Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

ХЎЖА АБДУ МЎЪМИН ЖОМЕ МАСЖИДИ

 
 

“Хўжа Абду Мўъмин” жоме масжиди Самарқанд шаҳарининг гўзал масжидларидан бири ҳисобланади. Шаҳарнинг Саттепо маскани, Туркистон кўчаси, 185-а уйда жойлашган. Ушбу масжид 1885 йилда валийсифат шахслардан бўлган Абду Мўъмин бобо бошчилигида ҳашар йўли билан қурилган ва шу инсон номига “Хўжа Абду Мўъмин” деб номланган.

Собиқ тузум даврига қадар фаолият олиб борган масжид, кейинчалик колхоз омборхонасига айлантирилиб, ичида ҳар қандай кимёвий моддалар сакланиб келган.

Мустакиллик шарофати билан юртимизнинг кўплаб жойида бўлгани каби ушбу масжид ҳам мусулмонларга қайтариб берилган ва 1992 йилдан қайта фаолиятини бошлаган.

Сўнги йилларда масжид фаолиятини эътиборга сазовор деб айтиш мумкин. Жумладан, “Хўжа Абду Мўмин" жоме масжидида олиб борилган ислоҳотлар ва бунёдкорлик ишлари барчанинг таҳсинига сазовор бўлди. У ерда олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида ушбу масжид илгариги қиёфасидан тубдан фарқ қилади. Кириш қисмининг ўзига хослиги, файзли ҳовли, замонавий таҳоратхона, ранг-баранг афишалар, анвойи гуллар, хонақонинг гўзаллиги масжидни кўркам ҳолатга келтирган. Имом-хатибнинг хонаси шинам ва барча шароитларга эга.

Ҳозирда масжидда 1994 йил Бухородаги “Мир Араб” ислом ўрта махсус билим юртини битирган Хотамов Жаҳонгир Жўрақулович имом хатиблик қилиб келмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Самарқанд вилояти вакиллиги



Киритилган вақти: 25/01/2016 00:00;   Кўрилганлиги: 4705
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/news/xoja-abdu-momin-jome-masjidi-
Чоп этилган вақт: 14/12/2024 12:51
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг