Долзарб мавзу

ТАКФИР ТУШУНЧАСИ

Аввалам бор, бу иборага тўхталадиган бўлсак араб тилидаги “куфр” сўзидан олинган бўлиб, луғатда “инкор қилиш”, “тан олмаслик” – деган маъноларни англатади.

Истилоҳда эса икки  маънони билдиради. Биринчи маъноси Аллоҳ ва унинг расулига итоатсизлик қилиш. Иккинчи маъноси берилган неъматларни инкор қилиш, яъни ношукурчилик қилишдир.

Қуръони каримда куфр лафзи бир неча маънони англатади. Баъзи оятларда куфрдан мақсад, кишини ислом динидан чиқарадиган куфр бўлса, баъзи оятларда эса кишини ислом динидан чиқарадиган куфр эмас, балки чеклов ёки тўхтамларни ўз ичига олади.

 

Тарбияда,рўзғор ишларида ота-она ибрати

Исломда фарзанд тарбияси ҳали бола дунёга келмасидан олдин бошланади.Фарзандларини чинакам имонли,солиҳ,диёнатли қилиб тарбиялашни истаган ота энг аввало унинг учун имони бут,солиҳа,диёнатли,инсофли,гўзал ахлоқли она танлаб олиши керак.Бу иш бола тарбиясига қўйилган илк қадамдир.Фарзанд туғилиши билан бу улуғ неъмати учун Аллоҳ таолога кўп мақтов ва шукроналар айтиш,ушбу хурсандчиликни бошқалар билан баҳам кўриш,боланинг қулоғига азон айтиш,унга чиройли,маъноли исм қўйиш,биринчи кунданоқ уни ҳалол йўл билан ризқлантириш ҳамда гўзал одоб бериш  фарзанд тарбиясидаги асосий талаблардандир.

 

ХАТОЛАРНИ ТЎЗАТИШНИ ПАЙҒАМБАРОНА ЙЎЛЛАР

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Биз Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан ўтирган эдик, бир киши келиб: «Ё Расулуллоҳ, ҳалок бўлдим», деди. «Нима бўлди?», дедилар. «Рўзадор ҳолимда аёлимга қўшилиб қўйдим», деди у. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қул озод қила оласанми?», деб сўрадилар. У: «Йўқ», деди. «Узлуксиз икки ой рўза тутиб беришга қодирмисан?», деб сўрадилар. «Йўқ», деди. «Олтмишта мискинга таом бера оласанми?», дедилар. «Йўқ», деди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам жим туриб қолдилар. Шу орада у зот ҳузурларига бир сават хурмо олиб келиб қолинди. «Савол сўровчи қаерда қолди?», деб сўрадилар у зот. «Шу ердаман», деди ҳалиги киши. «Шуни олгин-да, садақа қилиб юбор», дедилар.

 

Мазҳаблар – қуръон ва суннат махсулидир.

Маълумки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик пайтларида шариатга боғлиқ барча масалаларнинг ечимини у зотнинг ўзлари баён қилар эдилар. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг вафотларидан кейин одамлар билмаган нарсаларини асосан саҳобалардан сўрар эдилар. Гохида учраб турадиган қийин масалаларни ечиш учун энг билимдон сахобалар йиғилиб маслахат қилишар ва фатво беришарди. Кейинчалик сахобалар яшаш учун турли юртларга кўчиб кетдилар. Одамлар ўзлари сухбатига етишган олим сахобаларнинг фатволарига амал қилишарди. Ўша даврнинг марказий шахарлари – Мадинада Абдуллоҳ ибн Умар, Куфа шаҳрида Абдуллоҳ ибн Масъуд, Маккада Абдуллоҳ ибн Аббос, Мисрда Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анхумларнинг фатволарига амал қилинвади. Айнан мана шу даврларда сахобалар мазхаби шаклланганини кўриш мумкин. Шундан кейин бу зотларнинг шогирдлари уларнинг ишларини давом эттиришди. Фатволарнинг асосий қисмида ўз имомларига эргашадилар ва уларнинг мазхабларини қўллаб-қувватлайдилар. Замонлар ўтиши билан йигирмага яқин мазхаблар ичидан фақат буюк тўрттаси қолди. Шу ўринда айтиб ўтиш лозимки, хозирда кўп такрорланаётган “Динда мазҳабларга эргашиш йўқ”, “Саҳобалар даврида мазҳаблар бўлмаган” каби пуч даъволарга мутлақо илмий асос мавжуд эмас. Сахобалар даврида ҳам мужтахид саҳобалар мазхаби бор эди. Сахобалар мазҳаби асосида хозирга қадар етиб келган тўртта фиқхий мазхаблар сақланиб қолди. Мазҳабга эргашиш – қуръон ва суннатни қўйиб шахсга эргашиш эмас, балки айнан қуръон ва суннатга эргашиш саналади.

 

Миссионерликнинг салбий оқибатлари давоми 2 қисм

15-16-асрларда Испания ва Португалия мустамлака империялари ташкил топгач, миссионерлик католик черкови доирасида ўз фаолиятини кучайтириб, янги ерларнинг забт этишнинг ғоявий асоси бўлиб хизмат қилган. Католикларнинг турли йўналишларига мансуб миссионерларнинг ошкора ёки махфий равишда Америка, Африка халқларини забт этишда қатнашганликлари бунга далил бўла олади. Африка халқлари орасига борган миссионерлар ҳақида кейинчалик маҳаллий аҳоли шундай деган: “Булар бизни ерларга келган пайтда, бизнинг қўлимизда катта-катта ерлар ва олтинлар бор эди, уларнинг қўлларида эса Инжил борэди. Орадан вақт ўтиб, уларнинг қўлларида катта-катта ерлар ва олтинлар, бизнинг қўлимизда эса фақатгина Инжил қолди.”

 

ХАДИЧА ОНАМИЗНИНГ ИСЛОМ ОЛАМИДА ТУТГАН ЎРНИ

 Хадича розияллоҳу анҳо ислом оламида муқаддас саналган ер Маккаи Мукаррамада туғилиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжаи мутаҳҳаралари бўлиб, ўша ҳудудда вафот этди.Хадича бинти Хувайлид ибн Абдулуззо ибн Қусай Қурашия Асадия “Фил воқеаси”дан ўн беш йил олдин Маккада арабларнинг асл қавми бўлмиш Қурайшнинг энг эътиборли оиласида таваллуд топган. Унинг ота тарафидан насл насаби Қусайда Пайғамбаримиз насаби билан бирлашади. Она тарафидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан катта боболари Луайда бирлашади.

 

Сохта салафийликга раддия

Маьлумки, "Аҳли Сунна вал-Жамоа "эьтиқодига кўра, арконлари бешта :Имон, Номоз, Рўза, Закот, Хаж. Сохта салафийлик эса, "Жиҳод-олтинчи аркон ва жиҳод қилиш ҳар бир мусулмон учун фарз айндир", деган ғояни илгари суради. Жиҳоднинг аввола ва асосан қуролли кураш сифатида талқин қилиниши экстремизм ва терроризмнинг янгича шакл ва мазмун касб этишга олиб келди.

 

Миссионерликнинг салбий оқибатлари.

Миссионерлик нима, унинг асл моҳияти нималардан иборат бўлади?

Аввало миссионерлик тушунчасининг луғавий маъносини, истилоҳий маъносини англаб етмоғимиз муҳим. Миссионерлик лотин тилидан олинган бўлиб, “missio”- сўзидан “юбориш”, “вазифа топшириш” маъноларини англатади. Миссионер эса вазифа бажарувчидир. Миссионерлик эса белгиланган вазифаларни ҳал қилишга қаратилган назарий ва амалий фаолият мажмуини билдиради.

Турли луғатлар ва манбаларда миссионерллликка кўплаб таърифлар берилган. Уларнинг деярли барчасида миссионерликка хос хусусиятлар аирофлича тавсифланган. Жумладан, ҳар йили қайта нашр этиладиган “World Book” (“Жаҳон китоби”) энциклопедиясида “Миссионерлик бирор диний гуруҳ томонидан бошқаларни ўз динига тарғиб қилиш ва киритиш учун юборилган инсон”- деган фикр қайд этилган.

 

Асл бойлик нима?

Фақир киши Жаноби Ҳаққа нолий бошлабди: «Эй Яратган эгам, нега мени бошқа бандаларингдан кам кўрдинг, ризқимни кам қилиб яратдинг?!» Унинг бу гапларини бир йўловчи эшитиб қолибди ва сўрабди: «Биродар, тинчликми? Нимадан норизосан?!» Шунда халиги киши: «Аллоҳ менга кўп ризқ ато этмади, тинмай меҳнат қиламан, бироқ фақирликдан чиқиб кета олмаяпман!»

 

Ихтлофнинг харомлиги

Аллох таоло «Анфол» сурасида мўмин мусулмонларга хитоб қилиб: “Аллохга ва Унинг Расулига итоат қилинг. Ўзаро низо қилманг, у ҳолда тушкунликка учрайсиз ва куч қувватингиз кетади. Ва сабр қилинг. Албатта Аллох сабр қилувчилар биландир”, деган (46-оят).

Мусулмонлар Аллох таьолога ва Унинг Расули Мухаммад саллаллоху алайхи васалламга қанчалик итоатда бўлсалар, муваффақиятлари хам шунчалик кўп бўлавиради. Жумладан, мусулмонлар ўзаро низо ва ихтилоф қилмасликда хам Аллох таолога ва Унинг Расулига итоатда бўлишлари хам кўпгина муваффақиятларнинг омилларидандир.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг