ВАРШ ҚИРОАТИДА ЎҚИГАН ИМОМ
Ўзбекистон мусулмонлари идорасида жорий йил 3 ноябрь куни ўтказилган “Йил имоми – 2015” кўрик танловининг республика босқичида Самарқанд шаҳар “Хўжа Абду Дарун” жоме масжиди имом ноиби Қамариддин Баҳриев фахрли иккинчи ўринни эгаллагани ҳақида хабар қилган эдик.
ЙИЛ ИМОМИ-2015 кўрик танлови ғолиблари тақдирланди
“Йил имоми-2015” кўрик танловининг якуний босқичи ҳар йилгиданда қизиқарли ва муросасиз кечди. Ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланган танловнинг якуний натижаларига кўра, 225 балл тўплаган Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги «Тўхтабой” жоме масжиди имом-хатиби Бегматов Исоқжон биринчи ўринга сазовор бўлди ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг биринчи даражали дипломи, компьютер жамланмаси ва бошқа қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.