАҚИДА

«Аммо, бу илмнинг ҳукмига келсак, фарзи кифоядир. Бунга Имоми Аъзам розияллоҳу анҳу ишора қилганлар. Қуйида у зотнинг гапларини келтирамиз. Шунингдек, Имомул Ҳаромайн, Ҳалиймий, Байҳақий, Ғаззолий, Рофеъий, Ёфиъий, Нававий, Ибн Асокир, Тийбий, Маҳаллий ва Ҳайтамий каби уламолар ҳам (бу илмнинг фарзи кифоя эканини) очиқ-ойдин баён қилишган. «Мултақот» ва «Татархония» асарларида ҳам шундай зикр қилинган.

 

Одамлар тасаввуф ва сулук борасида «ифрот»¹ ва «тафрит»² ўртасидадир!

Бир тоифа тасаввуф ва сулукни Қуръон ва суннатда асли йўқ янги пайдо бўлган бидъат, деб даъво қилишади. (Бу «ифрот»дир).

Бошқа бир тоифа эса, тасаввуф ва сулук - ушбу йўлни тутган киши учун очиладиган кашфлар ва муждалар учун қўйилган ном, деб ишонишади. Бундай ҳолатлар ва нафсий тажрибалардан дин қасд қилинган, ким буларга амал қилса, зоҳирий шаръий ҳукмлардан халос бўлади, деб эътиқод қилишади. Баъзи кўз илғамайдиган ва ноодатий ишлар унда содир бўлган кишини ёки уйғоқлигида ёки уйқусида ундан баъзи «кашфлар» (масалан, одамларнинг фикридаги нарсани ўқий олиш) зоҳир бўлган кишини одамлар ўзларига ўрнак ва «имом» қилиб олишади. Бундай кишининг ақийдаси қанчалик оғган бўлмасин ёки амаллари ва ахлоқлари қанчалик бузуқ бўлмасин, унга эътибор беришмайди. (Бу эса, «тафрит»дир).

 

БЕАДАБЛИК

Журналист ТИТАНИК конструктори Томас Эндрюсдан кеманинг қуввати ва хавфсизлиги ҳақида сўраганида Эндрюс: "Бу кема чўкмайдиган кема. Ҳатто Яратган ҳам буни чўктира олмайди!", деган эди.
Озгина вақт ўтмасдан Эндрюс Аллоҳнинг биргина кичкина айсберг номли аскари нималарга қодирлигини ўз кўзлари билан кўрди.

 

АҲЛИ СУННА ВАЛ ЖАМОА НАЗДИДА ТАБАРРУК ҚИЛИШ МАСАЛАСИ

Хатиб Бағдодий ўзларининг “Тариху Бағдод” номли китобларида ва узотдан бошқалар Алий Ибн Маймундан ривоят қилишади, у зот айтадиларки: “Мен Шофеъий роҳимаҳуллоҳдан қуйидаги гапларини айтаётганимни эшитдим: “Мен Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ билан табаррук қиламан ва унинг қабрини олдига зиёрат учун бораман. Агар бирон ҳожатим бўлса икки ракаат намоз ўқийман ва ҳар куни у зотнинг қабрига бориб, унинг ҳузурида Аллоҳ таолодан ҳожатимни сўрайман. Мен у ердан ҳали узоқлашмасимдан ҳожатим рўёбга чиқарди.”

 

Баъзи билимсизларнинг «Калом илмини ўрганиш бидъат», деб айтган сўзларига раддия

Улардан бири: «Бу илмни ўрганиш бидъатдир. Саҳобалар ва тобеъинларнинг замонида бўлмаган», деб айтади. Бу гапни «Иллат (сабаб) бўлмагани учун унинг ҳукми бўлмаган», деб рад этаман. Яъни, у зотларнинг бу илмни ўрганмаганларининг икки эътибори бор:

 

Дуо олган болакай

Хурмо дарахти кўп хусусиятларга эга. Агар унга тош отсангиз, энг мазали мевасини ташлайди.
Рофе ибн Амр Ғифорий Исломнинг илк даврида ёш бола эди. У кўпчилик қатори қашшоқлик, муҳтожлик ва қийинчиликлар кўрди. Рофе очликдан қутулиш учун хурмо дарахтларига тош отиб, тўкилган мевалардан еб юрарди. Одамлар насиҳат қилар, лекин у бу гап-сўзларга эътибор бермасди. Бир куни уни тутиб, Расулуллоҳнинг ҳузурига олиб келишди.
Набий : «Нега хурмога тош отасан?» деб сўрадилар ундан. Рофе: «Ейиш учун», деб жавоб берди. Шунда у зот : «Хурмога тош отма, чунки хурмо ҳам, дарахт ҳам эгасининг ҳақидир. Аммо жуда ҳам пишиб, ерга тушса ва уни ҳеч ким олмаса, оёқлар остида босилиб кетиши, қушлар еб битириши ё қуёш уриши хавфи бўлса, тўкилган хурмоларни ейишинг мумкин. Зеро, бу ўзганинг мулкига тажовуз қилиш бўлмайди», дедилар. Сўнг меҳр ва шафқат билан унинг бошини силадилар ва: «Эй Раббим, унинг қорнини тўйдиргин ва тўйганини сездиргин ва таомларнинг ҳалолларидан ато этгин», деб ҳаққига дуо қилдилар.

 

БУЮК СИНОВ

«سمعت الفقراء ببغداد يقولون: «إن ما نقلَه أهل التفسير من أن عيسى عليه السلام كان يخلق من الطين كهيئة الطير فينفخ فيه فيكون طائرا بإذن الله، فإذا طار شيئا سقط ميتا ولم تدم له حياة؛ لأن عيسى كان يَخلق ولا يَرزق، ولو رَزَق كما خَلق لم يبقَ أحد إلا قال: هو الله، فتنةً، إلا من آتاه الله هداه».

 القاضي ابن العربي المالكي

«Бағдод шаҳри фақирларининг: «Тафсир аҳлининг нақл қилишига кўра, Ийсо алайҳиссалом лойдан қуш тимсолини ясар ва унга пуфлар эдилар. У Аллоҳнинг изни ила қушга айланар эди. Бир муддат учганидан сўнг ўлик ҳолатда ерга қулар эди. Ҳаётда давом этмас эди. Чунки, Ийсо алайҳиссалом Аллоҳнинг изни ила яратар, бироқ ризқ бермас эдилар. Агар яратганларидек ризқ берганларида, Аллоҳ ҳидоят берганлардан бошқа бирор киши қолмай у зотни «У Аллоҳ» деб айтар ва фитналанар эди», деб айтганларини эшитганман».

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг