Долзарб мавзу

АШЪАРИЙ ВА МОТУРИДИЙ

«Шуни билиб олмоқ лозимки, Абул Ҳасан ва Абу Мансур - Аллоҳ улардан рози бўлсин ва Ислом номидан яхшилик-ла мукофотласин - ўзларидан келиб чиқиб бирор фикр айтмадилар ва янги мазҳабни пайдо қилмадилар.

 

УМРНИ ҚАДРИГА ЕТАЙЛИК.

БИР ЛАҲЗАНИНГ ҚАДРИ

Имоми Аъзам р.а.нинг шогирдлари, буюк Фақиҳ Абу Юсуф ўлим тўшагида ҳам шогирдларини чақириб, бирон илмий масалани суҳбат қилиб турайлик, деган эканлар.

Шунда шогирдларидан бири: «Ҳазрат, ҳозир масала тортишадиган вақтмаску, ўзингиз билан ўзингиз овора бўлсангиз» – деса, шундай жавоб берган эканлар: «Аллоҳ менга берган 1 лаҳза қолса ҳам ўша билан бир мусулмонга хизмат қилиб қолсам дейман. Шу лаҳзани қўлдан бой бериб қўймай…»

 

БОШ ҚОМУСИМИЗ — ФУҚАРОЛАР УЧУН МУСТАҲКАМ ҲИМОЯДИР

Ҳар қандай давлат ёхуд жамиятнинг ҳуқуқий пойдевори бўлмоғи лозим. Зеро, бундай пойдевор бўлмас экан жамият, миллат таназзулга юз тутади.

Аллоҳ таоло инсонларни яратиб, уларга Рушди-ҳидоят йулини кўрсатиш учун пайғамбарлар юборди. Улар орқали бандаларни тўғри йўлга бошлаш учун китоблар нозил қилди. Одамлар пайғамбарларнинг йўлига эргашиб, Аллоҳ таолога итоат этиб яшасалар, ҳеч қачон адашмайдилар. Акс ҳолда, инсон ўз ҳолича тўғри йўлини топа олмай оқибатда залолатга мубтало бўлар эди. Шунинг учун ҳар бир банда дунёда осайишта ҳаёт кечирмоғи ва охиратда бахту-саодатга етишмоғи учун аввало яратган парвардигорини таниб, унга итоат этиши лозим. Шунингдек, бандаларига нозил қилган хукмларга амал қилиш ҳар бир бандага шарт. Бу ҳакда Қуръони карим оятлари кўп, жумладан, Аллоҳ таоло марҳамат киладики:

 

Ислом ва конституция

Асосий Қонунимизда уч минг йиллик миллий давлатчилик ҳамда дунё қонунчилик тажрибаси, халқаро инсон ҳуқуқлари мезонлари мужассамлашган. Қонунимизда давлат халқнинг иродасини ифода этиши, унинг манфаатларига хизмат қилиши, давлат муассасалари ва мансабдор шахсларнинг жамият ва фуқаролар олдида масъуллиги белгилаб қўйилган.

Бу қоида Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг қуйидаги ҳадиси шарифларига ҳамоҳангдир: «Ҳар бирингиз мутасаддисиз, ҳар бирингиз қўл остингиздагилар учун масъулсиз. Ҳар бир раҳбар инсонлар устидан мутасаддидир ва улар учун масъулдир. Эр ўз аҳли аёли ва қўл остидагилар устидан мутасаддидир ва улар учун масъулдир. Хотин эрининг уйида мутасаддидир ва қўл остидагилар учун масъулдир. Қул хожасининг молига мутасаддидир ва унинг учун масъулдир. Ҳар бирингиз қўл остингиздагилар учун масъулсиз» (Имом Бухорий ривояти)

 

Бош қомусимиз – бахтимиз кафолати

Инсоният яралгандан бери муайян қонунларга, қоидаларга амал қилиб келади. Башарият тарихида қандай муваффақиятларга, натижаларга эришилган бўлса, шубҳасиз, бу борада қонунларнинг, тартиб-қоидаларнинг алоҳида ўрни бор. Шу маънода мамлакатимизда ҳам барча соҳаларда қўлга киритилаётган улкан натижаларга Бош Қомусимиз ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилаётир.

Ҳар бир миллатнинг, давлатнинг тараққиёти бевосита амалдаги қонунлар билан белгиланади. Қонун устувор юртда адолат ҳукм суриб, виждон эркинлиги, миллатлараро  тотувлик ва диний бағрикенглик таъминланади. Пировардида эса ўша юртда тинчлик-осойишталик, хотиржамлик барқарор бўлади.

 

ИМОН-ЭЪТИҚОД МУСТАҲКАМЛИГИ – ИККИ ДУНЁ САОДАТИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Аллоҳ таолога беҳисоб шукрки, Янги Ўзбекистонда қабул қилинаётган қонун ва қонуности ҳужжатларида инсоннинг эътиқод эркинлиги, қадр-қимматини ҳурмат қилиш ҳамда унинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш яққол ўз ифодасини топмоқда.

Айни кунларда юртимизда Конституциямиз қабул қилинган сана кенг нишонланмоқда. Бугун рўёбга чиқаётган ўзгаришлар ва янгиланишлар замирида Асосий Қонунимизнинг мазмун-моҳияти мужассам, десак айни тўғри гапни айтган бўламиз. Чунки, унда “Инсон ва унинг қадр-қиммати” деган улуғ тушунча марказий ўринга қўйилган. Шу нуқтаи назардан Давлатимиз Раҳбари амалга оширилаётган барча ислоҳотларнинг асосий мақсадини “Одамларни ҳаётдан рози қилиш – асосий мезон” деган юксак тамойилга қаратмоқдалар.

 

АВЛИЁЛАР КАРОМАТИ ҲАҚ

Саййидимиз Жалолуддин Суютий роҳимаҳуллоҳнинг ходими Муҳаммад ибн Али Ҳаббок айтади:
“Бир куни шайх Суютий билан Мисрдаги Муқаттам тоғидаги шайх Абдуллоҳ Жуюший мақараси олдидаги хонақоҳда эдик. Шайх Суютий қайлула вақтида менга деди:
-Аср намозини Маккада ўқишни истайсанми. Аммо шарти шуки, буни ўлгунимча инсонлардан яширасан?
Мен:
-Ҳа, дедим.

 

МУҲКАМ ВА МУТАШОБЕҲ

Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло Қуръони Каримда мўмин кишининг муҳкам (яъни, унда ҳукм очиқ-ойдин баён этилган) хужжатларга эргашиши ва ушбу хужжатларнинг тақозосига кўра Аллоҳ таолога нисбатан ақийдасини бино қилиши зарур эканини баён қилган. Муташобеҳ хужжатларни эса, муҳкам хужжатларнинг давомидан келтирди.

 

ЗАВҚ-ШАВҚ ВА ШИЖОАТ – ИНСОНИЙ ХИСЛАТ

Инсон завқ-шавқ ила бир нарсани амалга оширдими, пухта ва сифатли чиқади. Қолаверса, шижоатли шахс Аллоҳ хохласа кўп нарсага эришади. Шунингдек, халқимизда “Меҳнатдан келса бойлик – турмуш бўлар чиройлик”,  деган ажойиб мақол бор. Аммо меҳнат қилиш учун ҳам кишида илм, ақл, фаҳму фаросат, завқ-шавқ, шижоат бўлиши керак. Аллоҳ таоло Бақара сурасининг 172-оятида “Эй, имон келтирганлар! Аллоҳгагина ибодат қилувчи бўлсангиз, сизларга Биз ризқ қилиб берган покиза нарсалардан еб, Унга шукр қилингиз!” деб марҳамат қилган.

Демак, меҳнатимиз завқ-шавқ, шижоат, ҳалоллик асосида бўлиши ва поклик мезонида ўлчанишлиги керак экан.

 

Буюк фатҳ аввалидаги синов

Фотиҳ Султон Меҳмет Константинопол (Истанбул)ни фатҳ этиш режаларини тузарди. Ҳали 21 ёшда бўлган навқирон султон Истанбул фатҳига киришишдан олдин ўз халқини имтиҳон қилиб кўрмоқчи бўлди. Тонгнинг илк соатларида қиёфасини ўзгартириб, ўша вақтлардаги Усмонийлар салтанатининг бош шаҳри бўлган Эдирнедаги бозорга борди. Бозорнинг бир тарафидан кириб харид қилишга киришди.

Биринчи дўконга кириб, бир нарса харид қилди. Иккинчи нарсани олмоқчи бўлганида сотувчи кўнмади. Султон ҳам ўз ўрнида мол бўла туриб нима сабабдан бермаётгани ҳақида сўради. Сотувчи: «Мен сенга бу нарсани сотиб байʼ очдим, иккинчи оладиган нарсангни қаршимдаги дўкондан ол, чунки у ҳали савдо қилгани йўқ», деб жавоб қайтарди.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг