Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ МАСКАНЛАРИДА УЧРАШУВ

 
 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакиллиги томонидан 2016 йил январ ойининг 12-19 кунларига мўлжалланган “Таълим муассасалари педагог ўқитувчилари, талаба ва ўқувчилари ҳамда ота-оналар билан учрашувлар ўтказиш” дастури бўйича Самарқанд шаҳрида жойлашган иккита университет, олтита институт, ўн битта касб-ҳунар коллеж ва иккита академик лицейда кенг доирадаги учрашувлар бўлиб ўтди.

Бу тадбирлардан кўзланган мақсад инсонларни огоҳликка чақириш, ўсиб келаётган ёш авлодни тўғри йўлга бошлаш, уларни дунё қарашини кенгайтириш ва турли хил бузғунчи оқимлар таъсирига тушиб қолишдан сақлаш бўлиб, учрашувларда вилоятимиз олимлари, профессорлари, дин вакиллари, прокуратура ва ички ишлар ходимлари ўз маърузалари билан қатнашдилар.

Жумладан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакили Н.Исламов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакили ўринбосари З.Эшонқулов, Имом Бухорий Халқаро маркази директори ўринбосари Б.Тўраев, “Имом Абу Мансур ал-Мотрудий” ёдгорлик мажмуаси директори М.Мухторов ва бошқалар далил-ҳужжатларга асосланган ҳолда кенг қамровли маърузалари ва ҳаётий мисоллари билан иштирок этдилар.

Бўлиб ўтган учрашувларда дунё тинчлигини бузаётган, ХХI аср фожеаси бўлган терроризм, экстремизм ва айниқса, ИД гуруҳларига қарши қақшатгич зарбалар берилган бир пайтда, бу бузғунчи оқимларга турли мамлакатлардан бориб қўшилганлар ўз юртларига ҳеч нарса кўрмагандек қайтиб келаётгани ва у ерда ҳам бузғунчилик ишларини амалга ошириши юқори эҳтимолли вазият эканини айтиб, уларга бефарқ ва лоқайд бўлмасликка чақирдилар.

Тадбирларда нотиқлар тинчлик бебаҳо неъман эканлиги, унинг ҳар бир тонги ва кунини ҳар дақиқа-ю сониясини барчамиз кўз қорачиғидек асрашимиз зарурлиги, бу йўлда ўзимизнинг бор куч-ғайратимизни аямаслигимиз лозимлиги, юртимизда ҳукм сураётган тинч ва осуда ҳаёт туфайли бугун барча соҳаларда ютуқ ва мувоффақиятлар қўлга киритилаётгани айтиб ўтдилар.

Бу заминда яшаётган ҳар бир фуқаро тинчлик ўз-ўзидан бўлмаслигини, унинг замирида қанчадан-қанча инсонларнинг машаққатли меҳнати ётганлигини англаши, унинг барқарорлигини таъминлашда ҳар бир инсон ҳиссасини қўшиши шарт эканлигини таъкидлаб, юртимиз осмони мусаффо бўлиши ва бу тинч ва осойишта ҳаётимизга кўз тегмаслигини сўраб қолдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 20/01/2016 00:00;   Кўрилганлиги: 2786
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/oliy-va-orta-maxsus-talim-maskanlarida-uchrashuv
Чоп этилган вақт: 08/10/2024 17:58
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг