Мақолалар

Ҳалимлик, хушфеъллик, мулойимлик – яхшилик хазинаси

Меҳрибон Аллоҳ таъоло ер юзини обод қилиш учун қудрати илоҳийси билан инсонларни яратиб, уларга Набийлари орқали таълимот бериб, қайсики бандаси шу таълимотга асосан яшаш тарзини шу илмга асосланган ҳолда яшаса икки дунё саодатига эришишлигига ваъда қилди. Зеро, ҳар бир диний таълимлотнинг замирида банданинг яъни инсоннинг камолоти мужассам. Аллоҳ таоло каломида Пайғамбаримиз(сав) ни  “Ва албатта,сен буюк ҳулқдасан” , деб таърифлади. (қалам сураси 4-оят). Ҳақиқатан ҳам Росули акрам (сав) хулқ-одоб ва ҳалимлик, юмшоқлик, хушхулқлик борасида нафақат ўз асрининг балки қиёматгача келадиган умматларига ёрқин маёқ вазифасини ўтаб боради иншааллоҳ. Ҳар бир инсон насиҳат олувчидир. Пайғамбаримиз сав нинг суннатига ул зотнинг ҳадисларига мурожаат қилсалар албатта раҳмоний йўлдан адашмайдилар.

 

“Жиҳодчилар” ҳаракати ҳақида

Жиҳодчилар жамоалари террор ва қупорувчилик ҳаракатлари билан ижтимоий – сиёсий вазиятни издан чиқариш, амалдаги дунёвий конститутцион тузумни ағдариб ташлаб, ислом амирлиги шаклидаги давлат қуришни мақсад қилган диний-сиёсий гуруҳдир.

 

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАЛГАН СОХТА ПАЙҒАМБАРЛИК ДАЪВОСИ ЮЗАСИДАН МУНОСАБАТ

Куни кеча ижтимоий тармоқларда бир одамнинг (у руҳий носоғлом бўлса керак) “мен Аллоҳнинг элчисиман, коронавирус вабосининг йўқолиши менга боғлиқ, Хитойдаги ўлим масканига бориб келишим керак”, деган алжираши тасвирланган видео тарқалди.

 

Карантинга риоя қилинг!!!

Бутун дунё коронавирус сабаб  таҳликали ҳолатга тушди. Юртимизда хасталикка чалиниш ҳолати илк бор аниқланган кундан бошлаб карантин чекловлари жорий этилди.

 

Xиёнат қилманг!

Дунё ҳаёти ва ундаги  инсонлар учун берилган барча нарсалар Аллоҳ таоло томонидан омонат қилиб берилган. Инсон бу борада ўта зукколик ва фаросат билан   унга берилган насаларга хиёнат қилмасдан ҳаёт кечиришлиги талаб этилади.

 

Касбларнинг энг афзали

Динимизда деҳқончилик билан шуғулланиш улуғ амаллардан хисобланади. Чунки улардан ҳамма манфаат олади. Аллоҳ таоло бу касб эгаларини жуда кўп жонзотнинг ризқига сабабчи қилиб қўйган. Шу боис Ислом уламолари наздида дехқончилик энг афзал касблардан саналади.

 

ЁШ АВЛОДНИНГ ТАРБИЯСИГА ЭТИБОРЛИ БУЛАЙЛИК

Тарбия ҳам ота-оналарнинг бурчи ва фарзандларнинг ҳаққи.

Ота-она болаларига шахсий намуна кўрсатишлари билан бирга, уларга одобни қунт билан, зерикмасдан ўргатиб боришлари зарур. Чунки ота-онанинг болаларга берадиган нарсалари ичида енг қимматлиси ва зарурийси одобдир.

 

Исломда бағрикенглик ҳақида

Аввалло, бағрикенглик сўзининг луғавий ва истилоҳий маъноларига тўхталиб ўтсак. Бағрикенгликнинг луғавий маъноси ўзганинг сизга унчалик ёқмайдиган жиҳатига сабр ва тоқат қилишдир.

 

ИСЛОМ ВА ОММАВИЙ МАДАНИЯТ

Ислом дини энг мукаммал дин бўлиб, инсон ҳаётининг барча жабҳаларини ўз ичига қамраб олган. Яъни, мусулмон кишининг юриш-туриши, кийиниши ва бошқа барча ишлари исломий маданиятга мос келиши зарур.

 

Гўдак йиғиси

Анвар беш ёш бўлишига қарамай уйидаги жанжаллардан сергак тортадиган, отаси ичиб келиб онасини  урмоқчи бўлиб баҳона излаши билан бурчакдаги жавон ортига беркинадиган одат чиқарган.

 

Экстремистик ва террорчи гуруҳлар ўз ҳаракатларини “шаръий” деб исботлаш учун ўзларини “мужтаҳид” деб эълон қилиши тўғрими? (5-мақола)

Дарҳақиқат, ҳозирги кунда жаҳонда баъзи ҳарактлар томонидан Ислом дини ҳақида турли нотўғри фикрлар тарқатилаётгани, террочилик каби иллатларни айни пайтда бевосита Исломга боғлаб, муборак динимиз ва мусулмонларга нисбатан нафрат ўтини ёқишга уринаётгани ёки ўзларининг манфур ишларини амалга оширишда “буюртма” бўйича чиқарилган махсус “фатволар”дан фаол фойдаланаётгани ҳечкимга сир эмас. Ваҳоланки, муқаддас динимиз ҳар қандай ёвузликни инкор этиши Қуръони Карим оятлари, Ҳадислар, машҳур уламоларнинг фикрлари орқали баён этилади.

 

КАРАНТИН ҚОИДАЛАРИГА ҚАТЪИЙ РИОЯ ҚИЛИНГ!

Аллоҳ таоло ўз ҳикмати билан гоҳида инсоният бошига турли синовларни солиб туради. Тарихга назар ташласак ўзоқ ўтмишда қанчадан қанча урушлар, табиий офатлар, касаллиг-у ўлатлар содир бўлган. Албатта бу нарсалар инсоният бошига бир бало, синов бўлиб келган. Айни пайтда бутун дунёга катта ташвиш солиб турган пандемия яъни COVID- 19 карона вирус яна бир синов тариқасида инсоният бошига хафв солиб турибди. Бу бало бизнинг юртимизни ҳам четлаб ўтмади. Албатта бу касалликни енгиб ўтиш учун бизлардан аввало сабр тоқат ва қатъий интизом керак бўлади.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг