Хабарлар

Индонезия ва Малайзия сайёҳлик вакиллари Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди

2017 йил 31 июль куни Индонезия ва Малайзия сайёҳлик компания раҳбарлари ва вакилларидан иборат 120 кишилик сайёҳлар гуруҳи Самарқандга ташриф буюрди. Ушбу ташриф меҳмонларнинг бир кун олдин Бухоро вилоятига қилган сафарларининг узвий давоми бўлди.

 

Ҳажга боришга солиқ тўлаш керак

“Марва тур” ҳаж компаниясининг матбуот хизматида хабар берилишича, қайта ҳаж амалини адо этмоқчи бўлганлар учун Саудия Арабистони янги солиқ турини жорий қилди. “2015-2016 йилда ҳаж сафарига борганлар бу йил яна Ҳаж сафарига бормоқчи бўлсалар виза учун 2000 риёл (535 АҚШ доллари) миқдорида солиқ тўлашлари керак бўлади”, деб хабар берди ҳаж компанияси.

 

Россия мусулмонлари диний арбоблари Самарқандда

2017 йил 26 июль куни Ўзбекистонда амалий ташриф билан бўлиб турган Россия мусулмонлари диний арбоблари делегацияси Самарқандга ташриф буюрди.

 

Вилоятимизда йил имоми аниқланди

2017 йилнинг 24 июль куни Самарқанд Давлат университети асосий биноси катта мажлислар залида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги тасарруфидаги масжид имом хатиблари ва ноиб имомлари ўртасида “Йил имоми - 2017” кўрик танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда танловнинг дастлабки туман босқичида ғолибликни эгаллаган 16 нафар имом хатиб ва ноиб имомлар беллашдилар.

 

Имом Бухорий мажмуасида муборак Хаж-2017 сафари муносабати билан элликбошилар йиғилиши бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 20 июлъ куни Имом Бухорий мажмуасидаҲаж-2017” мавсумида Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Қашқадарё, Навоий, Бухоро, Самарқанд вилоятлари зиёратчиларига хизмат кўрсатувчи гуруҳ раҳбарлари учун йиғилиш бўлиб ўтди.

 

ЙИЛ ИМОМИ ТАНЛОВИ БИРИНЧИ БОСҚИЧИ НИҲОЯЛАНДИ

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг имом-хатиблар ва имом ноиблари ўртасида “Йил имоми-2017” кўрик танловини ўтказиш тўғрисидаги 2017 йил 25 апрел 01А/38-сонли буйруғига асосан вилоятимизда 18-20 июль кунлари танловнинг биринчи (шаҳар ва туман) босқичи бўлиб ўтди.

 

Вилоятимиз бўйлаб Йил имоми-2017 кўрик танловининг биринчи (шаҳар ва туман) босқичи ўтказилмоқда.

Танлов 18-20 июль кунлари бўлиб ўтиши белгиланган. Қуйида кўрик танлов жараёнларидан фото лавҳалар:

 

Динлараро мулоқот конференцияси

Жорий йилнинг 10-12 сентябрь кунлари Германиянинг Мюнстер ва Оснабрюк шаҳарларида самовий динлар уламолари иштирокида “Терроризмга қарши кураш ва бутун дунёда тинчликни сақлаш” мавзусида “Динлараро мулоқот” номли халқаро конференция бўлиб ўтади. Ушбу халқаро Конференцияни Германия канцлери Ангела Меркел ҳоним очиб беради.

 

Оилалар мустаҳкамлиги йўлида

Оила деб аталмиш муқаддас қўрғоннинг дебочаси бўлмиш никоҳ маросими қадимдан халқимиз орасида улуғланиб, алоҳида эҳтимом билан ёндашиб келинган. Бугунги кунда эса оилага тааллуқли барча жиҳатлар давлат томонидан ҳимояга олинган ва ҳаттоки бош қомусимизда оилага доир алоҳида боб ажратилган.

 

Ўзаро ҳамкорлик ҳамжиҳатлик омили

Ўз каломида "Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг" ("Моида" сураси, 2-оят), дея марҳамат этган Яратган зот, ушбу хитоби билан бандаларига кўплаб яхшиликларни ирода этган. Ўзаро ёрдам ижтимоий ҳаётни юқори даражага кўтаради, жамият аъзоларининг фаровонлигини оширади, уларнинг қайғу-аламларини енгиллаштиради. Ҳамкорлик ҳар бир шахс ва ҳар бир жамиятнинг бахтиёр бўлиши учун зарур омиллардан бири бўлиб ҳисобланади.

 

Ийди Рамазон олди йиғилиши

2017 йил 21 июн куни Самарқанд вилояти вакиллиги ҳамда шаҳар ва туман бош имомлари, Самарқанд шаҳар ва Самарқанд туман масжид имом хатиблари иштирокида Рамазон ҳайити олдидан йиғилиш бўлиб ўтди.

 

Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори


Муборак Рамазон ҳайитининг маънавий ҳаётимиздаги олижаноб фазилатларни, шукроналик, меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик каби эзгу қадриятларни мустаҳкамлаш борасидаги ўрни ва аҳамиятини эътиборга олиб, миллий-диний анъаналаримизни асраб-авайлаш ва улуғлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рўза ҳайитини дам олиш куни деб эълон қилиш тўғрисида”ги 1992 йил 27 мартдаги ПФ-368-сон Фармонига мувофиқ:

1. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2017 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 26 июнь душанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини инобатга олиб, 2017 йил 26 июнь дам олиш куни деб белгилансин ва мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонлансин.

2. Республика «Нуроний», «Маҳалла» жамғармалари ва бошқа мутасадди идоралар, жамоат ташкилотлари Рамазон ҳайитини жойларда халқимизнинг миллий урф-одатларига мос тарзда, тартибли ва юқори даражада ўтказиш учун зарур тадбирларни амалга оширсин.

3. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Рамазон ҳайитини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.МИРЗИЁЕВ


Тошкент шаҳри, 2017 йил 20 июнь

 

ТАРИХИЙ УЧРАШУВ

Жонажон диёримизда яшаётган ҳар бир фуқаро борки, бугунги кунда олиб борилаётган ислоҳотлар, ўзгаришлар, янгиланишларга қараб Ўзбекистоннинг мустаҳкам пойдевор асосида буюк мақсадлар сари шахдам қадамлар билан бораётганига гувоҳ бўлмоқда. Инсон қадри, халқ манфаати олийларга кўтарилган юртимизда ислоҳ этилмаган соҳа, эътибордан мосуво жиҳат, ўз ҳолига ташлаб қўйилган бирор бир йўналиш қолмай, барчаси умумий мақсад сари бирлаштирилмоқда.

 

Ватанимиз тақдири ва келажаги йўлида янада ҳамжиҳат бўлиб, қатъият билан ҳаракат қилайлик

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг "Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асрашдавр талаби" мавзусидаги анжуманда сўзлаган нутқи

 

Муборак ойдаги улуғ сафар

Ҳадиси шарифда "Рамазонда қилинган умра (савоби) ҳажга тенг", дея марҳамат қилинган

Жорий йилнинг 12 июнь куни Самарқанд вилоятидан “Умра-2017” зиёратининг Рамазон мавсуми зиёратчилари ана шундай улуғ савобга эга бўлиш умидида вилоятдан пойтахтга қараб жўнаб кетдилар. Уларни кузатиш жараёни алоҳида эҳтимом ва кўтаринки кайфият билан ташкил этилди. Зиёратчи отахону онахонлар дастлаб вакиллик биносига тўпландилар. У ерда уларга Самарқанддан бошлаб Саудия Арабистонигача бўлган сафар қоидалари ва манзилга етиб борганда қилиниши лозим бўлган ишлар яна бир бор қисқача эслатиб ўтилди. Сўнгра уларни йўлга кузатиш ишлари бошланди. Замон талабларига тўлиқ мос келадиган, қулай шароитли автобусга чиққан зиёратчиларнинг юзларида хурсандчилик, завқу-шавқ, шукроналик балқ уруб турарди. Уларни Самарқанддан вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари вакиллари, вилоят вакиллиги ходимлари ва зиёратчиларнинг яқинлари кузатиб қолишди.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг