Мақолалар

Кечиримлилик-мўминга хос.

Маълумки, инсондаги улуғ сифат ва фазилатлардан бири - бу кечиримли бўлишдир. Аллох таоло инсонларнинг ташқи кўринишини гўзал қилиб яратган. Агар инсон сийрати ва ички дунёсини ҳам чиройли қилса, шунда у комиллик даражасига етиши мумкин. Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг бир қанча ояти карималарида бандаларини бир-бирларининг хато камчиликлари ва айб-нуқсонларини кечиришга буюрган.

 

Ислом динида бағрикенглик ғоялари (4-мақола)

Кўпинча Қуръони карим ва ҳадиси шарифлардаги баъзи ўринларни, айниқса, муқаддас уруш – жиҳод тўғрисидаги кўрсатмаларни нотўғри, жангарилик руҳида талқин қилинади. Ваҳоланки, соф исломий нуқтаи назардан қаралса, бундай урушлардан асосан мудофаа мақсадлари кўзланган. Пайғамбар Муҳаммад (алайҳиссалом) вафотларидан кейин у зотнинг ишларини давом эттирган Хулафои рошидин (тўғри йўлдаги халифалар)лар ҳам озод қилинган ўлкалардаги маҳаллий аҳолига, мусулмон бўлиш ё бўлмаслигидан қатъий назар, мурувват ҳамда бағрикенгликнинг олий намунасини кўрсатишган.

 

ИСЛОМ - ТИНЧЛИК, БАҒРИКЕНГЛИК ВА МАЪРИФАТ ДИНИ (5-мақола)

Ислом тинчлик, хотиржамлик ва моҳиятан енгиллик динидир. Унинг эътиқод қилувчиларга фақат енгилликни раво кўриши мўътабар манбаларда етарлича баён этилган. Маълумки, шариат аҳкомларини жорий этиш Аллоҳ ёки У изин берган пайғамбарларга хос. Бошқа ҳеч ким, бирор-бир сабабга кўра бу ишни амалга ошириши, бандалар устига шаръий амрни жорий қилиши мумкин эмас. Пайғамбар Муҳаммад (алайҳиссалом) ҳам ўз умматларига доим енгиллик, осонлик, ўртаҳолликни истаб келганлар.

 

Ислом динида бағрикенглик ғоялари (3-мақола)

Шуниси эътиборга моликки, жаҳон динларининг ичида, фақат Ислом динида эътиқод эркинлиги очиқ- ойдин эълон қилинган. Қуръони каримнинг Бақара сураси 256-оятида «Ла икроҳа фид-дин», яъни «Динда мажбурлаш йўқ» дейилган. Баъзи радикал оқим вакиллари жиҳоднинг уруш маъносида келган оятлар нозил бўлгандан сўнг ушбу оят мансуҳ бўлган, деб иддао қиладилар. Ваҳоланки, Қуръон илмлари орасида носих ва мансух илми бўлиб, бу илм оятларнинг қай бири носих ва қай бири мансухлигини ўрганишга оид илмдир. Бу борада суриялик машҳур уламо Рамазон Бутий бундай дейди: «Қуръон илмларидан бўлмиш носих ва мансух масалалари фақатгина ҳукмий оятларга тааллуқлидир. «Ла икроҳа фид-дин» ояти эса «жумла хабарийя», яъни дарак гaп бўлиб, у ҳеч қачон мансух бўлмаган. Шунинг учун бошқа дин вакилларини мажбуран ислом динига киритиш Қуръон оятларига зиддир. Қолаверса, ислом динига мажбурлаб эътиқод қилдирилган инсоннинг имони Аллоҳнинг наздида заррача ҳам қадрли бўлмайди».

 

ИСЛОМ - ТИНЧЛИК, БАҒРИКЕНГЛИК ВА МАЪРИФАТ ДИНИ (4-мақола)

Тинчлик уруш ва низоларга барҳам бериш орқалигина таминланади. Афсуски, турли қарама-қаршилик ва зиддиятларни келтириб чиқариш йўли билан ўз мақсадларига эришишни кўзлайдиган кучлар бор экан, сунъий равишда низоли вазиятларни вужудга келтиришга қаратилган ҳаракатлар ҳам тўхтамайди. Зеро, ғоялар кураши авж олган XXI асрда ҳам тинчлик неъмати кўплаб мамлакатлар учун ҳамон орзу бўлиб келмоқда. Бунга 2011-2019 йилларда бази араб мамлакатларида рўй берган ва ҳамон давом этаётган сиёсий инқирозлар оқибатида юзага келган қонли тўқнашувлар мисол бўла олди. Мазкур оммавий тартибсизлик туфайли Тунисда 300 нафар, Мисрда 800 нафар, Ливияда 14 минг нафар, Сурияда 140 минга яқин киши ҳалок бўлган. Яқин Шарқ давлатларда бўлиб ўтган хунрезликлар, гўёки “араб баҳори” номи билан бегуноҳ одамларнинг ёстиғини қуритаётганлар ҳам асосан динни ниқоб қилиб олган кучлар экани, улар экстримистик оқим ва террористик ғуруҳлардан фойдаланаётгани ҳам ҳеч кимга сир эмас.

 

Ҳаё – энг олий ахлоқий фазилат

Ҳаё ҳар қандай олий хулқнинг негизи булиб, инсонни яхшиликка ундайди, ёмонликдан узоқ юришга чақиради. Расулуллоҳ алайҳиссалом айтганларидек: “Ҳаё фақат эзгулик келтиради”. Айниқса аёл-қизларимиз учун зийнат ҳисобланади. Улуғларимиз айтган экан: “Аёлнинг чиройи ҳаёсидадир, ҳаёсиз гўзалликдан хунук нарса йўқдир”. Ҳадислардан бирида таърифланадики ҳаё пайғамбарлардан пайғамбарларга маънавий меросдир.Одамлар орасида аввалги пайғамбарлардан сақланиб қолган гап шуки – агар уялмасанг хохлаган ишингни қилавер. Ҳадисдан кўриниб турибдики уятли ишларни қилишда нафсни тийиш, одамларнинг таъна маломатларига сабаб бўладиган ишларни қилмаслик, ҳаёнинг мазмуни ҳисобланади. Ҳаёнинг зидди бўлган, беандишалик эса инсонларни ёмон тубан ҳолатларга туширади.

 

Ислом динида бағрикенглик ғоялари (давоми)

Жаҳон динлари ичида энг ёши ҳисобланган ислом дини ўзининг илк давридаёқ бағрикенлик дини сифатида намоён бўлди. Маълумки, ислом ўзидан аввалги динларни (яҳудийлик, насронийлик) эътироф этибгина қолмасдан, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини қонун билан мустаҳкамлаб қўйган. Шунингдек, уларнинг маданият ва анъаналарига эҳтиром билан қарашга ҳамда улар билан адолатли муносабатда бўлишга буюрган. Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай дейди:«... бирор қавм (кишилари)ни ёқтирмаслик сизларни уларга нисбатан адолатсизлик қилишга ундамасин!» (Моида, 8).

 

ИСЛОМ - ТИНЧЛИК, БАҒРИКЕНГЛИК ВА МАЪРИФАТ ДИНИ (3-мақола)

«Ислом» сўзининг араб тилидаги луғавий маъноси- “бўйсуниш”, «итоат этиш», истилоҳда эса, Аллоҳга тил билан имон келтириб, дил билан тасдиқлаш, унинг кўрсатмаларига бўй сунишни англатади. Шунингдек, «Ислом» сўзининг ўзаги «салом» бўлиб, тинчлик, сулҳ маъносини англатади. Бунга далил сифатида бир наслга мансуб одамлар ўртасида хавфсизликни таъминлаши, фаровонлик ва ҳамкорликни англатишини келтириш мумкин. «Салом» сўзи Қуръоннинг 30 дан ортиқ жойида такрорланган. Шунинг билан бирга, у Аллоҳ таолонинг гўзал исмларидан биридир».

 

Ўз жонига қасд қилиш – тубанликдир

Машҳур саҳобий Абу Ҳурайра р.а.дан шундай ривоят қилинади: Пайғамбар с.а.в. дедилар: “Мусулмон кишига етадиган ҳар бир дард; қийинчилик, мусибат, қайғу-алам, озор ёки ғам ва ҳатто унга кирган тикон сабабли ҳам Аллоҳ таоло унинг хатоларини каффорат қилади”.

 

Фотиҳа сурасининг номлари

 Қуръондаги айрим сураларнинг фазилати, уларнинг аҳамияти ҳақида кўплаб ҳадислар бор. Улар шу сураларнинг улуғлигига, шарафига ва уни ўқиган кишига кўплаб ажрлар бўлишига ишора ўлароқ келгандир. Шундай улуғ суралардан бири – Қуръоннинг дастлабки сураси “Фотиҳа”дир. Бу сура Маккада нозил бўлган ва етти оятдан иборат.

 

Ислом динида бағрикенглик ғоялари

Ислом динининг тинчлик ва осойишталикка бўлган эътибори юқори бўлиши билан бир қаторда, бағ­ри кенглик унинг негизи ҳисобланади. «Бағрикенглик» тушунчаси илмий фаолият ва ижтимоий ҳаётнинг турли соҳалари, жумладан, сиёсат ва сиёсатшунослик, со­циология, фалсафа, илоҳиёт, ижтимоий ахлоқ, қиёсий диншунослик каби фанлар доирасида кенг истифода этилади. Лотинча «tolerare», яъни «чидамоқ», «сабр қилмоқ» маъносини англатган бу сўз, асосан бирор нарсани, ўзгача фикр ёки қарашни, ўз шахсий тушунчаларидан қатъий назар, имкон қадар бағрикенглик ва чидам билан кабул қилишни англатади. Хусусан, ушбу тушунча деярли барча тилларда бир хил ёки бир-бирини тўлдирувчи маъно касб этиб, «чидамлилик», «бардошлилик», «тоқатлилик», «ўзгача қарашлар ва ҳаракатларга хурмат билан муносабатда бўлиш», мурувватлилик», «ҳимматлилик», «кечиримлилик», «меҳрибонлик», «ҳамдардлик» каби маъноларга эга.

 

КОРОНАВИРУС СОЯСИДАГИ ДИНБУЗАРЛАР ёхуд бузғунчилар фаоллашгани ҳақида

Айни кунимиздаги воқеликка назар

2020 йилда бутун дунё коронавирус пандемиясига қарши кураш билан банд бўлган, давлатлар ўз фуқароларининг саломатлиги борасида қайғураётган, одамлар эса қийинчиликларга дуч келаётган бир паллада экстремистик кучлар ўз қинғирликларини фаоллаштириш пайида бўлмоқда.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг