Мақолалар

Экстремистик ва террорчи гуруҳлар ўз ҳаракатларини “шаръий” деб исботлаш учун ўзларини “мужтаҳид” деб эълон қилиши тўғрими? (2-мақола)

Бугунги кунда мужтаҳид даражалари хусусида бир қанча фикрлар мавжуд бўлиб, улар бир-биридан жузъий ҳолатдагина фарқ қилади. Ҳанафий мазҳаби манбаларига кўра, мужтаҳидлик даражалари қуйидаги қисмларга бўлинади:

 

Илмнинг офатлари

Ҳар бир нарсада бўлгани каби илмнинг ҳам офатлари бор. Табиий офатлар замин юзини абгор қилганидек, илмнинг офатлари ҳам қалбдаги маърифат диёрини вайрон қилиб юборади. Қуйида ушбу офатлардан энг асосийларини санаб ўтамиз:

 

Саҳиҳул Бухорийнинг асл номи

Имом Бухорийнинг бош асари ҳисобланган “ал-Жомиъ ас-Саҳиҳ” китоби турли номлар билан аталади. Аммо у кишининг ўзлари қўйган расмий номни жуда оз сонли кишилар билади. Абу Наср Калабозий ўзининг “ал-Ҳидаяту вал иршаду фи маърифати аҳлу сиқот ва сидод” асарида, Қози Иёз “Машариқул анвар фи сиҳаҳил асар” асарида, Ибн Солаҳ “Муқаддимату фи улумил ҳадис” асарида, Нававий “Таҳзибул асмаи валғот” асарида келган маълумотларга асосан Саҳиҳул Бухорий асарининг тўлиқ номи қуйидагича: “Ал-Жомиъ ал-муснад ас-саҳиҳ ал-мухтасар мин умури Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллама ва сунаниҳи ва айямиҳи”.

 

ОЧИЛГАН ҚАЛБ

Анора онасини кириб келишини кутмагани учун, шошиб ўрнидан турди, кўз ёшларини шоша-пиша артиб, онасига пешвоз чиқди.

-Келинг онажон, ассалому алайкум, яхши келябсизми, уйдагилар яхшими. Она барибир онада, Аноранинг юзлари сўлғин, кўзлари шишган ҳолатда кўрган она ҳеч нарсани сезмайди дейсизми.

 

Экстремистик ва террорчи гуруҳлар ўз ҳаракатларини “шаръий” деб исботлаш учун ўзларини “мужтаҳид” деб эълон қилиши тўғрими?

Қуръон ва ҳадислар исломнинг асосий манбалари бўлиши билан бирга, мусулмонлар ҳаётини ташкил этиш учун муҳим қўлланма ҳам ҳисобланади. Шундай экан, Қуръон ва суннатга асосланган ҳолда, мусулмонларнинг манфаатларидан келиб чиқиб, инсон камолоти ва жамият фаровонлиги, ижтимоий барқарорлик ва тараққиётни кўзлаб фатво чиқариш алоҳида билим ва малакани талаб этади. Мўътабар манбаларга кўра, араб тили, Қуръон ва ҳадис илмлари, фиқҳ ва ислом тарихини жуда чуқур ва мукаммал биладиган мужтаҳидларгина шундай ҳукум чиқариш ҳуқуқига эгадир. Бироқ тарих ва замонавий воқелик диндан ёвуз мақсадда ҳам фойдаланиш мумкинлигини кўрсатади. Бундай ҳарактлар муқаддас ислом дини қоидаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилганини ва оширилаётганини ҳам афсус билан қайд этиш лозим.

 

Салафийликнинг террорчилик ҳаракатларида иштироки ҳақида

Сохта салафийларнинг фикрича, ҳукуматга хизмат қилаётган давлат, ҳуқуқини муҳофаза қилиш идоралари ходимлари ва ҳарбийлар “динсизлар” тоифасидан ҳисобланади. Бу йулда давлат раҳбарлари, ҳокимят идоралари вакилларини обрўсизлантириш ҳамда расмий диний уламоларнинг мавқеларини заифлаштириш мақсадида уларнинг ҳаётига тажовуз қилишгача боришмоқда. Жумладан, 2009 йилда Ўзбекистонда бир қатор диний уламоларга нисбатан тажовузлар уюштирилгани бунинг ёрқин мисолидир.

 

Оила муқаддас даргоҳ

Оила муқаддас даргоҳ. Оила шундай илоҳий-мўжизавий маскан-манзилки, унинг  шаъни, сизнинг шаънингиз, ўз оилангиз обрўсига путур етказадиган ҳатти ҳаракатлардан сақланинг! Ҳаётнинг лаззати ширин турмушда.  Эр-хотин иноқ , бир-бирига меҳр-оқибатли бўлишса бу бахтдир. Зеро , замин яхши бўлса ниҳол бешикаст ўсади. Оилавий бахт сизники, унинг қадрига етинг.

 

Кечиримлилик-мўминга хос.

Маълумки, инсондаги улуғ сифат ва фазилатлардан бири - бу кечиримли бўлишдир. Аллох таоло инсонларнинг ташқи кўринишини гўзал қилиб яратган. Агар инсон сийрати ва ички дунёсини ҳам чиройли қилса, шунда у комиллик даражасига етиши мумкин. Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг бир қанча ояти карималарида бандаларини бир-бирларининг хато камчиликлари ва айб-нуқсонларини кечиришга буюрган.

 

Ислом динида бағрикенглик ғоялари (4-мақола)

Кўпинча Қуръони карим ва ҳадиси шарифлардаги баъзи ўринларни, айниқса, муқаддас уруш – жиҳод тўғрисидаги кўрсатмаларни нотўғри, жангарилик руҳида талқин қилинади. Ваҳоланки, соф исломий нуқтаи назардан қаралса, бундай урушлардан асосан мудофаа мақсадлари кўзланган. Пайғамбар Муҳаммад (алайҳиссалом) вафотларидан кейин у зотнинг ишларини давом эттирган Хулафои рошидин (тўғри йўлдаги халифалар)лар ҳам озод қилинган ўлкалардаги маҳаллий аҳолига, мусулмон бўлиш ё бўлмаслигидан қатъий назар, мурувват ҳамда бағрикенгликнинг олий намунасини кўрсатишган.

 

ИСЛОМ - ТИНЧЛИК, БАҒРИКЕНГЛИК ВА МАЪРИФАТ ДИНИ (5-мақола)

Ислом тинчлик, хотиржамлик ва моҳиятан енгиллик динидир. Унинг эътиқод қилувчиларга фақат енгилликни раво кўриши мўътабар манбаларда етарлича баён этилган. Маълумки, шариат аҳкомларини жорий этиш Аллоҳ ёки У изин берган пайғамбарларга хос. Бошқа ҳеч ким, бирор-бир сабабга кўра бу ишни амалга ошириши, бандалар устига шаръий амрни жорий қилиши мумкин эмас. Пайғамбар Муҳаммад (алайҳиссалом) ҳам ўз умматларига доим енгиллик, осонлик, ўртаҳолликни истаб келганлар.

 

Ислом динида бағрикенглик ғоялари (3-мақола)

Шуниси эътиборга моликки, жаҳон динларининг ичида, фақат Ислом динида эътиқод эркинлиги очиқ- ойдин эълон қилинган. Қуръони каримнинг Бақара сураси 256-оятида «Ла икроҳа фид-дин», яъни «Динда мажбурлаш йўқ» дейилган. Баъзи радикал оқим вакиллари жиҳоднинг уруш маъносида келган оятлар нозил бўлгандан сўнг ушбу оят мансуҳ бўлган, деб иддао қиладилар. Ваҳоланки, Қуръон илмлари орасида носих ва мансух илми бўлиб, бу илм оятларнинг қай бири носих ва қай бири мансухлигини ўрганишга оид илмдир. Бу борада суриялик машҳур уламо Рамазон Бутий бундай дейди: «Қуръон илмларидан бўлмиш носих ва мансух масалалари фақатгина ҳукмий оятларга тааллуқлидир. «Ла икроҳа фид-дин» ояти эса «жумла хабарийя», яъни дарак гaп бўлиб, у ҳеч қачон мансух бўлмаган. Шунинг учун бошқа дин вакилларини мажбуран ислом динига киритиш Қуръон оятларига зиддир. Қолаверса, ислом динига мажбурлаб эътиқод қилдирилган инсоннинг имони Аллоҳнинг наздида заррача ҳам қадрли бўлмайди».

 

ИСЛОМ - ТИНЧЛИК, БАҒРИКЕНГЛИК ВА МАЪРИФАТ ДИНИ (4-мақола)

Тинчлик уруш ва низоларга барҳам бериш орқалигина таминланади. Афсуски, турли қарама-қаршилик ва зиддиятларни келтириб чиқариш йўли билан ўз мақсадларига эришишни кўзлайдиган кучлар бор экан, сунъий равишда низоли вазиятларни вужудга келтиришга қаратилган ҳаракатлар ҳам тўхтамайди. Зеро, ғоялар кураши авж олган XXI асрда ҳам тинчлик неъмати кўплаб мамлакатлар учун ҳамон орзу бўлиб келмоқда. Бунга 2011-2019 йилларда бази араб мамлакатларида рўй берган ва ҳамон давом этаётган сиёсий инқирозлар оқибатида юзага келган қонли тўқнашувлар мисол бўла олди. Мазкур оммавий тартибсизлик туфайли Тунисда 300 нафар, Мисрда 800 нафар, Ливияда 14 минг нафар, Сурияда 140 минга яқин киши ҳалок бўлган. Яқин Шарқ давлатларда бўлиб ўтган хунрезликлар, гўёки “араб баҳори” номи билан бегуноҳ одамларнинг ёстиғини қуритаётганлар ҳам асосан динни ниқоб қилиб олган кучлар экани, улар экстримистик оқим ва террористик ғуруҳлардан фойдаланаётгани ҳам ҳеч кимга сир эмас.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг