Беморлар ҳолидан хабар олинди
Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги, вилоят имом хатиблари ва саховатпешалар биргаликда жойларда қатор хайрия тадбирларини амалга оширмоқдалар. Жумладан:
Самарқанд шаҳар бош имом хатиби Н.Исламов ҳамда “Шоҳи Зинда” мажмуаси раҳбарияти ташаббуси билан Самарқанд шаҳридаги “Риабелитация маркази”да даволанаётган кўплаб беморлар ҳолидан хабар олинди.
Ҳомийлар томонидан ташкил этилган зиёфат дастурхони атрофида йиғилган беморлар бугунги эътиборли кун билан табрикланиб, барчаларига мустаҳкам соғлик, бахт ва омад тиланди.
Ташриф давомида 80 нафар беморга электр чойнак ва сочиқлар улашилди.
ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги
Киритилган вақти: 03/12/2017 00:00; Кўрилганлиги: 2193
Чоп этилган вақт: 04/12/2024 13:47